ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
294 АО «Ўзбекистон темир йўллари» 20/08/2018 04/09/2018 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
«Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги давлат чегараси доирасида Оқкўприк темир йўл ўтказиш шаҳобчасини қуриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-294

ЛОЙИҲА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ҚАРОРИ

 

 

«Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги давлат чегараси доирасида Оқкўприк темир йўл ўтказиш шаҳобчасини қуриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

     Ўзбекистон Республикаси давлат ва чегара хизмати органларининг Давлат чегараси темир йўл составлари билан кесишадиган чегарага туташ темир йўл ўтказиш шахобчаларидаги фаолиятини жадал такомиллаштириш, поездларнинг ўз вақтида ва узлуксиз алмашинувини ҳисобга олган ҳолда темир йўл составларини тўлиқ ва сифатли чегараолди текширувидан ўтказиш учун зарур инфратузилмани ярартиш мақсадида:

         1. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ нинг 2018-2019 йилларда  «Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги давлат чегараси доирасида Оқкўприк темир йўл ўтказиш шаҳобчасини қуриш» лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

           2. Лойиҳани амалга ошириш доирасида қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

           буюртмачи – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ;

           молиялаштириш манбалари - «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ  нинг ўз маблағлари.

          3. «Ўзбекистон  темир йўллари» АЖ  Бош лойиҳалаш  ташкилоти  билан  ҳамкорликда  ишчи  лойиҳа  тайёрланишини,  унинг кўриб  чиқилиши  ва  ваколатли  экспертиза  идоралари  билан келишилишини,  ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун киритилишини таъминласин.

         4. Ўзбекистон Республикаси  қурилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳалаш бошқармаси  миллий  агентлиги лойиҳага оид лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатилишини таъминласин.

           5. Тошкент вилояти ҳокимлиги ўрнатилган тартибда:

       лойиҳа-смета ҳужжатлари тақдим  этилганидан кейин бир ойлик  муддат ичида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги давлат чегараси доирасида Оқкўприк темир йўл ўтказиш шахобчасини қуриш учун ер ажратиб берилишини;

      лойиҳада кўзда тутилган муддатларда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги давлат чегараси доирасида Оқкўприк темир йўл ўтказиш шахобчасини қуриш ишлари амалга ошириладиган ҳудудда яшайдиган фуқароларни бошқа жойга кўчирилишини;

        ер  участкалари ажратиб олинганлиги  учун, фермер хўжаликлари кўрган зарар учун, кесилган  дарахтлар учун  ҳамда фуқароларни кўчириш учун  товон тўловлари  «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар ҳисобидан амалга оширилишини таъминласин.

           6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбоасари, «Ўзбекистон темир йўллари»  АЖ бошқарув раиси А.Раматов зиммасига юклатилсин.

                                     Ўзбекистон Республикаси
                                             Бош вазири                                                                                                                                                                                             А. Арипов

Общие предложения

828