ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2703 АО "Узбекгидроэнерго" 06/03/2019 05/04/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш учун қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-2703

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти

томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш учун қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги

“2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги ПҚ-2947-сон қароридаги инвестиция лойиҳалари бўйича қурилиш-монтаж ишларини “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги “Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги 981-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 4-бандига асосан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятининг “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” акциядорлик жамияти қошидаги “Энергоқурилишиндустрия” унитар корхонаси томонидан Тошқинга қарши Ҳукумат комиссиясининг 2019 йил 12 январдаги 1-сон баёни билан тасдиқланган рўйхатга асосан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Оқсоқота” сойининг қуйи қисмига туташган Чирчиқ дарёси ўзанининг Искандар ҚФЙ ҳудудидан оқувчи қисмидаги участкаларни тозалашда қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларини Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги “Хавфсиз дарё” давлат унитар корхонаси билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш асосида бажариш хақидаги таклифи маъқуллансин.

2. “Хавфсиз дарё” давлат унитар корхонаси (Ғуломов) ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Қўчқоров) дарёлар ўзанларини тозалашда қум-шағал материалларини қазиб олиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экологик экспертизаси хулосаларини олиш ишларини параллел равишда олиб борсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамият Бошқаруви раиси А.А. Сангинов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.С. Султонов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Общие предложения

900