ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2760 Хокимият Термезского района 12/03/2019 27/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Термиз туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2760

Термиз туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг                2013 йил 2-апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат
рақами-2452, 25.04.2014 йил)га асосан 2019 йилда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда Техникалар
деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш  мақсадида

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 

1. Термиз тумани худудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналари 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

2. Тумандаги барча техникаларни рўйхатини шакллантириш ҳамда техник  кўрикдан  ўтказиш Бош прокуратура ҳузуридаги агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Термиз туман бўлими (У.Саттаров) (кейинги ўринда Инспекция)  зиммасига  юклатилсин.

3.  2019  йилда  техник  кўрикни  уюшқоқлик  билан  сифатли  ўтказиш,  техникаларнинг  техник  ҳолати,  улардан  фойдаланиш  қоидаларига  риоя  этилиши  устидан  самарали  назоратни  ташкил  этиш  мақсадида,  техник  кўрикдан  ўтказиш  бўйича комиссиянинг  таркиби  1-иловага  мувофиқ  тасдиқлансин.

4. Техник  кўрикдан  ўтказиш  иш  режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. 2019 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан  ўтказилганлиги  учун ундириладиган йиғимларнинг ставкалари 3-иловага мувофиқ  тасдиқлансин.

6. Туман ҳокиминиг 2018 йил 02 мартдаги 295-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

7. “Жануб қуёши” газетаси (Д.Нормуродов)га ушбу қарорни матбуотда ёритиш тавсия этилсин.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Л.Қаюмов зиммасига қолдираман.

9. Ушбу  қарор расман  эълон  қилинган  кундан  кучга киради.

 

 

              

Туман ҳокими                                                            Ш.Уринов

Общие предложения

667