ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2816 Хокимият Гулистанского района 15/03/2019 31/03/2019 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш хақида
ID-2816

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл харакати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,
1999 йил 9-сон) 13-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махка масининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2003 йил 1-2-сон,
17-модда) хамда 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли қарорининг тегишли бандларига мувофиқ Гулистон туманида транспорт воситаларининг 2019 йилда мажбурий техник кўригини  ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил 9-сон, 320- модда) асосан,

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н :

 

  1. Туман худудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

 

  1. Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

 

        а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (хайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жихозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки марта;

 

б) ишлаб чиқарилганига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили хам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик белгиси кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – икки йилда бир марта;

 

       в) ишлаб чиқарилган йилини хисобга олган холда ишлаб чиқарилганлигига бир йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари. Шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилагн транспорт воситаларидан ташқари) – бир йида бир марта;

 

       г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси шатакчи учун белгиланган муддатларлда.

 

3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

 

биринчи марта – март ойида

 

иккинчи марта – 1 октябрдан 31 ноябргача ўтказилсин.

 

            Юридик ва жисмоний шахсларга  қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 октябрлан 31 ноябргача ўтказилсин.

 

4. Гулистон тумани худудида жойлашагн автокорхона, хўжалик фирма ва уюшмалардаги автомототранспорт воситаларини 2019 йил   техник кўригидан ўтказиш режа жадвали 1-иловага, туман худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

         5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида”ги қарори             3-банди шаклларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, туман ички ишлар бўлими ва давлат хавфсизлик хизмати харбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида мувофиқлаштирилиши назарда тутилсин.

 

         6. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш хақлари сақланиб қолинсин.

 

        7. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман хокимининг
2018 йил 14 февралдаги 428-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

 

        8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокимининг                           1-ўринбосари М.Хаитов зиммасига юклатилсин.

 

         9. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Туман хокими                                        Ш.Ғафуров

Общие предложения

675