ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2671 Хокимият Дустликского района 04/03/2019 19/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2671

Туман худудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни  2019  йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Қ   А   Р   О   Р

 

   Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й. 15-сон. 197-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31-январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомига (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2003 й.1-2-сон, 17-модда) мувофиқ;  транспорт воситаларининг 2019 йилги техник кўригини ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й. 9-сон. 320-модда) 6-моддасига асосан,

 

Қ  А  Р  О  Р        Қ  И  Л  А  М  А  Н:

 

            1. Туман худудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

            2.  Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

            3. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда, ўз вақтида режа жадвали асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.

            4. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

            а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар-бир йилда икки марта;

            б) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)-бир йилда бир марта;

            в) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси-шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

            5. Қарорнинг 4-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

             биринчи марта- 1 март-30-июнда;

             иккинчи марта- 1 сентябрь-31-октябрда ўтказилади.

         Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1-март 30-июнда;

             Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 20-февралдан  31-августга қадар ўтказилсин.

            6. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси раиси (Ж.Наханбоев)га:

            транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

            транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш вазифаси юклатилсин.

            7. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31-январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.

            8. Туман ички ишлар бўлими (И.Нурматов) мажбурий техник кўрик якуни тўғрисида туман ҳокимлигига ахборот тақдим этсин.

            9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Данияров зиммасига, ижросини ташкил этиш туман ички ишлар бўлими бошлиғи И.Нурматов зиммасига юклатилсин.

            10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

               Туман ҳокими                                                   У.Узаков

 

 

 

                        Туман ҳокимининг  2019 йил

                     «__» ______даги ____сонли

                        қарорига  

                                              1-и л о в а

 

 

 

 

Туман худудида техник кўрик ўтказиш бўйича Комиссия

 

Т А Р К И Б И

 

Комиссия  раиси:

 

1.

Ж.Наханбоев

-Туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи

 

Комиссия  раисининг ўринбосари:

 

 

2.

Ф.Алимов

-Туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси катта инспектори

 

Комиссия  аъзолари:

 

3.

О.Пулатов

-«Жаҳонгир Камолтранс авто» ХФ раҳбари

 

4.

К.Завқиев

-«Тоҳирбек Сервис» МЧЖ ишлаб чиқариш техникаси бўлими мухандиси

 

5

С.Налиев

«АЛИ-ОИЛ» КТХФ раҳбари

 

6

М.Толипова

«АЛСКОМ» суғурта компанияси менежмент ассистенти

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                        Туман ҳокимининг  2019 йил

                     «__» ______даги ____сонли

                        қарорига  

                                              2-и л о в а

 

 

 

Туман худудида 2019  йилда юридик автотранспорт воситаларини

техник кўрикдан ўтказиш бўййича

Ж А Д В А Л И

 

т/р

Хўжалик ва ташкилотлар
номи

т/в сони

Техник кўрик ўтказиш куни

Техник кўрик ўтказиш жойи

1

Учтом ирригация тизими

9

09.03.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

2

Тиббиёт коллеж

1

12.03.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

3

Нефт база УК

24

15.03. 2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

4

Нефт база Иржар филиали

10

16.03. 2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

4

Нурли Дон МЧЖ

5

18.03. 2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

5

Сув оқава корхонаси

1

20.03. 2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

6

Туман Ободонлаштириш

3

24.03. 2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

7

Туман ДСЭНМ

1

26.03.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

8

Тоза-Худуд ДУК

5

28.03.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

9

Дўстлик ўқув спорт техника

5

28.03.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

10

Туман ЙФУК

6

02.04.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

11

Молия бўлими

1

05.04.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

12

Халқ таълими бўлими

1

07.04.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

13

Касб-хунар коллежи

2

10.04.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

14

Туман ҳокимлиги

5

11.04.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

15

Жиззах йўл қурилиш

2

13.04.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

16

Пахта тозалаш корхонаси

4

20.04.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

17

Ветеранирия бўлими

1

23.04.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

18

Солиқ инспекцияси

1

26.04.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

19

Электр тармоқлари

1

27.04.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

20

Туман ГАЗ

3

28.04.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

21

Эл-Эрк-Нур ХК

1

01.05.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

22

Караван МЧЖ

7

03.05.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

23

Фермер хўжаликлари

85

06.05.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

24

Қораобдоллик Орзуси МЧЖ

3

12.05.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

25

FORA SEAFOODS МЧЖ

2

14.05.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

26

«Али-Оил» КТХФ

1

14.05.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

27

Тумандаги КТХФлар

2

16.05.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

28

Тумандаги ХКлар

18

16.05.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

29

Тумандаги ЯТТлар

2

17.05.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

30

Тумандаги ОКлар

4

17.05.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

31

Хусусий фирма ва Хусусий дорихоналар

5

18.05.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

32

«Орзулар фасли» МЧЖ ва   шу турдаги МЧЖлар

25

19.05.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

33

Агро банк

1

27.05.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

34

Савдогар банк

1

29.05.2019 й

«Али-Оил» КТХФ автогаражида

 

Жами

248

 

 

 

Эслатма: Туман худудидаги ташкилотлар, кичик корхоналар, хусусий фирма ва МЧЖлар, оилавий корхоналар ва деҳқон фермер хўжаликлари раҳбарлари белгиланган жадвал асосида транспорт воситаларни туман ИИБ ЙҲБга рўйхат бўйича тақдим этишлари учун шахсан масъулдирлар.

 

 

 

 

 

 

 

Общие предложения

538