ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2849 АО «Ўзбекистон темир йўллари» 18/03/2019 02/04/2019 2

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги экин ерларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-2849

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

 

Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги экин ерларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, замонавий бошқарув тизимини йўлга қўйиш ҳисобига пахта-туқимачилик кластерлари ташкил этилди. Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш, айниқса экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, вилоятда экспортбоп полиз маҳсулотлари ҳисобланган қовун ва торвуз етиштириш ҳамда балиқ ва балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича катта тажрибалар мавжуд, шунингдек анор етиштириш ва уни қайта ишлаш йўлга қўйилди.    

Шу билан биргаликда, Сирдарё вилоятида ўтказилган хатлов натижаларига кўра фойдаланилмаётган жами 19 238 гектар, шу жумладан 10 202 гектар суғориладиган ерлар ва 9 036 гектар бўз ва яйлов ер майдонлари аниқланди.

Сирдарё вилоятида ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, жумладан ирригация ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш, коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш, суғориш учун артезиан қудуқларини қазиш ҳисобига ерларни тўлиқ ўзлаштириш, экспортбоп экинларни жойлаштириш ҳамда яйлов ва буз ерларда чорвачиликни ривожлантириш мақсадида
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан Сирдарё вилоятида фойдаланмаётган 19 238 гектар ер майдонидан ўзлаштириш учун, жумладан:

5 852 гектар ер майдони Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сон қарорига мувофиқ фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига;

1259 гектар ер майдони “Индорама агро” масъулияти чекланган жамиятига;

461 гектар ер майдони паррандачилик тармоғини ривожлантириш ва доривор ўсимликларни ўстириш учун тадбиркорлик субъектларига бириктириб берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган Сирдарё вилоятида фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш манзилли
чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Сирдарё вилояти ҳокимлигининг:

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидан 9 366 гектар суғориладиган ер майдони ажратиб бериш тўғрисидаги таклифи 2-иловага мувофиқ;

Сирдарё вилоятида яйлов ва бўз ерларида чорвачиликни ривожлантириш бўйича 2019 йилда амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисидаги таклифи
3-иловага мувофиқ маъқуллансин.

4. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ўн кун муддатда:

 “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидан 9 366 гектар суғориладиган ер майдонини ажратиш бўйича қарорини қабул қилсин;

2019 йилда яйлов ва бўз ерларида чорвачиликни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларга ташаббускорларни нома-ном жойлаштирсин.

5. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур қарор билан тасдиқланган манзилли чора-тадбирлар дастурида белгиланган тадбирларни
ўз вақтида, тўлиқ ва самарали ижро этилишини таъминласин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Транспорт вазири А.Ж.Раматов, Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ж. Вахабов ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазириРеспубликас

 

А. Арипов

Общие предложения

963