ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
291 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 19/08/2018 04/09/2018 1

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-291

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт  вазирининг буйруғи

 

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПФ–5368-сон “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир                                                                                               Д.Набиев

 

 

Тошкент ш.,

2018 йил ______________,

______ - сон

Ўзбекистон Республикаси

Жисмоний тарбия ва
спорт вазирининг
201
8 йил “___ _________даги

____-сон буйруғига

ИЛОВА

 

 

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра

мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг

рейтинг тизими тўғрисидаги

НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПФ–5368-сон “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ давлат мактабгача таълим муассасаси инструкторлари, умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари ҳамда олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари, кафедра мудирлари (бундан буён матнда педагог кадлар деб юритилади) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Педагог кадрларнинг малака тавсифларига мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳамда тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ходимларнинг асосий лавозимлари малака тавсифларидаги (бундан буён матнда малака тавсифлари деб юритилади) талаблар асосида ўрганилади.

2. Қуйидагилар педагог кадрларни фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўқув фани бўйича малакаси, дарс ўтиш маҳорати, меҳнати самарадорлиги ва малака ошириш курсларида билимларини оширган педагог кадрларни рағбатлантириш;

жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этган ҳиссаси учун иш ҳақи миқдорини ошириш имкониятларини яратиш;

ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиши, чет тилларини билиши бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишни таъминлаш.

3. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий принциплари даврийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш ҳамда холислик ҳисобланади.

4. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мактабгача, умумий ўрта таълим, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари педагог кадрлари учун ҳар ўқув йили якуни май-июнь ойлари бир марта ўтказилади.

5. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашдан мактабгача, умумий ўрта таълим, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари педагог кадрлари ўтказилиши шарт.

6. Ишга янги қабул қилинган педагог кадрлар бир йилдан сўнг, олий муассасалари ёки касб-ҳунар коллежларини битириб биринчи бор ишга кирганлар касбий фаолиятига
уч йил тўлгандан сўнг педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга жалб этилади.

7. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган ҳолда узоқ муддат (уч ойдан ортиқ) даволанаётган, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парваришлаш таътилидаги педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига бир йил тўлгандан сўнг фаолият самарадорлигини баҳолашга жалб этилади.

 

8. Давлат мактабгача, умумий ўрта, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари (бундан буён матнда таълим муассасалари деб юритилади) раҳбарлари педагог кадрларни фаолияти самарадорлигини баҳолаш муддатини бир ой олдин эълон қилади ва уларни фаолияти самарадорлигини баҳолашдан ўтказиш тартиби билан таништиради.

9. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга доир ташкилий масалалар таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари ва таълим муассасалари раҳбарлари томонидан амалга оширилади.

10. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашни ўтказишда ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Мувофиқлаштириш ишлари, фаолият самарадорлигини баҳолаш жадвалларини ишлаб чиқиш ва жараёнга оид фаолиятни ташкил этиш бўйича қўшма қарорлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этишдан, узлуксиз таълим тизими педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашни ўтказишдан ҳамда уларнинг натижаларини эълон қилишдан иборат.

Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашни назорат қилиш, унинг натижаларини таҳлил қилиш, баҳолаш ҳамда мазкур Низом талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган қарорларга оид маълумотномаларни тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга юбориш орқали амалга оширилади.

2-боб. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашни

ташкил этиш ва комиссияларини тузиш тартиби

11. Педагог кадрлар асосий иш жойи бўйича фаолияти самарадорлигини баҳолашга жалб этилади. Таълим муассасаларида ўриндошлик асосида дарс берадиган ва асосий
иш жойи бўйича педагогик фаолият билан шуғулланмайдиган педагог кадрлар ўриндошлик асосида фаолият юритаётган таълим муассасида фаолияти самарадорлигини баҳолашдан ўтади.

12. Мактабгача, умумий ўрта ва академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим муассасалари педагог кадрларининг эришган рейтинги мазкур таълим муассасаларининг бир туридан бошқасига ишга ўтганда сақланади.

13. Педагог кадрлар ўрта махсус, олий маълумотли, илмий даража олганлиги ёки қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги дипломда кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналишлари, мутахассислик ёки ихтисосликларига мос келадиган йўналишлар бўйича фаолияти самарадорлигини баҳолашдан ўтади.

14. Таълим муассасалари раҳбарлари фаолият самарадорлигини баҳолашдан ўтувчиларнинг ҳар бири учун алоҳида ҳужжатлар йиғмажилди тайёрлайди.

Ҳужжатлар йиғмажилдида фаолияти самарадорлигини баҳолашдан ўтувчининг паспорти, дипломи, малака оширганлиги ҳақидаги сертификати нусхалари, маълумотнома, ўқув йили давомида ўтган дарсларининг таҳлиллари, очиқ дарслар ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар, таълим олувчилари рейтинги ва эришган ютуқлари (агар мавжуд бўлса) тўпланади.

15. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларида (бундан буён матнда бошқармалар деб юритилади) педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашни ўтказиш учун педагог кадларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш комиссиялари тузилади.

Педагог кадлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш комиссиялари таркиби Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказининг қарори билан тасдиқланади.

Жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш комиссиялари таркиби ҳудудий бошқармалар бошлиғи (комиссия раиси), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг таълим соҳасига масъул ходими (комиссия раиси ўринбосари), Мактабгача таълим, Халқ таълими, Касб-ҳунар таълими бошқармаси, олий таълим муассасаси ва спорт Федерацияларининг ҳудудий бўлимлари (ҳудудда ривожланган спорт тури бўйича) раҳбар ходими, икки нафар юқори малакага эга бўлган тажрибали педагог кадрлардан (бир нафари комиссия котиби) иборат бўлади.

16. Қуйидагилар педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш комиссиясининг вазифалари ҳисобланади:

а) педагог кадрларни фаолияти самарадорлигини баҳолашдан ўтказиш;

б) педагог кадрнинг дарс ўтиш маҳорати - дарс таҳлиллари, очиқ дарслар ўтганлиги, таълим олувчиларининг рейтинг кўрсаткичлари, таълим бериш
воситалари ҳамда шаклларини мақбул равишда танлаши, тавсия этилган илғор педагогик услуб ва технологияларни (замонавий услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда
ўқув-машғулотлар ўтиш, интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаши;

в) педагог кадрнинг меҳнат самарадорлиги - таълим олувчиларни тайёрлаганлиги, таълим олувчилар ва фаолияти самарадорлигини баҳолашдан ўтувчиларнинг туман, шаҳар, вилоят, республика, халқаро ва турли мусобақаларда эришган ютуқлари;

г) ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланишни билиши, хорижий тиллар ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларини суҳбат орқали аниқлаш;

д) педагог кадлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш комиссиясининг якунлари бўйича натижаларни таҳлил қилиш ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ҳисоботни тақдим этиш.

17. Педагог кадлар фаолияти самарадорлигини баҳолашдан ўтувчи педагог кадрлар комиссия таркибига киритилмайди.

18. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш комиссияси раиси ва аъзолари ушбу Низом талабларига ҳамда тасдиқланган педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашдан ўтувчилар жадвалига мувофиқ ўтказилиши учун масъул ҳисобланадилар.

19. Фаолияти самарадорлигини баҳолашдан ўтувчи педагог кадрларнинг малака тавсифларида ва баҳолаш мезонларида белгиланган талабларни бажарганликлари ҳақидаги тавсияларни тайёрлаш учун таълим муассасалари раҳбарлари буйруғи билан эксперт гуруҳи тузилади.

20. Эксперт гуруҳи таркиби беш нафар аъзодан иборат бўлади.

Эксперт гуруҳи аъзолари таркибига таълим муассасалари раҳбарининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари (таълим муассасаси услубчилари) ва тажрибали педагог кадрлар киритилади.

21. Таълим муассасалари раҳбарлари эксперт гуруҳи томонидан тайёрланган тавсия ва ҳужжатлар йиғмажилдларини педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш комиссиясига тақдим этади.

3-боб. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини

баҳолашдан ўтказиш ҳамда баҳолаш тартиби

22. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш икки босқичда ўтказилади:

а) биринчи босқичда - педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолашдан ўтувчиларнинг дарс ўтиш маҳорати ва меҳнати самарадорлиги эксперт гуруҳи томонидан ўрганилади ҳамда тегишли тавсиялар тайёрланади;

б) иккинчи босқичда - педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш комиссиялари томонидан педагог кадрнинг ва тарбияланувчи (таълим олувчи)ларнинг эришган ютуқлари, ахборот-коммуникация технологияларини билиши ҳамда хорижий тиллар ва ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказилади. Суҳбат жараёни видеотасвирга олинади, берилган саволлар ва жавоблар махсус (саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган) дафтарда қайд этилади.

23. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш таълим муассасаси эксперт гуруҳи томонидан ушбу Низомнинг 1-4 иловаларидаги мезонлар бўйича
100 баллик тизимда бутун сонлар
билан баҳоланади.

24. Педагог кадрларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш қуйидаги баллар йиғиндиси асосида белгиланади:

фаолияти самарадорлиги қониқарли  – 56 баллдан 75 баллгача;

фаолияти самарадорлиги ўрта            – 76 баллдан 85 баллгача;

фаолияти самарадорлиги юқори         – 86 баллдан 100 баллгача.

25. Педагог кадрлар иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш қайдномаси хатосиз тўлдирилиши учун педагог кадрларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш таълим муассасаси эксперт гуруҳи раҳбари масъул ҳисобланади.

26. Педагог кадрларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш рейтинг тизими орқали аниқлаш натижаларини баҳолаш мезонлари Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Касб-ҳунар таълими маркази томонидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

27. Педагог кадрларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш комиссияси педагог кадрларнинг дарс ўтиш маҳорати ва меҳнати самарадорлиги натижаларини таҳлил қилади, ахборот-коммуникация технологияларини фойдаланишни билиши ҳамда хорижий тиллар ва ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказади ва тегишли қарор қабул қилади.

28. Педагог кадрларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган йиғилиш ваколатли ҳисобланади.

29. Педагог кадрларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш комиссияси қарори мазкур низомнинг 5-иловасига, педагог кадрлар иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари варақаси мазкур низомнинг 6-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади ҳамда комиссия раиси, раис ўринбосари, йиғилишда иштирок этган аъзолар ва котиб томонидан имзоланади.

Педагог кадр иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари варақаси икки нусхада тўлдирилади ва бир нусхаси педагог кадрлар иш жойидаги шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида, иккинчи нусхаси педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш комиссиясида сақланади.

30. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари варақасини хатосиз тўлдирилиши учун педагог кадрларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш комиссияси раиси масъул ҳисобланади.

31. Педагог кадрларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолашга оид ҳужжатларининг тўпланган йиғмажилди навбатдаги педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш кунигача таълим муассасасида сақланади.

32. Педагог кадрлар иш фаолияти самарадорлиги баҳолаш рейтинги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги электрон базасида сақланади.

4-боб. Жисмоний тарбия ва спорт педагог кадрларига

устамаларнибелгилаш ҳамда уни бекор қилиш

33. Педагог кадрларига иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш рейтинги тизими орқали аниқлаш натижаларига кўра устама ҳақ тўлаш (рағбатлантириш) тегишли вазирликлар, идоралар ва таълим муассасалари учун жорий этилган махсус жамғарма ва сметалар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устамалар белгилаш асосида амалга оширилади.

34. Ўқув-тарбия жараёнига катта шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқлик ва ташаббускорлик, юқори касб даражасини намоён этаётган иқтидорли педагог кадрларига устама ҳақ тўлов миқдорлари қуйидагича белгиланади:

фаолияти самарадорлиги қониқарли деб қарор кабул қилинса энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида;

фаолияти самарадорлиги ўрта даражаси деб қарор кабул қилинса энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида;

фаолияти самарадорлиги юқори деб қарор кабул қилинса энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида.

35. Жисмоний тарбия ва спорт педагог кадрлар фаолияти самарадорлиги учун қўшимча устама тўлаш қуйидаги ҳолатларда бекор қилинади:

ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, болаларни парваришлаш таътилларига чиққанда;

меҳнат шартномаси бекор қилинганда;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда.

36. Педагог кадрларига устамаларни белгилаш учун тақдим этилган маълумотларнинг шаффофлиги, ошкоралиги ва тўғрилиги ҳамда уларни белгилаш тартибига риоя қилиниши учун педагог кадлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш комиссия раиси маъсул ҳисобланади.

5-боб. Педагог кадлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш

натижалари юзасидан мурожаат қилиш тартиби

37. Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш комиссиялари қароридан норози бўлган педагог кадрлар баҳолаш натижалари эълон қилинган кундан бошлаб  ўч кун ичида апелляция комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин.

38. Апелляция комиссияси педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бошлангандан сўнг уч кун ичида педагог кадрларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун Жисмоний тарбия ва спорт, Мактабгача таълим, Халқ таълими, Касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамда олий таълим муассасасининг қарори билан беш кишидан иборат таркибда бошқармада ташкил этилади.

39. Апелляция комиссиясининг иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.

40. Апелляция комиссияси таркибига педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш комиссиялари таркибидан аъзо киритилмайди.

41. Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.

42. Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этса, унинг қабул қилган қарори қонуний кучга эга бўлади.

43. Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади.

44. Мурожаат этувчи педагог кадрлар апелляция комиссияси томонидан аризаси (шикояти) кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этиши мумкин.

45. Апелляция комиссияси педагог кадрлар фаолияти самарадорлиги баҳолаш комиссияси қарорини ўзгартиришсиз қолдириш ёки уни бекор қилиб, қайта педагог кадрнинг фаолияти самарадорлигини баҳолашни ташкил этиш ҳақида қарор чиқаради.

46. Апелляция комиссияси қарори нусхаси мурожаат этувчи педагог кадрга ва педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш комиссиясига апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан беш кун муддатда тақдим этилади.

6-боб. Якуний қоидалар

 

47. Жисмоний тарбия ва спорт педагог кадрлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш жараёнида келиб чиққан низолар амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

48. Мазкур Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

49. Мазкур Низом Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган.

 

 

Мактабгача таълим вазири                                                              А.Шин

 

2018 йил “___”___________

 

 

Халқ таълими вазири                                                                        Ш.Шерматов

 

2018 йил “___”___________

 

 

Олий ва ўрта махсус

таълим вазири                                                                                     И.Маджидов

 

2018 йил “___”___________

 

 

Касб-ҳунар таълими

маркази директори                                                                             М.Холмухамедов

 

2018 йил “___”___________

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

 

Мактабгача таълим муассасалари йўриқчисининг иш фаолияти

самарадорлигини баҳолаш мезони

 

(таълим муассасасининг номи, йўриқчининг Ф.И.Ш.)

20__/20__ - ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси

Т/р

Мезонлар

Баллар

  1.  

Белгиланган машғулот соатлари юкламасини бажарганлиги:

10

  1.  

Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги:

жорий ўқув йилида бўлса;

тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган 3 йилдан ошмаган.

 

5

3

  1.  

Машғулотдан ташқари тарбияланувчиларнинг ёш хусусиятига хос спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (тасдиқланган режа асосида белгиланади):

2 ва ундан ортиқ спорт туридан бўлса;

1 та спорт туридан бўлса.

 

 

 

4

3

  1.  

Тарбияланувчиларнинг ёш хусусиятига хос спорт турлари бўйича мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади):

республика миқёсидаги;

вилоят миқёсидаги;

туман (шаҳар) миқёсидаги;

МТМ лариаро;

МТМ миқёсидаги.

 

 

 

 

8

7

6

5

4

  1.  

МТМлариаро мусобақаларга тарбияланувчилар жамоаларини тайёрлаш (йўриқчилар сонига мос равишда тақсимланади) (спорт ўйинларида жамоанинг ҳар бир иштирокчиси учун):

ғолиб бўлганлиги учун;

совриндор бўлганлиги учун;

иштироки учун.

 

 

 

5

4

3

  1.  

МТМлариаро тарбиячи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш

5

  1.  

МТМлариаро жисмоний тарбия йўриқчилари ўртасидаги спорт мусобақаларида иштирок этиш:

ғолиб бўлганлиги учун;

совриндор бўлганлиги учун;

иштироки учун.

 

 

4

3

2

  1.  

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар ва маданий-дам олиш тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш (ҳар бири учун):

республика миқёсида;

вилоят миқёсида;

туман (шаҳар) миқёсида;

МТМ лариаро;

МТМ миқёсида.

 

 

5

4

3

2

1

  1.  

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар тадбирларида иштирок этиш (ҳар бири учун):

республика миқёсида;

вилоят миқёсида;

туман (шаҳар) миқёсида;

МТМ лариаро.

 

 

4

3

2

1

  1.  

Халқаро ва Республика миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фаҳрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши жисмоний тарбия йўриқчиси ва бошқалар):

республика миқёсида;

вилоят миқёсида;

туман (шаҳар) миқёсида;

МТМ лариаро.

 

 

 

 

 

10

8

6

4

  1.  

Машғулотдан ташқари вақтда соҳа мутахассислари ва ёш таниқли спортчиларни жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш (ҳар бири учун)

10

  1.  

Машғулот жараёнида фаол (тренинглар, ўйин усуллари) ва интерфаол (компьютер симуляциялари – интерфаол доска, мултимедия воситали лекциялар) ўқитиш шаклларини қўллаш (амалга оширилган ишларнинг ҳисоботи асосида)

10

  1.  

Асосий машғулотлар ва тўгарак машғулотларини инглиз тилида олиб бориш (муассасадаги масъул шахснинг маълумотлари асосида)

10

  1.  

Муассасаси раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати

10

 

Жами:

100

Т/р

Лавозимлар

Рейтинг баллари

Устама даражаси

1.

Жисмоний тарбия йўриқчиси

___ балдан, ___ балгача,

___ балдан, ___ балгача,

___ балдан, ___ балгача,

“___” балдан, “___” балгача,

“___” балдан, “___” балгача фаолияти ўртача даражада

“___” балдан, “___” балгача фаолияти қониқарсиз

% гача,

% гача,

% гача,

% гача,

% гача

устама белгиланмайди

Изоҳ: Эксперт гуруҳи ҳар бир йўриқчига қўйган балли бўйича тасдиқловчи ҳужжатларни тегишли педагог кадларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш комиссиясига тақдим этади.

 

Баллар тақсимлангандан сўнг мазкур ҳужжатлар ҳисобхонада сақланади.

Ўриндошлик асосида ишлаётган йўриқчиларга ҳам тадбиқ этилади.

 

Эксперт гуруҳи раҳбари: ________________________________________________________

 

Аъзолар: _______________________________  ___________________________________

 

               _______________________________  ____________________________________

 

               _______________________________  ____________________________________
           

              _______________________________  ____________________________________

 

Жами йиғилган баллар __________

Жами баллар йиғиндиси _________

Йўриқчининг имзоси _________

Муассаса йиғилишида муҳокама қилинган, баённома рақами _________

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

 

Умумий ўрта таълим мактаблари жисмоний тарбия фани ўқитувчисининг
иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезони

 

(таълим муассасасининг номи ва жисмоний тарбия ўқитувчсининг Ф.И.Ш. )

 

20__/20__ - ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси

 

Т/р

Мезонлар

Балл

  1.  

Белгиланган дарс соатлари юкламасини бажарганлиги:

5

  1.  

Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги:

жорий ўқув йилида бўлса;

тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган 3 йилдан ошмаган

 

5

2

  1.  

Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (тасдиқланган режа асосида белгиланади):

2 ва ундан ортиқ спорт туридан бўлса;

1 та спорт туридан бўлса.

 

 

5

2

  1.  

Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади):

республика миқёсида;

вилоят миқёсида;

туман (шаҳар) миқёсида;

мактаб (лицей, коллеж) лараро;

мактаб (лицей, коллеж) миқёсида.

 

 

 

8

6

4

2

1

  1.  

Спорт мусобақалар ғолиблари ичидан иқтидорли спортчиларни танлаш ва уларни болалар-ўсмирлар спорт мактабларига йўналтириш.

2

  1.  

Мактаб (лицей, коллеж)лараро мусобақаларга ўқувчилар жамоаларини тайёрлаш (тренерлар сонига мос равишда тақсимланади, спорт ўйинларида жамоанинг ҳар бир спортчиси учун)

3

  1.  

Мактаб (лицей, коллеж)лараро ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш

5

  1.  

Мактаб (лицей, коллеж)лараро ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларида якка ёки жамоавий спорт турлари бўйича иштирок этиш

3

  1.  

Мактаб (лицей, коллеж)лараро ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларида якка ёки жамоавий спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндор бўлиш

5

  1.  

Мактаб (лицей, коллеж) ичидаги ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларида якка ёки жамоавий спорт турлари бўйича иштирок этиш

2

  1.  

Мактаб (лицей, коллеж) ичидаги ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларида якка ёки жамоавий спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндор бўлиш

3

  1.  

Маҳалла фуқаролар йиғидаги мавжуд спорт иншоотларида спорт тўгаракларни ва мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш

5

  1.  

Мусобақаларда ҳакамлик қилиш:

Халқаро мусобақаларда;

Республика миқёсидаги мусобақаларда;

Мактаб (лицей, коллеж) лараро мусобақаларда;

Мактаб (лицей, коллеж)  ичидаги мусобақаларда.

 

8

6

4

2

  1.  

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар ва маданий-дам олиш тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш (ҳар бири учун)

3

  1.  

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар тадбирларида иштироки (ҳар бири учун)

2

  1.  

Халқаро ва Республика миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фаҳрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар):

Республика миқёсида;

Халқаро миқёсда.

 

 

 

 

 

3

5

  1.  

Касбга йўналтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш (ҳар бир тадбир учун)

битирувчилар мониторингида иштирок этиш;

очиқ эшиклар куни тадбирида иштирок этиш.

 

 

5

3

  1.  

Ўқув синф (гуруҳ)ининг раҳбари мажбуриятларини бажариш (ўқувчиларнинг йил якунидаги ўзлаштириш даражаси ҳамда уларнинг мактаб (лицей, коллеж) спорт ва ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокларини ҳисобга олган ҳолда)

5

  1.  

Дарсдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларни жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш (ҳар бири учун)

3

  1.  

Халқаро ёки Республика миқиёсидаги илмий-амалий анжуманларида ўз маърузалари билан иштирок этиш (ҳар бири учун):

Халқаро анжуманда;

Республика миқиёсидаги анжуманда.

 

 

5

3

  1.  

Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича методик қўлланма тайёрлаш ва чоп этиш (электрон нусхасини тарқатиш):

яккамуаллифликда;

ҳаммуаллифликда.

 

 

5

3

  1.  

Дарсларни ва тўгарак машғулотларини инглиз тилида олиб бориш (ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари маълумотлари асосида)

5

  1.  

Таълим муассасаси раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати

3

 

Жами:

100

Т/р

Лавозимлар

Рейтингбаллари

Устама даражаси

1.

Жисмоний тарбия ўқитувчиси

___ балдан, ___ балгача,

___ балдан, ___ балгача,

___ балдан, ___ балгача,

“___” балдан, “___” балгача,

“___” балдан, “___” балгача фаолияти ўртача даражада

“___” балдан, “___” балгача

фаолияти қониқарсиз

% гача,

% гача,

% гача,

% гача,

% гача

устама белгиланмайди

 

Изоҳ: Эксперт гуруҳи ҳар бир йўриқчига қўйган балли бўйича тасдиқловчи ҳужжатларни тегишли педагог кадларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш комиссиясига тақдим этади.

 

Баллар тақсимлангандан сўнг мазкур ҳужжатлар бухгалтерияда сақланади.

Ўриндошлик асосида ишлаётган ўқитувчиларга ҳам татбиқ этилади.

 

 

Эксперт гуруҳи раҳбари: ______________________________________________________

 

Аъзолар: _______________________________  ____________________________________

 

               _______________________________  _____________________________________

 

              _______________________________  _____________________________________

 

 

 

Жами йиғилган баллар __________

Жами баллар йиғиндиси _________

Ўқитувчининг имзоси _________

Кенгаш  йиғилишида муҳокама қилинган, баённома рақами  _________

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

 

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг

жисмоний тарбия фани ўқитувчиси иш фаолияти

самарадорлигини баҳолаш мезони

 

(таълим муассасасининг номи, ўқитувчининг Ф.И.Ш.)

20__/20__ - ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси

Т/р

Мезонлар

Балл

  1.  

Белгиланган дарс соатлари юкламасини бажарганлиги:

5

  1.  

Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги:

жорий ўқув йилида бўлса;

тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган 3 йилдан ошмаган.

 

5

2

  1.  

Соҳа бўйича берилган тоифалар:

бош  ўқитувчи

етакчи  ўқитувчи

катта ўқитувчи

мутахассис ўқитувчи.

 

5

3

2

1

  1.  

Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (тасдиқланган режа асосида белгиланади):

2 ва ундан ортиқ спорт туридан бўлса;

1 та спорт туридан бўлса.

 

 

5

2

  1.  

Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади):

республика миқёсидаги;

вилоят миқёсидаги;

туман (шаҳар) миқёсидаги;

лицей, коллеж лараро;

лицей, коллеж  миқёсидаги;

 

 

 

5

4

3

2

1

  1.  

Спорт мусобақалар ғолиблари ичидан иқтидорли спортчиларни танлаш ва уларни ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига йўналтириш.

2

  1.  

Лицей, коллежлараро мусобақаларга ўқувчилар жамоаларини тайёрлаш (тренерлар сонига мос равишда тақсимланади) (спорт ўйинларида жамоанинг ҳар бир спортчиси учун)

3

  1.  

Лицей, коллежлараро ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш

5

  1.  

Лицей, коллежлараро ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларида якка ёки жамоавий спорт турлари бўйича иштирок этиш

3

  1.  

Лицей, коллежлараро ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларида якка ёки жамоавий спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндор бўлиш

5

  1.  

Лицей, коллеж ичидаги ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларида якка ёки жамоавий спорт турлари бўйича иштирок этиш

2

  1.  

Лицей, коллеж ичидаги ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларида якка ёки жамоавий спорт турлари бўйича ғолиб ва совриндор бўлиш

3

  1.  

Маҳалла фуқаролар йиғида спорт тўгаракларини ва мусобақаларини ташкил қилиш ҳамда ўтказиш

5

  1.  

Мусобақаларда ҳакамлик қилиш:

Халқаро мусобақаларда;

Республика миқёсидаги мусобақаларда;

Лицей, коллежлараро мусобақаларда;

Лицей, коллеж  ичидаги мусобақаларда.

 

8

6

4

2

  1.  

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар ва маданий-дам олиш тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш (ҳар бири учун)

3

  1.  

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар тадбирларида иштирок этиш (ҳар бири учун)

2

  1.  

Халқаро ва Республика миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фаҳрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар):

Республика миқёсида;

Халқаро миқёсида.

 

 

 

 

 

3

5

  1.  

Касбга йўналтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш (ҳар бир тадбир учун)

битирувчилар мониторингида иштирок этиш;

очиқ эшиклар куни тадбирида иштирок этиш.

 

 

5

3

  1.  

Ўқув синф (гуруҳ)ининг раҳбари мажбуриятларини бажариш (ўқувчиларнинг йил якунидаги ўзлаштириш даражаси ҳамда уларнинг лицей, коллеж спорт ва ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокларини ҳисобга олган ҳолда)

5

  1.  

Дарсдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларни жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш (ҳар бири учун)

3

  1.  

Халқаро ёки Республика миқиёсидаги илмий-амалий анжуманларида ўз маърузалари билан иштирок этиш (ҳар бири учун):

Халқаро анжуманда;

Республика миқиёсидаги анжуманда.

 

 

5

3

  1.  

Соҳага оид ўқув-услубий адабиётлар тайёрлаш ва нашр эттириш:

Якка муаллифликда;

Ҳам муаллифликда.

 

5

3

  1.  

Дарсларни ва тўгарак машғулотларини инглиз тилида олиб бориш (ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари маълумотлари асосида)

5

  1.  

Таълим муассасаси раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати

3

 

Жами:

100

Т/р

Лавозимлар

Рейтинг баллари

Устама даражаси

1.

Жисмоний тарбия ўқитувчиси

___ балдан, ___ балгача,

___ балдан, ___ балгача,

___ балдан, ___ балгача,

“___” балдан, “___” балгача,

“___” балдан, “___” балгача фаолияти ўртача даражада

“___” балдан, “___” балгача фаолияти қониқарсиз

% гача,

% гача,

% гача,

% гача,

% гача

устама белгиланмайди

 

Изоҳ: Эксперт гуруҳи ҳар бир йўриқчига қўйган балли бўйича тасдиқловчи ҳужжатларни тегишли педагог кадларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш комиссиясига тақдим этади.

 

Баллар тақсимлангандан сўнг мазкур ҳужжатлар ҳисобхонада сақланади.

Ўриндошлик асосида ишлаётган ўқитувчиларга ҳам тадбиқ этилади.

 

 

Эксперт гуруҳи раҳбари: ___________________________________________________________

 

Аъзолар: _______________________________  _____________________________________

 

                _______________________________  _____________________________________

 

               _______________________________  ______________________________________

 

 

 

Жами йиғилган баллар __________

Жами баллар йиғиндиси _________

Ўқитувчининг имзоси _________

Кафедра йиғилишида муҳокама қилинган, баённома рақами ____

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

 

Олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия кафедралари мудирлари жисмоний тарбия фани ўқитувчисининг иш фаолияти самарадорлигини
баҳолаш мезони

 

(таълим муассасасининг номи, жисмоний тарбия кафедри мудирлари/жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Ф.И.Ш.)

20__/20__ - ўқув йилида тўплаган балл қайдномаси

Т/р

Мезонлар

Белгиланган баллар

  1.  

Белгиланган дарс соатлари юкламасини бажарганлиги:

5

  1.  

Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаганлиги:

жорий ўқув йилида бўлса;

тамомлаган санасидан 1 йилдан ошган 3 йилдан ошмаган.

 

5

2

  1.  

Соҳа бўйича берилган унвонлар:

професор;

педагогика фанлар доктори;

доцент;

педагогика фанлар номзод;

катта ўқитувчи;

мутахассис ўқитувчи.

 

15

12

10

8

5

3

  1.  

Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги ва ўтказиши (тасдиқланган режа асосида белгиланади):

2 ва ундан ортиқ спорт туридан бўлса;

1 та спорт туридан бўлса.

 

 

 

5

2

  1.  

Спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш (тасдиқланган режа ва амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган ҳисобот асосида белгиланади):

республика миқёсидаги;

вилоят миқёсидаги;

олий таълим муассасалар миқёсидаги.

 

 

 

5

4

3

  1.  

Спорт мусобақалар ғолиблари ичидан иқтидорли спортчиларни танлаш ва уларни ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига йўналтириш.

3

  1.  

Олий таълим муассасалараро мусобақаларга ўқувчилар жамоаларини тайёрлаш (тренерлар сонига мос равишда тақсимланади) (спорт ўйинларида жамоанинг ҳар бир спортчиси учун)

3

  1.  

Олий таълим муассасалараро ўқитувчи-ходимлар ўртасидаги спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш

5

  1.  

Маҳалла фуқаролар йиғини ичидаги спорт иншоотларида спорт тўгаракларни ва мусобақаларини ташкил қилиш ҳамда ўтказиш

5

  1.  

Мусобақаларда ҳакамлик қилиш:

Халқаро мусобақаларда;

Республика миқёсидаги мусобақаларда;

олий таълим муассасалар миқёсидаги.

 

8

6

4

  1.  

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар ва маданий-дам олиш тадбирларини ташкил қилиш ва ўтказиш (ҳар бири учун)

3

  1.  

Оммавий жисмоний тарбия, спорт-кўнгилочар тадбирларида иштирок этиш (ҳар бири учун)

2

  1.  

Халқаро ва Республика миқёсида ташкил этилаётган турли кўрик танловларда, шу жумладан спорт йўналишидаги танловларда номинацияларни қўлга киритиш ва номинант тайёрлаш ҳамда фахрий унвонларни қўлга киритиш (энг яхши спортчи, мураббий, педагог ва бошқалар):

Республика миқёсида;

Халқаро миқёсида.

 

 

 

 

 

3

5

  1.  

Касбга йўналтиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш (ҳар бир тадбир учун)

битирувчилар мониторингида иштирок этиш;

очиқ эшиклар куни тадбирида иштирок этиш.

 

 

5

3

  1.  

Ўқув гуруҳнинг раҳбари мажбуриятларини бажариш (ўқувчиларнинг йил якунидаги ўзлаштириш даражаси ҳамда уларнинг олий таълим муассасалар спорт ва ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокларини ҳисобга олган ҳолда)

5

  1.  

Дарсдан ташқари вақтда соҳа мутахассисларни жалб қилган ҳолда мастер-класслар ҳамда очиқ дарсларни ташкил қилиш ва ўтказиш (ҳар бири учун)

3

  1.  

Халқаро ёки Республика миқиёсидаги илмий-амалий анжуманларида ўз маърузалари билан иштирок этиш (ҳар бири учун):

Халқаро анжуманда;

Республика миқиёсидаги анжуманда.

 

 

 

5

3

  1.  

Соҳага оид ўқув-услубий адабиётлар тайёрлаш ва нашр эттириш:

яккамуаллифликда;

ҳаммуаллифликда.

 

 

5

3

  1.  

Дарсларни ва тўгарак машғулотларини инглиз тилида олиб бориш (ўқув ишлари бўйича проректор маълумотлари асосида)

5

  1.  

Олий таълим муассасаси раҳбариятининг ходим фаолиятига муносабати

3

 

Жами:

100

Т/р

Лавозимлар

Рейтингбаллари

Устама даражаси

1.

Жисмоний тарбия ўқитувчиси

___ балдан, ___ балгача,

___ балдан, ___ балгача,

___ балдан, ___ балгача,

“___” балдан, “___” балгача,

“___” балдан, “___” балгача фаолияти ўртача даражада

“___” балдан, “___” балгача фаолияти қониқарсиз

% гача,

% гача,

% гача,

% гача,

% гача

устама белгиланмайди

 

Изоҳ: Эксперт гуруҳи ҳар бир йўриқчига қўйган балли бўйича тасдиқловчи ҳужжатларни тегишли педагог кадларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш комиссиясига тақдим этади.

 

Баллар тақсимлангандан сўнг мазкур ҳужжатлар ҳисобхонада сақланади.

Ўриндошлик асосида ишлаётган ўқитувчиларга ҳам тадбиқ этилади.

 

Эксперт  гуруҳи раҳбари: _______________________________________________

 

Аъзолар: _______________________________  ____________________________________

                _______________________________  ____________________________________

                _______________________________  ____________________________________

Жами йиғилган баллар __________

Жами баллар йиғиндиси _________

Ўқитувчи (кафедра мудири)нинг имзоси _________

Факультет йиғилишида муҳокама қилинган, баённома рақами _________

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

 

 

_____________________________________
(комиссия номи ёзилади)

комиссиясининг _____ йил ___ _________ куни бўлиб ўтган йиғилишининг ____-сон

   

Қ А Р О Р И

Раислик қилувчи:
Иштирок этганлар:

_________________________________
_________________________________
_________________________________
_________________________________
_________________________________
_________________________________
_________________________________

- комиссия раиси

- комиссия раисининг ўринбосари

- комиссия аъзоси

- комиссия аъзоси

- комиссия аъзоси

- комиссия аъзоси
- комиссия аъзоси
- комиссия аъзоси
- комиссия котиби

     

Т/р

Таълим муассасасининг номи ёки рақами

Педагог кадрнинг

Дарс бераётган ўқув фани

Амалдаги лавозими

Ўқув фани бўйича таълим муасссаса

эксперт гуруҳи

балли

Дарс ўтиш маҳорати балли

Меҳнати самарадорлиги балли

Суҳбат натижаси балли

Фаолият самарадорлигини баҳолаш натижаларига кўра комиссия қарори

Фаолият самарадорлигини баҳолаш натижаларига кўра берилган балл

Фамилияси

Исми

Отасининг исми

                         
                         
                         
                         
     


Комиссия раиси: 

Комиссия раисининг ўринбосари

Комиссия котиби:


_______________________ 
_______________________ 
_______________________

       

 

Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА

 


__________________________________________________________
(Республика, вилоят, шаҳар номи)
__________________________________________________________
(таълим муассасасининг номи ёки рақами)

 

Педагог кадрларни иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари

ВАРАҚАСИ
__________________________________________________________
(педагог кадрнинг фамилияси, исми, отасининг исми)


Туғилган йили, куни ва ойи ____________________________________________________

Маълумоти ____________

________________________________
(таълим олган муассасасининг номи)

______________________
(тамомлаган йили)

Таснифлаш бўйича _________________________________________________________________

   

(тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислиги ёки ихтисоси номи)

Илмий даражаси ёки илмий унвони ____________________________________________________
Педагогик стажи ___________________________________________________________________
Амалдаги малака тоифаси ёки лавозими бўйича иш стажи _____________ йил; шу жумладан мазкур таълим муассасасида _____________ йил

Малакасини оширган таълим муассасаси номи, вақти _____________________________________ _________________________________________________________________________________

(малака оширган соҳаси: касбий, ахборот ёки педагогик технологиялар ва бошқа мавзуларда)


Мукофотлари _____________________________________________________________________
Комиссия қарори __________________________________________________________________

   

(тўлиқ ёзилади)

 

Комиссия раиси
 

Комиссия раисининг ўринбосари

 

Комиссия котиби

 

Комиссия аъзолари


_______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)
______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)
______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)
______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)
______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)
______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)
______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)

______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)

______________________________
(фамилияси, исми, отасининг исми)


____________
(имзо)
____________
(имзо)
____________
(имзо)
____________
(имзо)
____________
(имзо)
____________
(имзо)
____________
(имзо)


________ йил ___ ______________
(йил, кун ва ой кўрсатилади)

 

Общие предложения

906