ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
3010 Хокимият города Андижан 03/04/2019 18/04/2019 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-3010

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган  “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Низомини, Ички ишлар вазирининг 2003 йил
19 февралдаги 56-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, шаҳар ички ишлар бошқармаси йўл харакати хавфсизлиги бўлинмасининг 2019 йил
22 январдаги 25/12-017 сонли хатини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги  Қонуннинг 6,25-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

1. Мулкчилик шаклидан қаътий назар барча юридик шахсларнинг транспорт воситалрини қуйидаги босқичларда:

Биринчи босқич 1 мартдан - 31 июнгача

Иккинчи босқич 1 сентябрдан - 31 октябргача

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги  
1. январдан 31 августгача бўлган муддатларда ўтказилиши белгилаб қўйилсин.

2.  Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага ва техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага асосан тасдиқлансин.

3. Шаҳар Ички ишлар бошқармаси Йўл харакати хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи (Н.Идрисов)га ташкилот, муассаса, автокорхона ва фирмаларга қарашли транспорт воситаларини белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

4. “Узавтотранс” агентлиги Андижон вилоят бошқармаси шаҳар шўъбаси мутахассиси (А.Рахматжонов)га алоҳида транспорт хизмати кўрсатувчи транспорт корхоналарига транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишга амалий ёрдам кўрсатиш топширилсин.

5. “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари бош мухаррири (А.Абдуллаев)га мазкур қарор матнини матбуотда эълон килиш тавсия этилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Комиссия ишига жалб этилган барча ходимларнинг асосий иш жойларидаги иш ўринлари, ойлик маошлари ва бошқа имтиёзлари сақлансин.

8. Ушбу қарор шаҳар ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

9. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг
2018 йил 19 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги 43-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Исламов зиммасига юклатилсин.

 

 

Шаҳар ҳокими                                                 Д.Раҳматуллаев

Общие предложения

597