ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3048 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 06/04/2019 21/04/2019 16

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-3048

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини (кейинги ўринларда Маъмурий ислоҳотлар концепцияси деб юритилади) тасдиқланган бўлиб, уни амалга оширишнинг асосида мақсади амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат дастурларининг тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлай оладиган, шунингдек, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш муаммоларини ўз вақтида аниқлайдиган ва самарали ҳал қиладиган давлат бошқаруви тизимини шакллантириш ҳисобланади.

Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш доирасида бугунга қадар давлат бошқарувининг 93 та органи ислоҳ қилинган, шу жумладан, 77 та вазирлик ва идора қайта ташкил этилган, 7 таси тугатилган ва 9 таси янгидан ташкил этилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сонли қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди ва унинг ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди.

Шу билан бирга, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини (кейинги ўринларда Ҳаракатлар стратегияси деб юритилади) амалга ошириш жараёнининг тизимли таҳлили Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларининг (кейинги ўринларда ижро этувчи ҳокимият органлари деб юритилади) фаолиятини ташкил этишда ислоҳотларни тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилувчи айрим камчиликларнинг сақланиб қолаётганлигидан далолат бермоқда. Хусусан:

биринчидан, ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини ташкил этиш асослари тармоқ, соҳа ва ҳудудларни ривожлантириш ҳамда жойларда тўпланиб қолган муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминламаяпти. Ижро этувчи ҳокимият органлари ҳуқуқий мақомининг айрим ҳолатларда аниқ чегаралаб қўйилмаганлиги уларнинг давлат аппаратидаги аниқ ўрни ва ролини аниқлаш имконини бермаяпти ҳамда айрим ижро этувчи ҳокимият органларига юклатилган вазифаларнинг декларатив характерга эгалиги, уларни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари етарли эмаслиги, вазифаларнинг такрорланиши ва давлат томонидан ортиқча тартибга солиш ҳолатларининг мавжудлиги амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда, шунингдек ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари жавобгарлик соҳаларининг аниқ чегараси, айниқса, жойларда ижро этувчи ҳокимият органларининг ички идоравий ва идоралараро ўзаро ҳамкорлигининг механизмлари таъсирчан эмас;

иккинчидан, давлат функциялари ва ваколатларининг ҳаддан ташқари марказлаштирилганлиги ҳудудларни ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал қилишда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ролининг пасайишига олиб келмоқда;

учинчидан, ижтимоий ва давлат-хусусий шерикликнинг суст ривожланганлиги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларининг долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишдаги иштирокини чеклайди ҳамда оқибатда бюджет харажатларининг камайишини таъминламайди;

тўртинчидан, айрим раҳбарларда масъулият ва ташаббускорликнинг етарли эмаслиги соҳа, тармоқ ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича қўйилган вазифаларни ва мақсадли кўрсатмаларни ўз вақтида ҳамда сифатли ҳал этишга салбий таъсир қилмоқда. Давлат хизматининг унификацияланган ҳуқуқий асослари, давлат хизматчиларининг мақомини белгиловчи ягона нормалар, уларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари шакллантирилмаганлиги давлат хизматчиларининг профессионал корпусини яратиш имконини бермаяпти. Ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларини ижтимоий-моддий ҳимоя қилишнинг паст даражада эканлиги, юклатилган жавобгарлик даражасининг улар ижтимоий-ҳуқуқий ҳолатига мувофиқ келмаслиги, меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминот жамғармасини шакллантиришнинг ягона принциплари мавжуд эмаслиги малакали кадрларнинг давлат хизматидан чиқиб кетишига олиб келмоқда, шунингдек ҳокимликнинг турли бўғинларида (вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари) ва марказий давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларида (вилоят бошқармалари, туман, шаҳар бўлимлари) ваколат, вазифа ва функциялар аниқ тақсимланмаган, яъни ким нимага масъул эканлиги аниқ белгиланмаган;

бешинчидан, жойлардаги маҳаллий ҳокимликларнинг ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқишдаги ташаббускорлиги паст даражада, яъни марказга кучли боғланиб қолган. Тасдиқланаётган дастурларни маҳаллий кенгашлар томонидан тасдиқлаш имконияти мавжуд бўлатуриб, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланмоқда;

Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари ишини ташкил этишни тубдан такомиллаштириш, ижро этувчи ҳокимият органларининг замонавий талабларга жавоб берадиган сифат жиҳатидан янги тизимини шакллантириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ҳамда Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш бўйича комиссия (кейинги ўринда Комиссия деб юритилади) томонидан ишлаб чиқилган, қуйидагиларни ўз ичига оладиган Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларнинг вазифалари, функциялари ва ваколатларини, уларни амалга ошириш механизмларини ва ваколатли шахслар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ҳокимликларнинг жавобгарлиги соҳаларини белгилаш ва аниқ чегаралаш, мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик жараёнларини таъминлаш;

давлат бошқаруви тизимига стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва тамойилларини, шу жумладан, “рақамли иқтисодиёт” тамойилини, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш;

давлат бошқаруви органлари, жойларда ижро этувчи ҳокимият органлари ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш, ушбу йўналишда давлат-хусусий шериклик асосларини фаол жорий этиш ва илғор хорижий тажрибадан фойдаланиш;

профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, бюрократия, қоғозбозлик ва кўп сонли йиғилишларга чек қўйишнинг амалий механизмларини жорий этиш, шунингдек, суиистеъмолчилик фактларига ва бошқа салбий ҳолатларга қарши курашиш.

2. Комиссия (Арипов) Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишига доир ишларни самарали мувофиқлаштирсин, шунингдек, улар амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига мунтазам равишда ахборот киритсин.

3. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб 2-иловада келтирилган рўйхат асосида давлат органларининг айрим функцияларини хусусий сектор субъектлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларига ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг таклифлари маъқуллансин.

4. Қуйидаги тартиб ўрнатилсин:

2019 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида устав капиталидаги 50 фоиздан  ортиқ акцияси (улуши) давлатга тегишли бўлган тижорат ташкилотлари ташкил этиш таъқиқланади, бундан миллий хавфсизликни таъминлашнинг бошқа имкони бўлмаган соҳалар мустасно;

2019 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятини бошқаришнинг янги воситаларини жорий қилишга ташаббус кўрсатган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тадбиркорлик субъектларига тартибга солиш юкини камайтиришни мавжуд бошқа давлатнинг тартибга солувчи воситаларини хусусий секторга бериш ёки бекор қилиш орқали таъминлашлари шарт.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига уч ой муддатда:

давлат иштирокидаги акциядорлик жамиятлари ва маъсулияти чекланган жамиятлар, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, шунингдек, хўжалик бирлашмаси шаклидаги уюшмалар (холдинглар)нинг вазифалари ва функцияларини танқидий кўриб чиқиб, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш, жумладан тегишли ваколатларини давлат бошқаруви органларига бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига юзасидан таклифлар киритсин;

давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда давлат ҳокимияти органлари фаолиятида аутсорсинг механизмини қўллаш, шу жумладан давлат органлари функцияларини аутсорсинг асосида хусусий секторга бериш ва аутсорсерларни танлаш буйича танлов ўтказиш тизимини жорий этиш бўйича тегишли қарорни қабул қилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги вазирликлар ва идоралар фаолиятини сифатлилигини ошириш бўйича замонавий ахборот технологияларни, жумладан замонавий дастурий таъминотлардан фойдаланиш орқали ходимларнинг иш вақтини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими, маълумотлар базасидан фойдаланиш ва маълумотларни ҳимоя қилиш учун “блок-чейн” технологиялари, “булутли сақлаш”дан фойдаланиш ва ҳужжатлар электрон айланмасини жорий этсин.

7. Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идоралар, шунингдек, Комиссия мазкур қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардир.

8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Дастурнинг амалга оширилиши доирасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ўз вақтида ҳамда сифатли тайёрланиши, келишилиши ва киритилиши устидан мониторинг олиб борилишини таъминласин;

ҳар ойда Комиссияга мониторинг натижалари тўғрисида ахборот киритсин.

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                  Ш. Мирзиёев


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил «___» __________ даги ПҚ-_____ сонли қарорига 1-илова

Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар 
ДАСТУРИ

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш
шакллари ва механизмлари

Бажариш муддати

Маъсул ижрочилар

I. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларнинг вазифалари, функциялари ва ваколатларини, уларни амалга ошириш механизмларини ва ваколатли шахслар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ҳокимликларнинг жавобгарлиги соҳаларини белгилаш ва аниқ чегаралаш, мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик жараёнларини таъминлаш

1

Қуйидагиларни назарда тутувчи янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонун лойиҳасини киритиш:

Ҳукуматнинг ваколатларини, уларни амалга ошириш механизмларини аниқ тартибга солиш ва иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳаларда ҳамда жорий вазиятни комплекс таҳлил қилиш асосида ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий фаолиятда чуқур ва таркибий қайта ўзгартиришлар амалга оширилиши ва яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда уларни стратегик ривожлантириш моделлари ишлаб чиқилиши учун унинг масъулиятини ошириш;

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ваколатларини ва уларнинг жавобгарлигини белгилаш;

Ҳукуматнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва сиёсий партиялар билан ўзаро ҳамкорлиги масалалари;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини ўтказиш, уларнинг якунлари бўйича қарорлар қабул қилиш регламенти, шунингдек, мажлисларни ўтказиш давомида кўриб чиқиладиган аниқ масалалар рўйхатини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 июнь

Адлия вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар

2

Давлат бошқаруви ва ижро этувчи ҳокимият органлари тизимини янада ихчамлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, бунда қуйидагилар инобатга олинсин:

ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини ташкил этиш асослари тармоқ, соҳа ва ҳудудларни ривожлантириш ҳамда жойларда тўпланиб қолган муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминлаш;

ижро этувчи ҳокимият органлари ҳуқуқий мақомининг чегаралаб қўйиш уларнинг давлат аппаратидаги аниқ ўрни ва ролини аниқлаш, вазифаларнинг такрорланиши ва давлат томонидан ортиқча тартибга солиш ҳолатларининг мавжудлиги инобатга олиш;

ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари жавобгарлик соҳаларининг аниқ чегараси белнилаб бериш.

Пухта асосланган таклифар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 июль

Адлия вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар

3

Қуйидагиларни назарда тутувчи “Давлат бошқаруви асослари тўғрисида”ги қонун лойихасини ишлаб чиқиш:

давлат ва хўжалик бошқруви асослари, уларни ҳуқуқий маъқом турлари ва ассосий ваколатлари, тамойиллари, функция ва вазифаларини белгилаш;

давлат ва хўжалиги  бошқаруви тизимида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш;

ижро этувчи органларни, шу жумладан уларнинг таркибий ва ҳудудий бошқармаларини тузиш, бирлаштириш ва бекор қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

ижро этувчи хокимият ораганларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини тўлиқ рўйхатини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 сентябрь

Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар

 

4

Статистика тизимини тубдан ислоҳ қилиш, тизим фаолиятини кучайтириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлар ҳисобини юритиш ва таҳлил қилишни чуқурлаштириш ҳамда Давлат статистика қўмитаси бошқаруви тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини тайёрлаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 май

Вазирлар Маҳкамаси,
Давлат статистика қўмитаси,
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар

5

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш, унинг “рақамли иқтисодиёт”га ўтишдаги роли ва иштирокини кучайтириш, соҳада бошқарув тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар

6

Мамлакатда инновацион ривожланиш сиёсатини янада кучайтириш, инвестициялар оқимини кўпайтириш, иқтисодиёт тармоқларида инновацияларни жорий этишни жадаллаштириш ва соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида Инновацион ривожлантириш вазирлигини фаолиятини янада фаоллаштиришга қаратилган институционал таркибий ўзгаришларни кўзда тутувчи аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

15 август

Вазирлар Маҳкамаси,
Инновацион ривожлантириш вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар

7

Фанлар академияси фаолиятини кучайтириш, илмий-тадқиқот фаолиятини чуқурлаштиришда унинг ролини ошириш, тадқиқотчилар ва олимлар фаолиятини моддий рағбатлантириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги кооперацияни кенгайтириш ва соҳада бошқарув тизимини такомиллаштиришни кўзда тутувчи аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

15 май

Вазирлар Маҳкамаси,
Фанлар академияси,
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар

8

Олий ва ўрта махсус таълим тизимини ривожлантириш, илғор хорижий тажриба асосила таълимнинг замонавий шаклларини ривожлантириш, ёшларни касбга йўналтиришнинг самарали тизимини ҳамда мазкур тизимни малакали меҳант бозорини ташкил этишнинг асоси сифатидаги ролини кучайтириш ҳамда соҳада бошқарувни тубдан такомиллаштириш чораларини кўриш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 июнь

Вазирлар Маҳкамаси,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар

9

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш, унинг бошқа вазирликлар билан ўзаро такрорланувчи ваколатларини оптималлаштириш ҳамда фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 июнь

Вазирлар Маҳкамаси,
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар

10

Архив тизимини ривожлантириш, архив ҳужжатлари билан ишлаш тизимини кучайтириш ва соҳада электрон базани жорий қилиш ҳамда давлат ва соҳавий архитвларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

15 июнь

Вазирлар Маҳкамаси,
“Ўзархив” агентлиги,
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар

11

Давлат захираларини бошқариш қўмитаси фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

15 июнь

Вазирлар Маҳкамаси,
Давлат захираларини бошқариш қўмитаси,
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар

12

Давлат персоналлаштириш маркази фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

15 август

Вазирлар Маҳкамаси,
Давлат персоналлаштириш маркази,
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар

13

Миллий ахборот агентлиги фаолиятини ривожлантириш, миллий ахборот маконида унинг иштироки ва ролини кучайтириш, ишончли ва тезкор ахборот тарқатиш тизимини жорий этиш ҳамда соҳа бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 июль

Вазирлар Маҳкамаси,
Милллий ахборот агентлиги,
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар

14

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси фаолиятини ривожлантириш, миллий ахборот маконида унинг иштироки ва ролини кучайтириш, ишончли ва тезкор ахборот тарқатиш тизимини жорий этиш ҳамда соҳа бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 июль

Вазирлар Маҳкамаси,
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар

15

“Дори-дармон” АЖ фаолиятини танқидий таҳлил қилиб, унинг устав жамғармаси ва бошқарув шаклини қайта кўриб чқииш ҳамда шу асосда жамият фаолиятини келгусида янада ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 июль

Вазирлар Маҳкамаси,
“Дори-дармон” АЖ,
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар

16

“Ўзбекозивовқатхолдинг” ХК фаолияти бўйича озиқ-овқат саноати корхоналарини ривожлантириш ва соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 май

Вазирлар Маҳкамаси,
“Ўзбекозиқовқат-холдинг” ХК,
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар

17

“Ўздонмаҳсулот” АЖ фаолиятини ривожлантириш, донни қайта ишлаш саноати корхоналарини модернизация қилиш, инвестициялар оқимини кўпайтириш ва соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

15 июль

Вазирлар Маҳкамаси,
“Ўздонмаҳсулот” АЖ,
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар

18

“Ўзавтосаноат” АЖ фаолиятини ривожлантириш, автомобилсозлик саноати корхоналарини модернизация қилиш, инвестициялар оқимини кўпайтириш ва соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 август

Вазирлар Маҳкамаси,
“Ўзавтосаноат” АЖ,
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар

19

“Ўзмахсусмонтажқурилиш” АЖ фаолиятини ривожлантириш, махсус монтаж корхоналарини модернизация қилиш, инвестициялар оқимини кўпайтириш ва соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 август

Вазирлар Маҳкамаси,
“Ўзмахсусмонтаж-қурилиш” АЖ,.
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар

II. Давлат бошқаруви тизимига стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва тамойилларини, шу жумладан рақамли иқтисодиёт тамойилини, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш

20

Қуйидагиларни назарда тутувчи “Стратегик режалаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантиришни назарда тутувчи яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган комплекс дастурларни ишлаб чиқиш механизмлари ва тартиби;

ривожлантиришнинг комплекс дастурларини ишлаб чиқишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг иштироки ва ўзаро ҳамкорлиги, уларни таҳлил қилишни, мониторингини олиб бориш ва пировард ижросини ташкил этиш;

қабул қилинган ривожланишнинг комплекс дастурларини ҳар йили қайта кўриб чиқилишини, кейинчалик уларга глобал ва минтақавий ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ўзгариши ҳисобга олинган ҳолда тузатишлар киритилишини назарда тутувчи мазкур дастурларни таҳлил қилишнинг самарали механизмини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 июль

Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

21

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш:

иқтисодиётда давлат улуши ва иштирокини кескин камайтириш орқали иқтисодий муносабатларни бошқаришда бозор механизмларини кенг жорий этиш;

мамлакатга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш учун қулай муҳитни шакллантириш мақсадида иқтисодиётни либераллаштириш, давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувни чеклаш, Жаҳон савдо ташкилотига интеграция жараёнини тезлаштириш, шунингдек, ҳудудларда зарур инфратузилмани яратиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга ошириш;

юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни экспорт қилишни ташкилий ва молиявий қўллаб-қувватлаш, янги бозорларни ўзлаштиришга кўмаклашиш, жумладан хорижий давлатларга товарларни етказиб бериш инфратузилмаларини яратиш;

монетар сиёсатни иқтисодиётга таъсирчанлигини ошириш орқали макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш;

иқтисодиётда солиқ юкини камайтириш ва инвесторлар учун солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, соғлом рақобат муҳитини қўллаб-қувватлашга қаратилган ўрта ва узоқ муддатли бюджет сиёсатига ўтиш ва божхона-тариф жиҳатдан кенг қамровли тартибга солиш ислоҳотларини амалга ошириш;

ресурс (ер, меҳнат, капитал, табиий ресурслар ва бошқалар) тежовчи инновацион технологияларни ишлаб чиқариш жараёнига тадбиқ этишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш;

инсон капитали сифатини яхшилашга қаратилган фаол ижтимоий-иқтисодий сиёсатни олиб бориш орқали республиканинг асосий салоҳиятидан бири бўлган демографик ўсишни тўлалигича иқтисодий ўсишга трансформация қилиш;

жаҳонда илм-фан тараққиётини инобатга олган ҳолда мамлакатнинг илмий-тадқиқот соҳаси самарадорлигини ошириш, уни ишлаб чиқариш ва таълим жараёни билан интеграциялашувини жадаллаштириш;

илмий ишланмаларни молиялаштиришнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш орқали иқтисодий ўсишда инновация улушини ошириш;

мавжуд табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланиш орқали энергетика хавфсизлигини таъминлаш;

“яшил технологиялар”ни қишлоқ хўжалиги, энергетика, чиқиндиларни бошқариш, транспорт, таълим ва фан соҳаларига кенг татбиқ этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг таклиф ва изоҳларидан келиб чиқиб, шунингдек, ҳозирда ишлаб чиқилаётган қуйидаги дастурий ҳужжатлар натижасидан келиб чиққан ҳолда Концепция лойиҳасини қайта ишлаш ва Иқтисодий кенгашга киритиш, жумладан:

Савдо сиёсати ва экспортни либераллаштириш “Йўл харитаси”;

Инвестиция муҳитини яхшилаш “Йўл харитаси”;

Капитал бозорини ривожлантириш стратегияси;

Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш Концепцияси;

Енгил саноатни ривожлантириш “Йўл харитаси”;

Тери-чарм соҳасини ривожлантириш “Йўл харитаси”;

Фармацевтика соҳаси салоҳиятини тўлиқ жалб қилиш “Йўл харитаси”;

Металлургия тармоғини ривожлантириш “Йўл харитаси”;

Қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш стратегияси;

Энергия самарадорлигини яхшилаш стратегияси;

Корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш “Йўл харитаси”;

2019-2023 йилларда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш стратегияси;

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш “Йўл харитаси”;

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Концепцияси;

Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш стратегияси;

Траспорт-логистика тармоғи, ташиш ва хизмат кўрсатиш хизматлари бозорида рақобат муҳитини шакллантиришга қаратилган “Йўл харита”;

Дастурий таъминот соҳасини ривожлантириш “Йўл харитаси”;

Таълимни ривожлантириш миллий стратегияси ва бошқалар.

2020 йил

1 февраль

 

Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги, Марказий банк, Инвестициялар ва савдо вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар

22

Рақамли иқтисодиёт миллий стратегиясини ишлаб чиқиш, унда:

«Рақамли Ўзбекистон-2030» миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш;

давлат хизматлари кўрсатиш, давлат бошқаруви, иқтисодиётнинг барча тармоқлари, хизмат кўрсатиш соҳаларида рақамли трансформация қилиш;

бизнес харажатлари ва маъмурий юкламани камайтириш мақсадида маъмурий тартиб-таомилларни рақамлаштириш назарда тутиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 декабрь

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларин? ривожлантириш вазирлиги,

Инновация вазирлиги, «Ўзалоқаназорат» инспекцияси

23

Ташқи алоқаларни йўлга қўйишда «Рақамли дипломатия» воситаларини ривожлантириш, унда:

«Рақамли дипломатия» рейтингида Ўзбекистоннинг ўрнини ошириш, ушбу йўналишда фаолият юритаётган таҳлил марказлари билан ҳамкорлик ўрнатиш;

Ўзбекистоннинг хориждаги барча дипломатик ваколатхоналари веб-сайтлари аудитини ўтказиш, уларни ягона дизайн ва тузилмага келтириш;

ТИВ ходимлари учун янги ахборот технологиялари, «рақамли дипломатия» инструментларидан фойдаланиш бўйича малака ошириш дастури ташкил этиш;

ТИВ ҳузурида ижтимоий тармоқлар («Social Media Marketing») ва «рақамли дипломатия» бўйича мутахассислар гуруҳини шакллантириш назарда тутиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

20 июль

ТИВ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Стратегик

ва минтақалараро тадқиқотлар институти, вазирлик ва идоралар

24

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ) услубияти бўйича Товар ва молия бозорларида рақобатчилик муҳитини ривожланиш индикаторлардан фойдаланган ҳолда Монополияга қарши қўмита фаолиятининг самарадорлиги баҳолаш кўрсатқичларни жорий этиш.

Бунда, жумладан,  Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни тартибга солишнинг чекланганлиги индекси (FDI Regulatory Restrictiveness Index) доирасида кўрсаткичларни яхшилаш чораларини инобатга олиш.

 

Норматив-хуқукий хужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни таъминлаш.

2019 йил

1 декабрь

Монополия қарши қўмита,

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

25

Энергетика вазирлиги ташкил этилиши мунособати билан, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга йўналтирилган қуйидагиларни ишлаб чиқиш:

Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг 2019-2023 йилларга мўлжалланган концепцияси  лойиҳаси ишлаб чиқиш;

қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган аниқ инвестицион лойиҳаларни ўз ичига қамраб олган дастурини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари портфелини киритиш.

Тегишли қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

 

 

 

2019 йил

1 май

2019 йил

1 август

2019 йил

1 октябр

Энергетика вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

III. Давлат бошқаруви органлари, жойларда ижро этувчи ҳокимият органлари ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш, ушбу йўналишда давлат-хусусий шериклик асосларини фаол жорий этиш ва илғор хорижий тажрибадан фойдаланиш

26

Давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини таъминлашга қаратилган “Давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 октябрь

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

27

Давлат-хусусий шерикчилик ва концессия шартномаларини тузиш, лойиҳаларнинг самардорлигини баҳолаш ва назорат қилиш бўйича методик қўлланма ишлаб чиқиш, амалиётга жорий қилиш ҳамда ундан фойдаланиш ва шу асосда ишларни ташкил этиш учун тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларга тақдим қилиш.

Бунда, жумладан,   Глобал рақобатбардошлик индекси (The global competitiveness index) ва Саноат рақобатбардошлиги индекси (Global Manufacturing Competitiveness Index) доирасида кўрсаткичларни яхшилаш чораларини инобатга олиш.

Методик қўлланма ишлаб чиқиш в ишда фойдаланиш учун тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларга тақдим қилиш.

2019 йил

1 июнь

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

тегишли вазирлик

ва идоралар

28

Тадбиркорлик соҳасидаги давлат хизматлари турларини танқидий ўрганиб чиқиб, уларни оптималлаштириш, соддалаштириш ва ортиқча жараёнларни қисқартириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Танқидий ўрганиш ва шу асосда асосланган таклифлар тайёрлаш.

2019 йил

1 июнь

Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

тегишли вазирлик

ва идоралар

29

Иқтисодий жараёнларда давлатнинг иштирокини тубдан қисқартириш ҳамда давлат органларининг айрим функцияларини хўжалик бошқаруви органлари ёки хусусий секторга беришни назарда тутувчи таклифлар киритиш.

Бунда, жумладан, Иқтисодий эркинлик индекси (Index of economic freedom) доирасида кўрсаткичларни яхшилаш чораларини инобатга олиш.

Пухта асосланган таклифар тайёрлаш  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 июнь

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Молия вазирлиги,

тегишли вазирлик

ва идоралар

30

Қуйидагиларни назарда тутувчи янги таҳрирдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

ваколатли давлат органлари томонидан профилактик чора-тадбирлар ва синовдан кейинги тахлилларни ўтказиш;

“рискларни таҳлил қилиш” тизимини жорий қилиш;

текширувларни ўтказиш асослари, муддатлари ва тартиби;

маҳаллий ва хорижий нодавтлат нотижаорат ташкилотлар билан мажбурий нашр этиш ва мухокама қилиш.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

 1 июль

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

тегишли вазирлик

ва идоралар

31

Хусусий секторга берилаётган давлат органлари функцияларининг аниқ рўйхатини тасдиқлаш, бунда ушбу соҳада ишларнинг ҳолатини пухта хатловдан ўтказган ҳолда ҳамда берилаётган функцияларнинг лозим даражада бажарилиши устидан давлат назорати механизмларини жорий этиш.

Бунда, жумладан, “Doing business” индекси доирасида кўрсаткичларни яхшилаш чораларини инобатга олиш.

Норматив-ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни таъминлаш.

2019 йил

1 июль

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

32

Коммунал ҳизматларни кўрсатиш тизимини давлат-ҳусусий шерикчилик шартнома асосида хусусий сектор субъектларига тендер орқали эксперимент тарзда топшириши бўйича пилот лойихани амалга ошириш

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни таъминлаш

2019 йил

1 ноябрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат активларни бошқариш агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари,

тегишли идора ва ташкилотлар

33

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш билан бевосита шуғулланувчи давлат органларида қуйидагиларни назарда тутувчи функционал таҳлил ўтказиш ҳамда унинг натижалари асосида:

бажарилаётган ишлар ҳажмини аниқлаш;

меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда (Конституция, қонунлар, кодекслар ва б.) уларга берилган ваколат ва вазифаларни аниқлаш;

ички меъёрий ҳужжатларнинг уларга юклатилган ваколат ва вазифаларига қай даражада мослиги баҳолаш;

ҳудудий бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича асосли таклифлар ишлаб чиқиш.

Комплекс таҳлилни амалга ошириш ва унинг натижалари асосида асосланган таклифлар айёрлаш

2019 йил

1 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари,

тегишли вазирлик ва идоралар

34

Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида йўлга қўйилган эксперимент натижалари асосида, ҳудудий  бошқарув  самарадорлигини ошириш, икки томонлама бўйсунишга барҳам бериш ҳамда маҳаллий ҳокимликлар ва ҳудудий ташкилотларнинг функционал вазифаларини аниқ тақсимлаш ва уларнинг ваколат доирасини аниқ белгилашни назарда тутувчи ҳудудий бошқарув тизимини такомиллаштириш ва унинг замонавий моделларини яратиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 декабрь

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари,

тегишли вазирлик ва идоралар

IV. Профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, бюрократия, қоғозбозлик ва кўп сонли йиғилишларга

чек қўйишнинг амалий механизмларини жорий этиш, шунингдек, суиистеъмолчилик фактларига ва бошқа салбий ҳолатларга қарши курашиш

35

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини халқаро стандартлар ва нормаларга мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини меҳнат натижалари, бажариладиган меҳнат функцияларининг мураккаблиги ва жавобгарлиги билан чамбарчас боғлиқ ҳолда такомиллаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 июнь

Вазирлар Маҳкамаси,

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

36

Барча турдаги давлат хизматлари кўрсатишни босқичма-босқич электрлаштириш бўйича дастур ишлаб чиқиш ҳамда шу асосда ишларни ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

1 июль

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Бош прокуратура,

тегишли вазирлик ва идоралар

37

Қуйидагиларни назарда тутувчи “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

давлат хизматчилари молиявий мустақиллиги, ижтимоий химояланганлиги ва давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъул шахслар масъулятини кучайтириш;

давлат хизматчиларини рағбатлантириш усулларини мужассамлаштириш;

давлат хизматчиларининг иш ҳақлари бўйича тариф сеткаларини, устамалар белгилашни қайта кўриб чиқиш;

коррупция ва порахўрликни камайтириш учун уларнинг молиявий мустақиллигини ва ижтимоий химояланганлик даражасини ошириш.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

 

 

 

 

 

2019 йил

1 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

 

38

Давлат хизматчиларининг профессионал корпусини яратиш максадида давлат хизматининг унификацияланган ҳуқуқий асослари, давлат хизматчиларининг малакавий талаблари белгиловчи ягона нормалар, уларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари ва маъмурий-ҳуқуқий жавобгарлигини белгилувчи меъзонларини шакллантириш.

Норматив-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

 

2019 йил

1 ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

39

Қуйидагиларни назарда тутувчи “Давлат молия назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

бюджетнинг ҳар бир даражасида ташқи ва ички молиявий назорат ҳамда аудитнинг вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш;

давлат улуши мавжуд бўлган корхона ва ташкилотларда давлат молия назоратини амалга ошириш механизмлари;

ички назорат ва ички аудит хизматининг ҳуқуқий мақоми ва ваколатларини аниқ белгилаш.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2019 йил

1 сентябрь

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

тегишли вазирлик ва идоралар

40

Ҳудудларда, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотларида коррупция даражасини баҳолаш мақсадида мустақил ижтимоий тадқиқотлар ва аҳоли ўртасида сўровномалар ўтказиш ҳамда тадқиқот натижаларини чоп этиш.

Ижтимоий тадқиқотлар ва аҳоли ўртасида сўровномалар ўтказиш ҳамда тадқиқот натижаларини чоп этиш

Мунтазам равишда

(режа-график асосида)

“Ижтимоий фикр” маркази,

“Ривожланиш стратегияси” маркази, тегишли вазирлик ва идоралар

41

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини ўрганиш бўйича тизимли мониторинг ва баҳолашлар ўтказиш

Мониторинг ва сўровномалар ўтказиш, фаолият натижалдарини баҳолаш ҳамда уларнинг натижаларини оммавий ахборот воситалари ва электрон нашрларда эълон қилиб бориш

Мунтазам равишда

(режа-график асосида)

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

тегишли вазирлик ва идоралар

42

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг электрон тартибда келишишга оид тартибот қабул қилинаётганлиги, электрон ҳужжатлар айланиши йўлга қўйилганлиги сабабли Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга электрон ҳужжатлар ва электрон имзони қалбакилаштириш билан боғлиқ жавоблгарликни белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни қабул қилиш

 

2019 йил

1 сентябрь

Бош прокуратура

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси,

тегишли вазирлик ва идоралар

43.

Қуйидагиларни назарда тутувчи “Киберчиноятчиликка қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини киритиш:

телекоммуникация, ахборот ва киберхавфсизлик соҳасидаги назорат тизими, муҳим ахборот инфратузилмасининг мукаммаллигини таъминлаш;

давлат ахборот тизимлари объектлари, рақамли иқтисодиёт ва шахсий маълумотларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш чораларини тизимли кўриш тартиби;

бузғунчи кучларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва Интернет тармоғидан фаол фойдаланиши аҳоли, айниқса, ўсиб келаётган авлоднинг дунёқараши ва онгига салбий таъсир кўрсатишининг олдини олишнинг мукаммал ягона механизмини яратиш;

ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва жорий қилиш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйишда маъмурий, фуқаровий ва жиноят қонунчилигига киберхавф ва унинг оқибатини бартараф этиш чораларини акс эттирувчи нормалар киритиш;

миллий ахборот маконини ҳимоя қилишнинг замонавий усулларини жорий қилган ҳолда ягона киберхавфсизликни таъминловчи ваколатли давлат органини ташкил этиш ва унинг ҳуқуқий мақомини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

2019 йил

1 октябрь

Бош прокуратура

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси,

тегишли вазирлик ва идоралар

44.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазонинг номутаносиблигини бартараф этишга оид норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқиш:

амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда жавобгарлик белгиланган ҳолда уларнинг ижросини таъминлаш бўйича Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш;

жавобгарликнинг айнан қайси қонун ҳужжатлари билан жавоб беришлиги ҳақидаги нормаларни қонун ҳужжатларига киритиш;

амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда жавобгарлик белгиланиши кўрсатилган қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлаш асносида  Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини қайта кўриб чиқиш ва уларга мавжуд жавобгарлик чораларини белгилаш.

Пухта асосланган таклифар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясига киритиш.

2019 йил

1 ноябрь

Бош прокуратура

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

тегишли вазирлик ва идоралар

45.

Президент, Вазирлар Маҳкамаси, Конституцивий суд ҳужжатлари устидан шикоят қилишнинг механизмини ишлаб чиқиш ва уларни бекор қилиш қилишнинг тартиботини белгилаш

Пухта асосланган таклифар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясига киритиш

 

2019 йил

1 сентябрь

Олий суд,

Конституциявий суд,

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги,

Савдо-санот палатаси,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

46.

Ўзбекистон Республикаси қўшилган халқаро ҳужжатлар бўйича ҳозирги кунда ўз аҳамиятини йўқотган ва мамлакатнинг ривожига салбий таъсир кўрсатаётган халқаро ҳужжатларни хатловдан ўтказган ҳолда, ҳозирги ва замонавий талаблар асосида халқаро ҳужжатларга қўшилиш ва улардан чиқиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Пухта асосланган таклифар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш

 

Мунтазам равишда

(режа-график асосида)

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

47.

Жарима жазоси бўйича жазонинг турини белгиловчи маъмурий ва жиноят қонунчилигини қуйидагиларни инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш:

халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда жариманинг миқдорларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш;

жарима жазосига мутаносиб бўлган ва ижтимоий қилмиш содир этган шахсларни ахлоқан тузалишига олиб келувчи халқаро тажрибадан ўтган жазо турларини қонун ҳужжатларига киритиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш;

юридик шахсларнинг жавобгарлигини қонунчиликка киритиш;

жазо турларини ва уларнинг миқдорларини қонун ҳужжатларида ҳар бир ижтимоий қилмиш содир этганлиги ҳолати бўйича алоҳида-алоҳида белгилаш;

жаримани аниқлашнинг ҳозирги кундаги энг кам ойлик иш ҳақига боғлиқ тартиботни ривожлантирган ҳолда, қилмиш туфайли келиб чиққан зарарга жариманинг мутаносиблигини боғлаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

 

 

 

2019 йил

1 июнь

Олий суд,

Вазирлар Маҳкамаси,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

48.

Қуйидагиларни инобатга олган ҳолда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш:

қонун ҳужжатларини ижросини ва уларнинг амалиётга татбиқ этилиши, шунингдек, уларнинг қўлланилиши бўйича назорат олиб борувчи органларнинг функция ва ваколатларини халқаро тажриба талабларидан келиб чиқиб, мавжуд бир-бирини такрорловчи ваколат ва функцияларга эга бўлган давлат органларининг ваколат ва функцияларини қайта кўриб чиқиш;

ҳар бир бир давлат бошқаруви ва ҳокимияти органлари мансабдорларига қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ижроси бўйича шахсий жавобгарликни белгилаш амалиётини ривожлантириш;

давлат органларининг норма ижодкорлиги фаорлиятини мувофиқлаштириш бўйича мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар ва сиёсатдан келиб чиқиб аниқ давлат органини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Президент Администрациясига киритиш

 

2019 йил

1 июнь

Вазирлар Маҳкамаси,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Ҳисоб палатаси,

Молия вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

49.

Қуйидагиларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг самарадорлигини баҳолаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш:

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг фуқаролар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, тадбиркорлик субъектлари ва илм-фан вакиллари ва бошқа шахслар мухокамаси бўйича мавжуд ахборот-технологиялари орқали рўйхатдан ўтиш тартиботидан воз чекган ҳолда, улар бемалол мухокамада иштирок этишлари ва таклиф беришлари учун ҳамма томонлама қулай бўлган усулларни ишлаб чиқиш;

Мухокама бўйича берилган барча таклифларни умумлаштириш ва уларга баҳо бериш бўйича холис ваколатли органларни белгилаш;

мавжуд ишламаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан бутунлай воз кечган ҳолда, уларнинг ўрнига тизимли ва замонавий ва хозирги замон талабларига жавоб берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш жараёнини кучайтириш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича биринчи раҳбар ёки унинг биринчи ўринбосари имзоси бўлиши ҳақидаги келишишнинг мавжуд тартиботидан воз кечган ҳолда, ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича давлат органининг тегишли кузатув хати юборганлигининг ўзи ушбу ташкилотнинг нуқтаи назари эканлиги ҳақидаги амалиётни жорий этиш, бундан лойиҳанинг концептуал ўзгарган ҳоллар мустасно;

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳа вақтида берилган давлат органларининг раҳбарлари бўйича жавобгарлик белгиламаслик бўйича қоидани киритган ҳолда, амалдаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Президент Администрациясига киритиш

 

 

2019 йил

1 июль

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

тегишли вазирлик ва идоралар

 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил «___» __________ даги ПҚ-_____ сонли қарорига 2-илова

2019 йил 1 октябрдан бошлаб хусусий сектор субъеклари ва нодавлат нотижорат ташкилотларига ўтказиладиган давлат органларининг айрим функциялари 
РЎЙХАТИ

Давлат вазифалари турлари номи

Тартиб-таомиллар ўрнатилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

Давлат вазифаларини кўрсатадиган органлар

Мувофиқлаштириш механизмлари

1

Қўриқлаш хизматларини кўрсатиш, давлатнинг стратегик объектларини қўриқлашдан ташқари

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 январдаги “Ўзбекистон Республикасида қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни тартиблаш чора-тадбирлари тўғрисида” 16-сон қарори

Ички ишлар вазирлиги

Ушбу фаолият тури билан шуғулланишга лицензия бериш тартибини жорий этиш

2

Енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқловчи сертификат бериш

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 февралдаги 63-сон қарори

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Савдо-саноат палатасига ўтказиш

3

Риэлторлик малакавий сертификатини бериш

Адлия вазирлигида 2011 йил 10 июнда 2236-рақам билан рўйхатга олинган “Риэлторлик малакавий сертификатини бериш тартиби тўғрисида Низом”

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Риэлторлар Ассоциацияси вазифаларига ўтказиш

4

Актуариялик малакавий сертификатини бериш

Молия вазирининг 2007 йил 6 сентяюрдаги 82-сонли бўйруғи тасдиқланган Актуариялик малакавий сертификатни бериш тартиби тўғрисидаги Низом

Молия вазирлиги

Суғурта компаниялари ассосиацияси вазифаларига ўтказиш

5

Аудиторлик малакавий сертификатини бериш

Молия вазирининг 2000 йил 13 октябрдаги 977-сон буйруғи  билан тасдиқланган Аудиторлик малакавий сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом

Молия вазирлиги

Молия вазирлиги мутахассислари иштирокида Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясига ўтказиш

6

Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини бериш учун жисмоний шахсларни аттестациядан

(қайта аттестация) ўтказиш

Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни.

 

Адлия вазирлигида 1999 йил 3 мартдаги 660-сон билан рўйхатга олинган  “Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини бериш учун жисмоний шахсларни аттестациядан (қайта аттестация) ўтказиш тўғрисидаги”  Низом

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги

Капитал бозори иштирокчилари Ассоциациасини ташкил этиш орқали мазкур операциялар бўйича аттестация қилиш

7

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 408-сон  қарори

Ички ишлар вазирлиги

ИИВдаги хусусий сектор субъектларини аккредитациялаш

8

Риэлторлик малакавий сертификатини бериш

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги “Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 129-сон қарори

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлигида хусусий сектор субъектларини аккредитациялаш 

9

Солиқ маслаҳатчиси малакавий сертификатини бериш

«Солиқ маслаҳатчиси малакавий сертификатини бериш, кучини йўқотиш ва бекор қилиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 2007 йил 17 декабрдаги Молия вазирлигининг 107-сон ва Солиқ қўмитасининг 2007-64-сон қарорлари (Адлия вазирлигида 2007 йил 17 декабрда 1750-сон билан рўйхатга олинган).

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги “Солиқ соҳасида маслаҳатлар беришни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 55-сон қарори

Молия вазирлиги

Молия вазирлигида хусусий сектор субъектларини аккредитациялаш

10

Аудитор малакавий сертификатини бериш

2000 йил 25 сентябрдаги 68-рақам билан Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган “Малакавий аудиторлик сертификатини бериш тартиби тўғрисида” Низом

 (Адлия вазирлигида 2000 йил 13 октябрда 977-сон билан рўйхатга олинган)

Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонуни (янги таҳрирда)

Молия вазирлиги

 

Молия вазирлигида хусусий сектор субъектларини аккредитациялаш

11

Лизинг хизмати кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш

Вазирлар Маҳкамасининг  2011 йил 21 майдаги “Ўзбекистон Республикасида лизинг хизматларини тартибга солиш ва янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 143-сон қарори

Молия вазирлиги

Ўзбекистон лизинг берувчилари ассоциацияси

Общие предложения

2833