ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2833 Хокимият Шурчинского района 18/03/2019 02/04/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Шўрчи туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2833

Шўрчи  туманидаги қишлоқ хўжалиги

 ва мелиоратив техникаларни, шунингдек,

 машина-трактор парклари, устахоналар

 ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини

 мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг                2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги  Низом” (рўйхат рақами-2452, 25.04.2013 йил) га асосан  2019 йилда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда Техникалар деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш мақсадида

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.  Барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш, Инспекциянинг Шўрчи туман бўлими техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси инспектори томонидан рўйхатдан ўтказилган барча техникаларнинг 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

2.  Тумандаги барча техникаларни рўйхатини шакллантириш ҳамда техник кўрикдан ўтказиш, Инспекциянинг Шўрчи туман бўлими техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори (М.Худояров) зиммасига юклатилсин.    

3. Техник кўрикдан ўтказишда:

- барча техникаларнинг техник ҳолати ва жиҳозлари стандарт талабларига, йўл ҳаракати ва техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда нормаларига мос келиши;

-техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлари текширилиши, махсус техникалар, харакатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига алоҳида эътибор қаратилсин.

4. 2019 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш, техникаларнинг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш мақсадида, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Инспекциянинг Шўрчи туман бўлими техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори (М.Худояров) 2-иловага  асосан тасдиқланган техник кўрикдан ўтказиш иш режасини ҳар бир техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга ( бундан буён матнларда мулкдор деб юритилади) етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.

           6. 2019 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Инспекциянинг Шўрчи туман бўлими техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси инспектори томонидан ундириладиган йиғимларнинг ставкалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

            7. Тумандаги ҳар бир мулкдор техник кўрикдан ўтказиладиган техникалар тўғрисидаги далолатномаларни тўлдириш ва техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги Инспекциянинг Шўрчи туман бўлими техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси инспектори тақдим этишда белгиланган муддатларга қатъий риоя қилсин.

8. Суғурта ташкилотларига тумандаги барча тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш техникалари ва трактор тиркамаларидан тушадиган мажбурий суғурта бадалини ундириш тавсия қилинсин.

9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Р.Лолаев зиммасига юклатилсин.

10. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

 

 

Туман хокими                                                                  Б.Алимов

Общие предложения

688