ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2981 Министерство культуры Республики Узбекистан 30/03/2019 14/04/2019 3

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Жисмоний ва юридик шахслардан уларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарларни харид қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-2981

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаНИНГ

Қарори

 

 

Жисмоний ва юридик шахслардан уларда сақланаётган ислом

динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарларни харид қилиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 483-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита қарор қилади:

1. Жисмоний ва юридик шахслардан уларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарларни харид қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор имзоланган кундан эътиборан кучга киради.

 

Маданият вазири

   

 

 

Б. Сайфуллаев

Тошкент ш.,
2018 йил _____ноябрь,
______-сон

               
                 

Инновацион ривожланиш вазири

       

И. Абдурахманов

Тошкент ш.,
2018 йил _____ноябрь,
______-сон

               
                 

Молия вазирининг биринчи ўринбосари

       


А. Хайдаров

Тошкент ш.,
2018 йил _____ноябрь,
______-сон

               
                 

Фанлар академияси президенти

       

Б. Юлдашев

Тошкент ш.,
2018 йил _____ноябрь,
______-сон

           

М.Ў.

 
                 

Дин ишлари бўйича қўмита раиси

       

Ж. Акрамов

 

Тошкент ш.,
2018 йил _____ноябрь,
______-сон

               
                     

 

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Молия вазирлиги,

Фанлар академияси, Дин ишлари

бўйича қўмитанинг

2018 йил “__”__________даги

“___,___,___,___ ва____”-сон қарорига

ИЛОВА

 

Жисмоний ва юридик шахслардан уларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарларни харид қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 483-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фондига жисмоний
ва юридик шахсларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарларни харид қилиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази (бундан буён Марказ деб юритилади) фондини жисмоний ва юридик шахсларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарлар (бундан буён ноёб асарлар деб юритилади) ҳисобига бойитиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 483-сон Қарорининг 3-бандига мувофиқ Марказда ташкил этилган юридик шахс мақомига эга бўлмаган Махсус жамғарма (бундан буён Махсус жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

2. Ноёб асарларни излаб топиш, танлаш, баҳолаш ва харид қилиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 483-сонли қарорига ҳамда ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.

 

2-боб. Ноёб асарларни излаб топиш, аниқлаш ва баҳолаш

 

3. Ноёб асарларни излаб топиш ва аниқлаш Марказ томонидан амалга оширилади.

4. Марказ томонидан аниқланган ноёб асарларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 483-сонли қарорининг
4-бандига жисмоний ва юридик шахслардан уларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарларни харид қилиш, шунингдек уларни баҳолаш мақсадида Марказда тузилган соҳага оид малакали мутахассислардан иборат экспертлар гуруҳи (бундан буён экспертлар гуруҳи деб юритилади)га ўрганиш, белгиланган меъёрларга асосан уларнинг ноёблигини аниқлаш ва баҳолаш ҳамда якуний хулоса олиш учун тақдим этилади.

5. Экспертлар гуруҳи аниқланган ноёб асарларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, уларни белгиланган меъёрларга мувофиқ баҳолайди ҳамда ноёб ҳужжатлар эгаси билан харид қилиш шартномаси ва нархи бўйича музокара олиб боради.

Баҳолаш комиссияси томонидан таклиф этилган нархга ноёб асар эгаси рози бўлмаса, мазкур ноёб асарнинг нархини Марказ ва Экспертлар гуруҳи ноёб асар эгаси билан келишган ҳолда ошириш мумкин.

Музокара чоғида ноёб асарларни харид қилиш бўйича нарх ечими Экспертлар гуруҳи зиммасига юкланади.

6. Томонларнинг якуний келишувидан келиб чиқиб, Экспертлар гуруҳи ва ноёб асарларнинг эгаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси талабларига мувофиқ дастлабки шартнома тузилади.

Дастлабки шартномада ноёб асарлар эгасининг мажбуриятлари, яъни ноёб асарларни бошқа шахсларга ҳадя қилмаслиги, сотмаслиги ва айирбошламаслиги тўғрисидаги бандлар киритилиши зарур.

7. Экспертлар гуруҳининг мажлисларини ўтказиш учун кворум унинг таркибининг 70 фоизини ташкил этиши керак. Экспертлар гуруҳининг барча мажлислари ва қабул қилинган қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади. Кўрилаётган масала бўйича қарор Экспертлар гуруҳи аъзолари умумий сонининг кўпчилик овоз бериши билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолда Экспертлар гуруҳи раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

8. Экспертлар гуруҳи ноёб асарлар бўйича ўтказилган мажлислар қарорлари, тузилган дастлабки шартномалар ва хулосаларни Махсус жамғарма раҳбари - Марказ директорига (Марказ директори Махсус жамғарманинг ҳам раҳбари ҳисобланади) тақдим қилади.

9. Ноёб асарларни харид қилиш бўйича экспертлар гуруҳи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни Марказ директори кўриб чиқади ва шундан сўнг молиялаштиради.

 

3-боб. Ноёб асарларни харид қилишни молиялаштириш тартиби

 

10. Марказ фондини жисмоний ва юридик шахсларда сақланаётган ноёб асарлар ҳисобига бойитиш ва харид қилиш билан боғлиқ барча харажатлар Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади.

11. Ноёб асарларни харид қилиш Марказ директори ва ноёб асарлар эгаси бўлган юридик ёки жисмоний шахс ўртасида шартнома тузиш орқали амалга оширилади.

12. Ноёб асарларнинг харид қилгандан сўнг уни тўлиқ ҳужжатлар асосида қабул қилиб олиш Марказ қўлёзмалар фондига масъул шахс қўлёзмалар фонди муҳофизи (сақловчиси) томонидан амалга оширилади.

Бунда, ноёб асарлар етказиб берилганлигини тасдиқловчи далолатнома нусхаси Марказ директорига Марказ қўлёзмалар фондига масъул шахс қўлёзмалар фонди муҳофизи (сақловчиси) томонидан тақдим этилади.

13. Шартномага мувофиқ ноёб асарлар эгасига тегишли бўлган маблағлар Махсус жамғарма томонидан асар эгаси бўлган юридик ёки жисмоний шахснинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.

 

4-боб. Якуний қоидалар

 

14. Харид қилинган ноёб асарларни шартномага мувофиқ тўлиқ қабул қилиб олиш, Марказ қўлёзмалар фондига жойлаштириш, бутлигини сақлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш бўйича жавобгарлик Марказ раҳбари зиммасига юкланади.

15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

16. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан келишилган.

 

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори                                                                                      Ш. Зиёдов

                                                                                                                        2018 йил “____” _________

 

Общие предложения

868