ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2834 Министерство юстиции Республики Узбекистан 18/03/2019 02/04/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида” 2019 йил 15 февралдаги ПҚ–4193-сон қарори)
ID-2834

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида” 2019 йил 15 февралдаги ПҚ–4193-сон қарори)

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида” 2019 йил 15 февралдаги ПҚ–4193-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари _______ ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

 

 

   Ўзбекистон Республикасининг

   Бош вазири

 

      ААрипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ____ ________даги ___-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарори билан тасдиқланган Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2017 й., 20-сон, 364-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон):

а) 1-бандда:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларидаги схемалар бўйича амалга оширилади.”;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

“Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш лицензия талабгорининг хоҳишига кўра умумий (1-илова) ёки тезлаштирилган (2-илова) тартибда амалга оширилади.”;

б) 9-банднинг “а” кичик бандида:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

“лицензия олиш тартиби – умумий ёки тезлаштирилган тартиб;”;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) 14-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“14. Ариза умумий тартибда кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгоридан ариза берилган кунда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. Ариза тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилган тақдирда ушбу хатбошида назарда тутилган йиғимдан ташқари энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади. Лицензия бериш тўғрисидаги ариза бир вақтнинг ўзида филиал очиш билан бирга берилган ҳолларда аризанинг кўриб чиқилганлиги учун белгиланган йиғим, лицензия бериш масаласини тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун ариза берилганда эса қўшимча тўлов ҳам ҳар бир очилаётган филиал учун ундирилади.”;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

“Лицензияни олиш ҳақидаги ариза тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилганлиги учун тўланган тўлов суммасининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига, қолган қисми лицензия берувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.”;

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

“Тезлаштирилган тартиб бўйича лицензия олиш ҳақидаги ариза ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда қўшимча тўлов суммаси лицензия талабгорига қайтарилиши шарт.”;

г) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“15. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб, улар қайси усулда тақдим этилишидан қатъи назар, умумий тартиб бўйича ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда, тезлаштирилган тартиб бўйича эса беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.”;

д) 21-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Лицензия беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, лицензияловчи орган томонидан ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб умумий тартибда берилган аризалар бўйича ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда, тезлаштирилган тартибда берилган аризалар бўйича эса беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.”;

е) 23-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияни қайта расмийлаштириш ёки лицензияланувчи фаолият йўналишининг қисми(лари)га лицензиянинг амал қилиши тўхтатилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан олинганлиги ҳақида лицензиатга билдиришнома юборилган кундан бошлаб умумий тартиб бўйича беш кун мобайнида, тезлаштирилган тартиб бўйича эса бир иш куни мобайнида амалга оширилади.”;

тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

“Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси умумий тартибда кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Ариза тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилган тақдирда ушбу хатбошида назарда тутилган йиғимдан ташқари энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов ҳам ундирилади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза Ягона портал орқали тақдим этилганда аризани кўриб чиқиш йиғим суммасининг 20 фоизи миқдори Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамига, қолган қисми лицензия берувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.”;

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

“Лицензияни тезлаштирилган тартибда қайта расмийлаштириш учун тўланган тўлов суммасининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига, қолган қисми лицензия берувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Тезлаштирилган тартиб бўйича лицензияни қайта расмийлаштириш ҳақидаги ариза ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда қўшимча тўлов суммаси лицензия талабгорига қайтарилиши шарт.”;

ж) 26-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

“26. Лицензия йўқотилган ёки у яроқсиз ҳолга келган тақдирда дубликат берилади. Дубликат олиш учун лицензиат марказлар ёки Ягона порталга ариза ва лицензия ва/ёки лицензия битими йўқотиб қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан, шунингдек, лицензия берганлик учун назарда тутилган йиғим суммасининг ярми миқдорида тўлов тўлаб умумий тартибда ёки ушбу хатбошида назарда тутилган тўловдан ташқари энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов тўлаб тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилиши учун мурожаат қилади.

Ариза Ягона портал орқали берилганда, аризани кўриб чиқиш йиғим суммасининг 20 фоизи миқдори Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамига, қолган қисми лицензия берувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.”;

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

“Лицензия дубликатини тезлаштирилган тартибда олиш учун тўланган тўлов суммасининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига, қолган қисми лицензия берувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Тезлаштирилган тартиб бўйича лицензия дубликатини олиш ҳақидаги ариза ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда қўшимча тўлов суммаси лицензия талабгорига қайтарилиши шарт.”;

з) 29-бандда “16 ва 17-бандларида” сўзлари “15–17-бандларида” сўзлари билан алмаштирилсин;

и) 30-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“30. Лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузиш тўғрисидаги аризани умумий тартибда кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. Ариза тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилган тақдирда ушбу хатбошида назарда тутилган йиғимдан ташқари энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида қўшимча тўлов ҳам ундирилади.”;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

“Лицензияни тезлаштирилган тартибда қайта расмийлаштириш учун тўланган тўлов суммасининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига, қолган қисми лицензия берувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.”;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

к) 1-илованинг номланишида “лицензиялаш” сўзидан олдин “тезлаштирилган тартибда” сўзлари билан тўлдирилсин;

л) қуйидаги мазмундаги 2-илова қўшилсин:

 

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон қарори билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 548-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон, 21.11.2018 й., 09/18/934/2197-сон, 10.01.2019 й., 09/19/15/2454-сон):

а) 3-бандда:

“1-иловасидаги схема” сўзлари “1 ва 1а-иловаларидаги схемалар” сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

“Тиббий фаолиятни лицензиялаш лицензия талабгорининг хоҳишига кўра умумий (1-илова) ёки тезлаштирилган (1а-илова) тартибда амалга оширилади.”;

б) 11-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

“лицензия олиш тартиби – умумий ёки тезлаштирилган тартиб;”;

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

в) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“16. Лицензия бериш ҳақидаги аризани умумий тартибда кўриб чиқиш учун лицензия талабгоридан ариза берилган кунда қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. Аризани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун ушбу хатбошида назарда тутилган йиғимдан ташқари энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.”;

г) 17-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

“Лицензияни олиш ҳақидаги ариза тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилганлиги учун тўланган қўшимча тўлов суммасининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига, қўшимча тўлов суммасининг қолган қисми эса лицензия берувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.”;

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

д) 18-банд “аризаси олингандан сўнг” сўзларидан кейин “умумий тартиб бўйича йигирма кундан ошмайдиган муддатда, тезлаштирилган тартиб бўйича эса беш иш кунидан ошмайдиган муддатда” деган жумла билан тўлдирилсин;

е) 20 ва 21-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“20. Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун яратилган шароитларнинг белгиланган лицензия талаблари ва шартларига мослигини аниқлаш учун ишчи орган ариза қабул қилинган кундан бошлаб умумий тартиб бўйича бир кун мобайнида, тезлаштирилган тартиб бўйича эса 2 иш соати мобайнида тиббий фаолиятни амалга оширишга мўлжалланган хоналарнинг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативларга мувофиқлиги ҳақидаги хулосани олиш учун давлат санитария-эпидемиология назоратининг тегишли ҳудудий марказига уни йўллаши шарт.

21. Давлат санитария-эпидемиология назоратининг ҳудудий маркази умумий тартиб бўйича бир ҳафта давомида, тезлаштирилган тартиб бўйича эса 3 иш куни давомида ишчи органга идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали жойига бориб, ўрганиш хулосалари асосида тузилган хоналарнинг санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативларига мослиги ҳақидаги хулосасини тақдим этади.”;

ж) 22-бандда:

биринчи хатбоши “жойига борган ҳолда” сўзларидан кейин “умумий тартиб бўйича” сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

“Тезлаштирилган тартибдаги мурожаат қабул қилинган кундан бошлаб 3 иш куни давомида лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини текшириш бўйича экспертиза ишчи орган эксперти томонидан жойига борган ҳолда ўтказилади.”;

иккинчи – еттинчи хатбошилар тегишлича учинчи – саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Лицензияловчи органнинг лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш ҳақидаги қарори умумий тартиб бўйича уч кун муддатда, тезлаштирилган тартиб бўйича бир иш куни давомида тасдиқланади ва лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Лицензияловчи орган умумий тартиб бўйича икки кун муддатда, тезлаштирилган тартиб бўйича эса лицензия бериш ҳақида қарор қабул қилинган куннинг ўзида лицензия талабгорини у ўз аризасида кўрсатган шаклда, банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда бундан хабардор қилади.”;

з) 27-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг лицензияловчи орган томонидан такроран кўриб чиқилиши лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга тақдим этилгандан сўнг умумий тартибда кўриб чиқиб рад этилган аризалар бўйича ўн кундан, тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиб рад этилган аризалар бўйича тўрт иш кунидан ошмаслиги керак.”;

и) 30-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензиатга лицензияловчи орган томонидан лицензияни қайта расмийлаштириш бўйича ариза олингани ҳақида хабарнома йўллангандан ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан сўнг умумий тартиб бўйича беш кун мобайнида, тезлаштирилган тартиб бўйича эса бир иш куни мобайнида амалга оширилади.”;

тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

“Лицензияни умумий тартибда қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Лицензияни тезлаштирилган тартибда қайта расмийлаштиришда ушбу хатбошида назарда тутилган йиғимдан ташқари энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.

Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза электрон шаклда Ягона портал орқали берилган тақдирда йиғим суммасининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади, йиғим суммасининг қолган қисми эса лицензия берувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.”;

бешинчи хатбоши тегишлича олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

“Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилганлиги учун тўланган тўлов суммасининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига, қолган қисми лицензия берувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.”;

олтинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

“Тезлаштирилган тартиб бўйича лицензияни қайта расмийлаштириш ҳақидаги ариза ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда қўшимча тўлов суммаси лицензия талабгорига қайтарилиши шарт.”;

к) 31-банднинг биринчи хатбошисида “муддати лицензияни” сўзлари “муддатини узайтириш лицензияни” сўзлари билан алмаштирилсин;

л) 32-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

“32. Лицензия йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда унинг дубликати берилади. Дубликат олиш учун лицензиат марказларга ёки Ягона портал орқали ариза ва лицензиянинг йўқолганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан, шунингдек, лицензияни олиш учун назарда тутиладиган йиғимнинг ярмини тўлаган ҳолда умумий тартибда ёки ушбу хатбошида назарда тутилган тўловдан ташқари энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов тўлаган ҳолда тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилиши учун мурожаат қилади.

Ариза электрон шаклда Ягона портал орқали берилган тақдирда, йиғим суммасининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади, йиғим суммасининг қолган қисми эса лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.”;

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

“Лицензия дубликатини тезлаштирилган тартибда олиш учун тўланган тўлов суммасининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига, қолган қисми лицензия берувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Тезлаштирилган тартиб бўйича лицензия дубликатини олиш ҳақидаги ариза ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда қўшимча тўлов суммаси лицензия талабгорига қайтарилиши шарт.”;

м) 1-илованинг номланишида “лицензия бериш” сўзлари “лицензияни умумий тартибда бериш” сўзлари билан алмаштирилсин;

н) қуйидаги мазмундаги 1а-илова қўшилсин:

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сон “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорида (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/399/1291-сон):

а) бутун матн бўйича тегишли сон ва келишикдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш маркази” сўзлари тегишли сон ва келишикдаги “Давлат хизматлари маркази” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-иловада:

4-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмлар (кейинги ўринларда заргарлик буюмлари деб аталади) билан савдо қилиш учун умумий ёки тезлаштирилган тартибда ушбу Низомнинг 2 ва 2а-иловаларига мувофиқ схемалар бўйича бир йил муддатга берилади.”;

13-бандга қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

“рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш тартиби – умумий ёки тезлаштирилган тартиб;”;

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

21-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

“(заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини тезлаштирилган тартибда бериш учун мурожаат қилинганда 2 иш кунидан, амал қилиш муддатини тезлаштирилган тартибда узайтириш учун мурожаат қилинганда эса 1 иш кунидан)”;

учинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

“(заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини тезлаштирилган тартибда қайта расмийлаштириш учун мурожаат қилинганда – 2 иш кунидан)”;

22-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“22. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун ариза берувчидан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади. Заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун мурожаат қилинганда ушбу хатбошида назарда тутилган йиғимдан ташқари энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов ҳам ундирилади.”;

23-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“23. Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки почта алоқаси воситаси ёхуд Ягона портал орқали мурожаат қилинган ҳолатларда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланаётган йиғимнинг, шунингдек заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун  тўланган қўшимча тўловнинг 20 фоизи миқдоридаги маблағ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) махсус шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади ва Агентликнинг фаолиятини молиялаштириш манбаи сифатида фойдаланилади.”;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

“Тезлаштирилган тартиб бўйича заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш ҳақидаги ариза ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда қўшимча тўлов суммаси ариза берувчига қайтарилиши шарт.”;

29-бандда “бир энг кам ойлик иш ҳақи” сўзлари “энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари” сўзлари билан алмаштирилсин;

40-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“40. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришни рад этиш учун олдин асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш ёки уни беришни рад этиш Асиллик палатаси томонидан ариза берувчининг рад этишнинг сабаблари бартараф этилгани ва уларнинг бартараф этилгани тўғрисидаги аризаси ва сабабларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли маълумотлар олинган кундан бошлаб умумий тартибда кўриб чиқиб рад этилган аризалар бўйича беш иш кунидан ошмайдиган муддатда, тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиб рад этилган аризалар бўйича бир иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади. Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.”;

44-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

“қайта расмийлаштириш тартиби – умумий ёки тезлаштирилган тартиб (заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси учун);”;

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

46-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“46. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси умумий тартибда қайта расмийлаштирилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим, тезлаштирилган тартибда қайта расмийлаштирилганлиги учун эса энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.

Давлат хизматлари кўрсатиш марказига ўзи бориб ёки почта алоқаси воситалари ёхуд Ягона портал орқали мурожаат этилган ҳолларда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш учун тўланадиган йиғим, шунингдек заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун тўланган қўшимча тўлов суммасининг 20 фоизи Агентликнинг махсус ҳисоб рақамига унинг фаолиятини молиялаштириш манбаи сифатида фойдаланиш учун ўтказилади.”;

бешинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

“Бунда заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун тўланган қўшимча тўлов суммаси қайтарилмайди.”;

49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“49. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш учун ариза олинган ёхуд Ягона портал орқали ариза берувчи томонидан Асиллик палатасига тегишли ариза тақдим этилганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган кундан бошлаб умумий тартибда кўриб чиқиш учун йўлланган аризалар бўйича беш иш куни мобайнида, тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун йўлланган аризалар бўйича эса икки иш куни мобайнида амалга оширилади.”;

55-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

“амал қилиш муддатини узайтириш тартиби – умумий ёки тезлаштирилган тартиб;”;

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

56-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“56. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати умумий тартибда узайтирилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим, тезлаштирилган тартибда узайтирилганлиги учун эса энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.

Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки почта алоқаси ёхуд Ягона портал орқали мурожаат қилинган ҳолатларда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун тўланаётган йиғимнинг, шунингдек заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун тўланган қўшимча тўловнинг 20 фоизи миқдоридаги маблағ Агентликнинг махсус шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади ва унинг фаолиятини молиялаштириш манбаи сифатида фойдаланилади.”;

бешинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

“Бунда заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун тўланган қўшимча тўлов суммаси қайтарилмайди.”;

2-илова номланишида “рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини” сўзларидан кейин “умумий тартибда” сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги 2а-илова қўшилсин:

Общие предложения

350