ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
298 Центральный банк Республики Узбекистан 20/08/2018 04/09/2018 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Постановление Правления Центрального банка
ID-298

Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида

депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ–5296-сон “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ–3272-сон “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/8-сон қарори (руйхат рақами 3002, 2018 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 17-сон, 353-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор 2018 йил 1 октябрдан эътиборан кучга киради.

 

 

    Марказий банк раиси

           М. Нурмуратов

 

 

Тошкент ш.,

     2018 йил ___  _________,
                      _____-сон

 

 

 

 

 Ўзбекистон Республикаси Марказий     банк Бошқарувининг 2018 йил
18 августдаги 27/5
-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 1-бандда:

иккинчи хатбошидан “миллий ва чет эл валютасида” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилардан “миллий валютадаги” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Мажбурий резервлар тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валютада жалб қилинган мажбуриятлар бўйича Марказий банкдаги резидент банкларнинг мажбурий резерв ҳисобварағига пул ўтказиш ёки Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағида ўртачалаштирилган миқдорини ушлаб туриш орқали фақат миллий валютада шакллантирилади.”.

3. 7 ва 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

4. 1-илованинг 42-қаторидаги “Инвестиция дастурларини” деган сўзлар “Ривожлантириш давлат дастурларини” деган сўзлар билан алмаштирилсин. 

5. 2-иловада келтирилган жадвалнинг “З” устуни чиқариб ташлансин.

6. 3-иловада:

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

(Ж) Устун = (В) Устун х (Д) Устун + (Г) Устун х (Е) Устун”;

ўн тўртинчи, ўн бешинчи, эллик бешинчи ва эллик олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

қирқ учинчи хатбошидан “ҳамда (З) устунида эса 1-27 сатрларнинг
(З) устунидаги маблағларнинг” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

Общие предложения

736