ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2693 Хокимият Нурабадского района 05/03/2019 20/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Нуробод тумани ҳокимининг 2018 йил 19 июлдаги 859-Қ-сонли “Туманда янги “Нурафшон” ва “Лолазор” маҳалла фуқаролар йиғинларини тузиш ҳақида”ги қарорини тасдиқлаш тўғрисида
ID-2693

Халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг

Қ А Р О Р И


2019 йил “________________                                                                                                       № _______

Лойиҳа

 

Туман ҳокимининг 2018 йил 19 июлдаги 859-Қ-сонли “Туманда янги “Нурафшон” ва “Лолазор” маҳалла фуқаролар йиғинларини тузиш ҳақида”ги қарорини тасдиқлаш тўғрисида

                                                                                                                    

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48-сонли “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг туманда ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 21 январдаги 02-08-466-сонли хатининг иловаси билан тасдиқланган “Географик объектга ном бериш ёки уни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ҳақида”ги эксперт хулосасига асосан халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгаши

 

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 21 январдаги 02-08-466-сонли хатининг иловаси билан тасдиқланган “Географик объектга ном бериш ёки уни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ҳақида”ги эксперт хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туман ҳокимининг 2018 йил 19 июлдаги № 859-Қ-сонли “Туманда янги “Нурафшон” ва “Лолазор” маҳалла фуқаролар йиғинларини тузиш ҳақида”ги қарори тасдиқлансин.

3. Янги ташкил қилинган маҳалла фуқаролари йиғинига муҳр ва штамплар олишга рухсат бериш туман ички ишлар бўлими (А.Очилов)дан сўралсин.

4. “Нурафшон” ва “Лолазор” маҳалла фуқаролар йиғинларининг Халқ банки туман филиалида тегишли ҳисоб рақамларининг очилиши белгилаб қўйилсин.

5. Туман ҳокимлиги молия бўлими (Д.Тураев)га янги ташкил этилган “Нурафшон” ва “Лолазор” маҳалла фуқаролар йиғинларининг харажатлар сметасини шакллантириш вазифаси юклатилсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Н.Ботирова) ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари (С.Илмуродов)лар зиммаларига юклатилсин.

 

Туман Кенгаш раиси                                                              Ф.Заиров

 

 

Общие предложения

732