ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2762 Хокимият Баяутского района 13/03/2019 28/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив ва йўл қурилиш техникалари, трактор тиркамаларини ҳамда асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида.
ID-2762

1. Туманда мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, машина-трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлок хужалиги,мелиоратив ва йўл-қурилиш техника ва асбоб ускуналарини мажбурий техник курикдан ўтказиш жадвали 1-иловага мувофиқ, тумандаги қишлоқ хўжалиги, мелиоратив ва йўл-қурилиш техника, машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман агроинспекциясининг техника ҳолати ва агротехник тадбирларни бажарилишини назорат қилиш бўлими катта инспектори И.Тошматовга:

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги  қишлоқ хўжалик, мелиоратив ва йўл-қурилиш техника воситалари, машина асбоб-ускуналарни йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумли қишлоқ хўжалик, мелиоратив ва йўл-қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;

техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.

3. Барча корхона, ташкилот, машина трактор парки очиқ акциядорлик жамиятлари, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари раҳбарларига:

ҳисобда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл-қурилиш техникаларини, машина ва асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўрикга таълуқли тўловларни тўланишини таъминлаш топширилсин.

4. Туман хокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ф.Кушаковга:-тумандаги корхона, ташкилот, машина трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги, мелиоратив ва йўл-қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник холатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 15 февралдаги 474-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6.Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Кушаков зиммасига юклатилсин.

7.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Туман ҳокими                                               Ў.Мамадаминов.

 

Общие предложения

648