ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2902 Хокимият Олотского района 25/03/2019 10/04/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Бухоро вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 мартдаги 126-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сонли “2019 йилда Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш тўғрисида
ID-2902

Ўзбекистонт Республикаси Бухоро вилояти Олот тумани Ҳокими қарори

          2019 йил                     март

 

Бухоро вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 мартдаги 126-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги

ПҚ-4227-сонли “2019 йилда Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сонли “2019 йилда Аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарори ҳамда Бухоро вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 мартдаги 126-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Бухоро вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 мартдаги 126-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сонли “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4227-сонли, Бухоро вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 мартдаги 126-сонли қарорлари билан:

туманда 1442 та фуқаролар учун иш ўринларини ташкил этишни назарда тутувчи 2019 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг мақсадли прогноз параметрлари 1-иловага мувофиқ;

2019 йилда вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар ҳисобига ташкил этиладиган янги иш ўринларининг мақсадли параметрлари ҳамда йирик лойиҳалар ҳисобига яратиладиган иш ўринларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ;

2019 йилда фаолият кўрсатмаётган, самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида ташкил этиладиган лойиҳалар доирасида яратиладиган иш ўринларининг прогноз параметрлари 4-иловага мувофиқ;

2019 йилда тижорат банклари маблағлари ҳисобидан кредит бериш ҳисобига ташкил этиладиган иш ўринларининг мақсадли параметрлари ва лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 7 ва 7.1-иловаларга мувофиқ;

фуқаролар учун жами 36305,6 минг сўмга тенг субсидия ва грантлар ажратишни назарда тутувчи 2019 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва грантлар ажратишнинг мақсадли параметрлари 11-иловага мувофиқ;

2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг мақсадли параметрларини бажариш бўйича “йўл харитаси” 14-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

давлат буюртмасининг манзилли дастурларига киритилган ва амалга оширилмаётган лойиҳаларни янги лойиҳаларга алмаштиришга фақат Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишилган ҳолда, яратиладиган иш ўринлари ушбу манзилли дастурларга киритилган лойиҳаларнинг тегишли кўрсаткичларидан кам бўлмаган тақдирда йўл қўйилиши инобатга олинсин.

3. Олот туманида 2019 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрлари 1-иловага;

Олот туманида 2019 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрларининг йўналишлар ҳамда секторлар кесимида ойма-ой тақсимоти 1а, 1б-иловаларга;

Олот туманида 2019 йилда амалга ошириладиган йирик лойиҳалар ҳисобига ташкил этиладиган иш ўринларининг манзилли рўйхати 2-иловага;

Олот туманида 2019 йилда тижорат банклари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 3-иловага;

Давлат ва хусусий шерикчилик асосида ишга тушадиган мактабгача таълим йўналишидаги лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 4-иловага;

2019 йилда Ёшлар келажагимиз давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 5-иловага;

2019 йилда мавсумий ва вақтинчалик ишларда аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадли параметрлари 6-иловага;

2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси доирасида бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштиришнинг прогноз параметрлари 7-иловага;

2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринларининг мақсадли параметрлари 8-иловага;

2019 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва грантлар ажратишнинг мақсадли параметрлари 9-иловага;

2019 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик лойиҳаларни амалга ошириш учун микрокредит ажратишнинг мақсадли параметрлари 10-иловага;

2019 йилда Олот туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг мақсадли параметрларини бажариш бўйича “йўл харитаси” 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Туман ҳокими ўринбосари Ф.Сойибов, туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими (М.Янгибоев), тадбиркорларга кўмаклашиш маркази (И.Муродов) бир ҳафта муддатда 2019 йилда фаолият кўрсатмаётган, самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида ташкил этиладиган лойиҳалар доирасида яратиладиган иш ўринларининг прогноз параметрлари асосида бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклашга қаратилган лойиҳаларнинг манзилли дастурини ишлаб чиқиб тасдиқлашга киритсин.

5. 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг мақсадли параметрларини ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан қуйидагиларга:

туман ҳокими ўринбосари Ф.Сойибов туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими (М.Янгибоев)га – саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги йирик лойиҳалар (хўжалик бошқарув органлари) ва кичик лойиҳалар (маҳаллий лойиҳалар, ўз маблағи ҳисобига кредит олмасдан)ни амалга ошириш ҳисобига жами 441 та;

туман ҳокими ўринбосари Ф.Сойибов, туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи (М.Янгибоев), тадбиркорларга кўмаклашиш маркази (И.Муродов)га–фаолият кўрсатмаётган, самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида ташкил этиладиган иш ўринларини яратиш ҳисобига жами 66 та;

туман ҳокимлиги молия бўлими (А.Янгиев), туман мактабгача таълим бўлими (Ҳ.Каримов), туман халқ таълими бўлими (Қ.Хўжаев), туман соғлиқни сақлаш бўлими (Б.Ражабов), туман ҳокимлиги маданият бўлими (Ф.Фаттуллаев)–бюджет маблағларидан ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тегишлилиги бўйича ижтимоий соҳа объектларини ишга тушириш ҳисобига жами 271 та;

тадбиркорларга кўмаклашиш маркази (И.Муродов) ва ҳунарманд уюшмаси туман бўлими  (С.Расулова)га ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига жами 140 та;

туман тижорат банклари (Ф.Мустафоев, Ф.Саидов, А.Маматов,)га кредит бериш ҳисобига жами 524 та янги иш ўринлари ташкил этиш топширилсин.

туман ҳокими ўринбосари С.Жумаев, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (У.Саидов) туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Л.Умаров), билан биргаликда уй-жой қурулиши, ободонлаштириш ва инфратузилма объектларини қуриш, мавсумий ва вақтинчалик ишларни амалга ошириш дастурлари ижросини таъминлаш;

туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Л.Умаров) зиммасига 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг ўз вақтида ва самарали бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

6. 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этишга доир давлат буюртмасининг мақсадли параметрлари юзасидан йўналишлар бўйича масъул ташкилот ва корхоналар ҳар ой якунига кўра кейинги ойнинг 3-санасига қадар тегишли маълумотларни туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Л.Умаров)га умумлаштириш ҳамда натижаси ҳақида ҳар ой якунига кўра кейинги ойнинг 5-санасига қадар туман ҳокимлиги ва Бандлик бош бошқармасига киритиш учун тақдим этиб борилишини таъминласин.

7. Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Отамуродов)га якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжалиги ва янгидан ташкил этилган юридик шахслар фаолиятини ривожлантириш ҳисобига яратилган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар ой якуни бўйича туман туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиб бориш вазифаси топширилсин

8. Туман статистика бўлими (Н.Жумаев) зиммасига янги ташкил этилган ва қисқартирилган иш ўринлари сони тўғрисидаги маълумотларни йиллик, чораклик (кичик корхона ва микрофирмалардан ташқари) даврийликда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази туман ҳамда иқтисодиёт ва саноат бўлимига тақдим этиб бориш вазифаси юклатилсин.

9. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Л.Умаров)га туман Давлат солиқ инспекцияси (А.Отамуродовга), туман статистика (Н.Жумаевга) бўлимлари билан биргаликда яратилган иш ўринлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва мувофиқлаштириш ҳамда ташкил этилган иш ўринларини ҳамкорликда мониторингини юритиш топширилсин.

10. Туман ҳокими ўринбосарларига:

2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳудудий манзилли дастурини ишлаб чиқиб, тегишли қарор билан тасдиқлаш;

ҳар бир сектор кесимида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигини танқидий равишда муҳокама қилиб бориш;

мазкур қарорнинг ижросининг бориши ҳақида соҳалар ҳамда секторлар кесимида умумлаштирилган маълумотларни ҳар ойнинг 3-санасига қадар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Л.Умаров)га тақдим этиб бориш топширилсин.

11. Мазкур қарор ижросининг назорати туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Каримов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими                                                                                           Ш.Саломов

Общие предложения

782