ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2764 Государственный центр тестирования при Кабинете Министров Республики Узбекистан 13/03/2019 28/03/2019 4

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекиcтон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-2764

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги
2019 йил 17 январдаги ПФ – 5635-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини сифатли бажариш, олий таълим муассасаларига қабул жараёнини ва Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М. Каримов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

 

А. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил ___ __________даги ______-сон қарорига ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 20 февралдаги
130-сон қарори
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2018 й., 09/18/130/0794-сон):

а) қарорда:

5-банддаги “тушумлари (5 фоизгача миқдорда)” сўзларидан кейин “, абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун ундириладиган йиғим” сўзлари билан тўлдирилсин;

6-банднинг биринчи хатбошидаги “4 та, шу жумладан 2 та бириктирилган,” сўзлари “5 та, шу жумладан 3 та бириктирилган,” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-илованинг матни иловага мувофиқ баён этилсин;

в) 2-иловада:

9-банд:

биринчи кичик банднинг ўн учинчи хатбоши “кўп вариантли” сўзларидан кейин “тест топшириқлари” сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи кичик банднинг иккинчи хатбоши “махсус фанлар” сўзларидан кейин “бўйича” сўзи билан тўлдирилсин;

учинчи кичик банднинг олтинчи хатбоши “даражаси”  сўзидан кейин “бўйича” сўзи билан тўлдирилсин;

10-банднинг еттинчи хатбоши “юридик шахсларга” сўзларидан кейин “ўқув”  сўзи билан тўлдирилсин;

11-банднинг иккинчи хатбошидаги “Девонига” сўзи “Администрациясига” сўзи билан алмаштирилсин;

12-бандда:

тўрт кичик бандидаги “Девонига” сўзи “Администрациясига” сўзи билан алмаштирилсин;

олтинчи кичик бандидаги “ўринбосари” сўзи “ўринбосарлари” сўзи билан алмаштирилсин;

еттинчи кичик бандидаги “ўринбосари” сўзи “ўринбосарлари” сўзи билан алмаштирилсин;

саккизинчи кичик бандидаги “Президенти Давлат маслаҳатчиларининг,” сўзлари “Президенти маслаҳатчиларининг,” сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн биринчи кичик бандидаги “Девони” сўзи “Администрациясисўзи билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи кичик бандидаги “Девонининг” сўзи “Администрациясинингсўзи билан алмаштирилсин;

ўн учинчи кичик бандидаги “Девонининг” сўзи “Администрациясинингсўзи билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи кичик бандидаги “ўринбосари” сўзи “ўринбосарлари” сўзи билан алмаштирилсин;

ўн олтинчи кичик бандидаги “ўринбосари” сўзи “ўринбосарлари” сўзи билан алмаштирилсин;

13-банддаги “ўринбосари” сўзи “ўринбосарлари” сўзи билан алмаштирилсин;

14-банднинг тўртинчи кичик банди “таклифларни” сўзларидан кейин “тегишли”  сўзи билан тўлдирилсин;

16-банддаги “директори ўринбосари” сўзлари “директорининг биринчи ўринбосари”  сўзлари билан алмаштирилсин.

биринчи кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Давлат тест марказининг Тест технологияларини ривожлантириш, Чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаларига ва Тест топшириқлари базаси билан ишлаш, Тест материалларини чоп этиш ва шакллантириш бўлимларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишига;”;

учинчи кичик бандидан кейин қуйидаги хатбоши қўшилсин:

“Давлат тест маркази директорининг ўринбосари:

1) Давлат тест марказининг Тест синовларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармасига, Тест синовларини ташкил этиш ва назорат қилиш, Тест синовларининг компьютер таҳлили ва ахборотлаштириш бошқармаларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишига;

2) ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бўйича;

3) ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган функционал вазифаларнинг сифатли бажарилишига шахсан жавоб беради.”;

18-банднинг иккинчи хатбошидаги “вазирнинг биринчи ўринбосарига” сўзлари “вазирга” сўзлари билан алмаштирилсин;

19-банд қуйидагича қайта таҳрирда баён этилсин:

“19. Давлат тест маркази директорининг бир нафар биринчи ўринбосари ва бир нафар ўринбосари бўлади ва улар Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Давлат тест маркази директорининг биринчи ўринбосари мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига, директор ўринбосари вазир ўринбосарига тенглаштирилади.”;

20-банд қуйидагича қайта таҳрирда баён этилсин:

“20. Давлат тест маркази директори бўлмаган вақтда унинг ваколатларини директорнинг биринчи ўринбосари, у ҳам бўлмаганда директор ўринбосари бажаради.”;

24-банддаги “директори ўринбосари” сўзлари “директорнинг ўринбосарлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

31-банддаги “директори ўринбосари” сўзлари “директорнинг биринчи ўринбосари” сўзлари билан алмаштирилсин ва “бош бошқарма” сўзларидан олдин “директор ўринбосари,” сўзлари қўшилсин;

37-бандидаги “Девонининг” сўзи “Администрациясинингсўзи билан алмаштирилсин;

42-бандидаги “Девонининг” сўзи “Администрациясинингсўзи билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарорида (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон, 05.07.2018 й., 09/18/502/1457-сон)

а) 1-иловада:

3-бандда:

иккинчи хатбошидаги “олий таълим муассасаларининг қабул комиссиясига ҳужжат топширган,” сўзлари “ўрнатилган тартибда олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган ва” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“абитуриент рухсатномаси — паспорт (у бўлмаган ҳолда рўйхатдан ўтишда қайд этилган шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) билан биргаликда абитуриентнинг белгиланган сана ва вақтда тест синовида иштирок этишига рухсат берадиган ҳужжат;”;

еттинчи хатбошидаги  “жавобнинг биттасини” сўзлари “жавобни” сўзи билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“олий таълим муассасасининг қабул комиссияси (кейинги ўринларда қабул комиссияси деб аталади) — олий таълим муассасаси ректори (филиал директори)нинг буйруғи билан тасдиқланадиган, ижодий имтиҳонларни ўтказувчи, таълим йўналишларига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилувчи, уларга тест синовлари жараёни бўйича маслаҳатлар, кўрсатмалар берувчи, тест синовларини ўтказишнинг ташкилий масалаларида иштирок этувчи орган;”;

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

5-банд қуйидаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Абитуриентлар Давлат хизматлари марказига мурожаат этган туман(шаҳар) тегишли бўлган ёки ўзлари танлаган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳри)да ташкил этиладиган тест синовларида иштирок этиш ҳуқуқига эга.”;

6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“6. Тест синовлари кундузги, махсус сиртқи, сиртқи ва кечки (сменали) таълим шакли учун ҳар йил июль – август ойларида, қоида тариқасида кунига икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 08:00 да, иккинчи смена соат 15:00 да бошланади;

Абитуриентлар биринчи смена соат 07:30 дан, иккинчи сменада соат 14:30 дан сўнг ҳудудга киритилмайди.”;

7-банд қуйидаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишнинг муддатлари тўлиқ  якунлангандан сўнг, икки ҳафта муддат ичида, абитуриент рухсатномани Давлат тест марказининг расмий веб-сайтидан олади.”;

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари  Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси) томонидан белгиланади.”;

10-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;

 

11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“11. Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) ҳар 30 та тест топшириғига 1 соат вақт белгиланади.”;

12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“12. Абитуриентларнинг тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, танлов асосида талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган тест синовлари натижалари тест синовлари тўлиқ якунланган кейин Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда олий таълим муассасаларига етказилади.”;

“Абитуриентларга келгуси ўқув йилларида учтагача мос таълим йўналишида танловда иштирок этиш имкониятини берувчи 2 йил муддатга амал қиладиган маълумотнома Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали берилади.”;

14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“14. Тест синовлари катта сиғимдаги биноларда ўтказилади.”;

15-банд иккинчи хатбоши “вазирлиги” деган сўздан кейин “томонидан тегишли жойлар шахсни идентификациялаш воситалари (видеофиксация ва бармоқ изларини текширувчи воситалар) видеокузатув тизимлари, мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи  қурилмалари билан таъминланади ҳамда” сўзлари билан тўлдирилсин;

18-банд “тариқасида,” сўзларидан кейин “бино электрон соат, овоз кучайтириш воситалари,” сўзлари билан тўлдирилсин;

22-банд қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Абитуриентларни бино ҳудудига ва бино ичига киритиш жойлари биттадан осма соат билан жиҳозланиши лозим.”;

24-бандда:

биринчи хатбошидаги “тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ” сўзлари чиқариб ташлансин;

3,5,6,7,8,9,10,12,13,14-хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ҳар йили 10 июлга қадар халқаро ва республика фан олимпиадалари, танлов ва мусобақалар ғолиблари ва шу каби тест синовларисиз ўқишга кириш имтиёзига эга бўлган абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш;”;

ўн биринчи хатбошидаги “22 июлга” сўзлари “15 июлга” сўзлари билан алмаштирилсин;

 

25-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қабул комиссияси ҳар йили 16 июль куни халқаро ва республика фан олимпиадалари, танлов ва мусобақалар ғолиблари ва шу каби тест синовларисиз ўқишга кириш имтиёзига эга бўлган абитуриентлар ҳақида қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби томонидан имзоланган маълумотларни Давлат тест марказига тақдим этади.”;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“26. Қабул комиссияси талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилади ҳамда тегишли буйруқларни расмийлаштиради.”;

28-бандда:

учинчи хатбошидаги “1 августгача ва ундан кейин” сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши “нафар” сўзидан кейин “ҳамда захира” сўзлари билан тўлдирилсин.

бешинчи хатбошидаги “қабул комиссияларидан” сўзлари “Давлат хизматлари марказларидан” сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги “мазкур Низомга 5-иловада келтирилган 2-шаклга мувофиқ” сўзлари чиқариб ташлансин;

29-бандда:

иккинчи хатбошидаги “16 июлга қадар” сўзлари “тест синовлари бошланишидан 3 кун олдин” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“тест синови бўлиб ўтадиган биноларни заҳира энергия манбаси билан таъминлаш;”;

қуйидаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“назорат хизмати постлари орқали тест синови ўтказиладиган бинога (бино ҳудудига) кириш жойида фуқароларнинг ахборот базаси билан ишлаш тизимини таъминлаш.”;

30-банддаги “микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни” сўзлари “тақиқланган воситалар (ҳар қандай турдаги алоқа воситалари, телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, расмга олувчи воситалар, пластик карта, сумка, соат, луғат, жадвал, китоб, шпаргалка, рангли кўз ойнаклар, қалам, ручка, калькулятор, линейка, калит)ни” сўзлари билан алмаштирилсин;

 

31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“31. Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога кириш жойларида ташкил этилган назорат хизмати постларида хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан текширув вақтида абитуриент ва гуруҳ назоратчиларида тақиқланган воситалар мавжудлиги, шунингдек бармоқ излари ва фотосурати текширилган вақтда шахси тасдиқланмаганлиги аниқланган тақдирда,  Давлат тест марказининг вакилини хабардор қилиб, тест синовларига киритмаслик бўйича далолатнома расмийлаштиради.”;

34-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“гуруҳ назоратчиларига абитуриент томонидан тест синовлари қоидалари бузилганда, уни тест синовларидан четлаштириш тўғрисида кўрсатма бериш;”

еттинчи хатбошидаги “мазкур Низомга 7-иловада келтирилган тест материаллари қутиси реестри асосида” сўзлари чиқариб ташлансин;

35-банддаги “микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни” сўзлари “тақиқланган воситалар” сўзлари билан алмаштирилсин;

38-банд “назоратчисини” сўзларидан кейин “захирадан” сўзлари билан тўлдирилсин;

39-бандда:

учинчи хатбошидаги “мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ” сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши қуйидагича таҳрир этилсин:

“гуруҳларда тест синовларини ўтказиш тартибини бузган абитуриентларнинг тест синовларидан четлаштирилишини назорат қилиш;”;

ўнинчи хатбоши қуйидагича таҳрир этилсин:

“тест синовлари учун белгиланган вақт тугагандан сўнг жавоблар варақаси пакети, тест топшириқлари китоби қутиси гуруҳларда муҳрланишини назорат қилиш ҳамда гуруҳ назоратчиларидан муҳрланган жавоблар варақаси пакети ва тест материаллари қутиларини қабул қилиб олиш;”

ўн биринчи хатбошидаги “пакетни ҳамда тест материаллари қутиларини реестр асосида” сўзларини “пакетни, тест материаллари ҳамда бино бўйича тўпланган жавоб варақалари пакетлари солинган ва муҳрланган қутиларни” сўзлари билан алмаштирилсин;

40-банддаги “микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни” сўзларини “тақиқланган воситаларни” сўзлари билан алмаштирилсин;

43-бандда:

иккинчи хатбошидаги “ортиқча буюмларсиз (уяли телефон, микрокалькулятор ва шу кабилар)” сўзлари “тақиқланган воситаларсиз” сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги “титул варақалари” сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидаги “титул варақасидаги расми” ва “(расмлар шу абитуриентга тегишлилигига ишонч ҳосил қилиб),” сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидаги “ва титул варақалари” сўзлари чиқариб ташлансин;

“пакетлар” сўзидан кейин “ва муҳрлар” сўзлари киритилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“абитуриентларга тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақаларини тарқатиш;”;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасининг нуқсонсизлигини текшириб чиқиш ҳамда уларни тегишли бўлимларини расмийлаштириш бўйича абитуриентларга кўрсатма бериш;”;

қуйидаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“тест синовлари жараёнида абитуриентларни тест ўтказиш тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилишини назорат қилиш, мунтазам равишда абитуриент паспорти, рухсатномаси, жавоблар варақаси ва тест топшириқлари китобини бир-бирига мослигини текшириб бориш;”;

йигирманчи хатбошидаги “жавоблар варақаси, титул варақаси пакетлари устидаги маълумотларни хатосиз тўлиқ расмийлаштириш” сўзлари “пакети ҳамда ишлатилган тест топшириқлари китобларини” сўзлари билан алмаштирилсин;

йигирма иккинчи хатбошидаги “материаллари қутисини” сўзлари “материалларини” сўзи билан алмаштирилсин;

 

44-банд:

биринчи хатбошидаги “қуйидаги ишларни амалга оширади:” сўзлари “бино раҳбаридан захирадаги шу таълим йўналиши ва тилига мос бўлган тест топшириқлари китобини беришни сўрайди.” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

45-банддаги “микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни” сўзлари “тақиқланган воситаларни” сўзлари билан ҳамда “4-бўлимини” сўзлари “тегишли қисмини” сўзлари билан алмаштирилсин;

47-банд:

биринчи хатбошидаги “13:00” сўзлари “14:00” сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи, олтинчи, еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидаги “жойга фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, имзо қўйиш;” сўзлари “жойларни расмийлаштириш;” сўзлари билан алмаштирилсин;

49-банддаги “топшириғига 4 тадан («А», «В», «С», «D») муқобил жавоблар” сўзлари “топшириғи муқобил жавоблари билан” сўзлари билан алмаштирилсин;

51-банд қуйидаги жумла билан тўлдирилсин:

“Гуруҳдан чиққан абитуриентга қўшимча вақт берилмайди.”;

52-банд:

иккинчи хатбошидаги “микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар” сўзлари “тақиқланган воситалар” сўзлари билан ҳамда “синовлари” сўзлари “синови” сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“тест синовлари жараёнида бири-бири билан гаплашса;”;

53-банд биринчи хатбошидаги “20 августдан” сўзи “21 августдан” сўзи билан алмаштирилсин ҳамда “дам олиш кунларисиз ўн календарь куни ичида)” ва “мазкур Низомга 13-иловада келтирилган шаклга мувофиқ” сўзлари чиқариб ташлансин;

57-банд қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Абитуриентга мурожаат қилганда апелляция шикояти бўйича қабул қилинган қарордан кўчирма берилади.”;

1-иловаси иловага мувофиқ баён этилсин;

Низомнинг 2,3,4,5,7,8,9,10,11-иловалари ўз кучини йўқотган деб топилсин;

6-илова 1,3,4,5,6-шакллар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 545-модда, 37-сон, 996-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/914/0255-сон, 12.01.2018 й., 09/18/18/0550-сон, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон):

а) 1-иловада:

3-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Олий таълим муассасаларига қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов тартиблари асосида амалга оширилиб, тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар тест баллари рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.”;

3-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Танлов ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича таълим йўналишлари, ўқитиш тиллари ва шаклларига кўра алоҳида ўтказилади.

Абитуриент бир вақтнинг ўзида учтагача олий таълим муассасаси (таълим йўналиши) бўйича танловда иштирок этиши мумкин.

Ногиронлиги бўлган шахслар, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, улар учун ўрнатилган тартибда алоҳида ажратилган квоталар доирасида, танлаган биринчи олий таълим муассасаси бўйича танловда иштирок этади. Ушбу танловда қатнашиб, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентлар Давлат хизматлари марказларида рўйхатдан ўтиш жараёнида танлаган таълим йўналишиларида умумий тартибда тўплаган баллари билан танловларда иштирок этади.”;

3-банднинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жойларда тест синовларини ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлайдилар.”;

4-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Абитуриент тест синовларини ва касбий (ижодий) имтиҳонни олий таълим муассасасида ўқийдиган тилда топширади. Бунда ўзбек ва қорақалпоқ гуруҳларига ҳужжат топширган абитуриент ўз аризасига асосан тест синовларини ўзбек ва қорақалпоқ тилларида фақат лотин алифбосида топшириш ҳуқуқига эга.”;

5-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ушбу таълим йўналишларига юқорида қайд этилган тилларда ўрта таълим муассасасини тугатган абитуриентлар ёки кўрсатилган тилларда умумий ўрта таълим муассасасини тугатиб, академик лицей (касб-ҳунар коллежи) дипломига эга бўлган абитуриентлар қабул қилинади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар, кўп балли имтиҳон баҳолари ва Давлат комиссияси тасдиқлаган тест синовлари натижаларининг умумий йиғиндиси шахсан олий таълим муассасаси ректори томонидан тасдиқланади.”;

12-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “Абитуриент Давлат хизматлари марказига Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти асосида ҳужжатларни тақдим этади. Ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширилади.”;

бешинчи хатбошида “Абитуриент” деган сўзи “Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар” деган сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар ва кўзи ожиз ногиронлар ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.

Тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинувчилар тоифасига кирувчи (халқаро ва республика фан олимпиадалари, танлов ва мусобақалари ғолиблари ва бошқалар) олий таълим муассасаси қабул комиссиясига 10 июлга қадар қайд этилган ҳужжатларининг асл нусхаларини тақдим этади.”;

йигирма учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Абитуриент томонидан топширилган (рўйхатдан ўтказилган) ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент тест синовларидан (олий таълим муассасасидан) четлаштирилади ҳамда ҳужжатлари ўрнатилган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.”;

йигирма тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари 18 июлгача бўлган муддатда Давлат тест маркази орқали Давлат комиссиясига тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинувчилар тоифасига кирувчи абитуриентлар (халқаро ва республика фан олимпиадалари, танлов ва мусобақалари ғолиблари ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотларни таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, тақдим этадилар.”;

13-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Касбий (ижодий) имтиҳонлар абитуриентлар Давлат хизматлари марказларида рўйхатдан ўтиш жараёнида танлаган биринчи олий таълим муассасаси томонидан тест синовлари ўтказилишига қадар 1 июлдан 15 июлгача, тест мажмуаларида фаннинг ўрнига қараб унинг учун назарда тутилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизигача бўлган оралиқда ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича амалга оширилади.”;

иккинчи хатбошида “21 июлга” сўзлари “17 июлга” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошида “22 июлгача” сўзлари “18 июлгача” сўзлари билан алмаштирилсин;

14-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Тест синовлари кундузги, сиртқи, махсус сиртқи ва кечки (сменали) таълим шакли учун ҳар йили июль–август ойларида, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади. Абитуриентлар сонидан келиб чиқиб, тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Давлат комиссияси томонидан белгиланади.”;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг, танлов натижалари бўйича абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани тўғрисидаги маълумот Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.”;

15-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Олий таълим муассасасида танланган таълим йўналишига қараб абитуриентлар ўрнатилган тартибда тасдиқланган фан мажмуалари бўйича тест синовларидан ўтадилар.”;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: “«Журналистика», «Халқаро журналистика» ва «Нутқ маданияти ва нотиқлик санъати» таълим йўналишлари бўйича тест синовлари билан бир қаторда (ижодий имтиҳоннинг ўрнига мувофиқ равишда 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланувчи) касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.”;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиблар асосида чет тили бўйича имтиёзга эга булган абитуриентлар кириш тест синовлари фанлар мажмуасига чет тили фани киритилган йўналишларда мос чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топширмайди.”;

19-банднинг биринчи хатбошида “30 % (68,0 балл)дан” деган сўзлари “30 фоиздан” деган сўзлари билан алмаштирилсин;

20-банднинг биринчи хатбошида “30 % (68,0 балл)дан” деган сўзлари “30 фоиздан” деган сўзлари билан алмаштирилсин;

23-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинувчилар тоифасига кирувчи (халқаро ва республика фан олимпиадалари, танлов ва мусобақалари ғолиблари ва бошқалар) ҳақидаги маълумотларни, таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази орқали Давлат комиссиясига 20 июлгача бўлган муддатда тақдим этадилар. Давлат комиссияси 25 июлгача тегишли вазирликлар, идораларнинг тақдимномаси асосида алоҳида қарор қабул қилади.”;

25-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“25. Танловни ўтказишнинг умумий тартиби қуйидагича амалга оширилади.

Абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарлича бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари ушбу олий таълим муассасаси таълим йўналишида эълон қилинади ва у танлаган иккинчи ва учинчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этишига рухсат этилмайди.

Абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарлича бўлмай, у танлаган иккинчи таълим йўналиши бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарлича бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари ушбу иккинчи таълим йўналишида эълон қилинади. Бунда абитуриент танлаган учинчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этишига рухсат этилмайди.

Абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи ва иккинчи таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарлича бўлмай, у танлаган учинчи таълим йўналиши бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарлича бўлган тақдирда, унинг тест синови натижалари фақат ушбу учинчи таълим йўналишида эълон қилинади.

Абитуриентнинг тўплаган баллари у танлаган биринчи, иккинчи ва учинчи таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга етарлича бўлмаган тақдирда, у танлаган учта таълим йўналиши бўйича оширилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниш имконияти яратилади. Бунда унинг тест синови натижалари  учта таълим йўналишида ҳам эълон қилинади.

Давлат комиссиясининг абитуриентларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тўғрисидаги қарори асосида олий таълим муассасалари
25 августга қадар абитуриентларни давлат грантлари бўйича талабалар сафига қабул қилиш ҳақидаги буйруқлари расмийлаштирилади.

Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар (ҳужжатини рўйхатдан ўтказишда танлаган таълим йўналишлари бўйича тўлов-контракт асосидаги қабул квоталари доирасида белгиланган ўтиш баллини тўплаган бўлса) ва кўзи ожиз ногиронлар қабули алоҳида давлат гранти ажратилиб Давлат комиссияси қарори билан амалга оширилади.”;

1-илова:

1-банднинг биринчи хатбошида “11 июлдан 20 июлгача” сўзлари
“1 июлдан 15 июлдан” сўзлари билан алмаштирилсин;

2-илова:

5-банднинг биринчи хатбошида “(тегишли равишда 111,6 балл,
75,6 балл ёки 39,6 балл)” сўзлари “белгиланган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача” сўзлари билан алмаштирилсин;

3-илова:

10-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Мазкур тоифага кирадиган абитуриентлар ва кириш имтиҳонлари натижалари ҳақидаги маълумотлар 27 июлга қадар Давлат комиссиясига топширилади.”;

11-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган (кўп балли тизимда баҳоланганда - максимал баллнинг 55 фоизидан юқори балл олган, беш балли баҳолаш тизимида баҳоланганда — «3», «4» ёки «5» баҳо олган) абитуриентлар Давлат комиссияси қарори асосида танловсиз, алоҳида ажратилган ўринларга давлат грантлари асосида  олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан қабул қилинадилар.”;

б) 2-иловада:

14-банднинг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Кириш синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани киритилган магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширган ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиблар асосида чет тили бўйича имтиёзга эга бўлган талабгорларга ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади ва улар шу фан бўйича кириш имтиҳонидан (касбий (ижодий) имтиҳондан) озод этилади.”.

 

Общие предложения

865