ID | Разработчик | Дата размещения | Дата завершения | Кол-во предложений |
---|---|---|---|---|
3028 | Министерство внутренних дел Республики Узбекистан | 05/04/2019 | 20/04/2019 | 3 |
Обсуждение завершено
ЛОЙИҲА
Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни
“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-296-сонли Қонуни билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 375-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
“3. Васийлик ва ҳомийликдаги ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар - васий (ҳомий) ва болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилаётган (патронат) шахслар доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.”.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти
ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг
Президенти Ш. Мирзиёев