ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2665 Хокимият Карманинского района 04/03/2019 19/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
ТУМАН ҲУДУДИДАГИ БАРЧА ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ 2019 ЙИЛДА МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
ID-2665

ЛОЙИҲА

 

 

Навоий вилояти кармана тумани ҳокимининг

ҚарорИ

Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 54-сонли ҳамда 2017 йил 22 декабрдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1010-сонли қарори қарорига асосан 2019 йилда туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишни уюшқоқлик билан сифатли ташкил этилишини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:

1. Туман ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича тузилган комиссия таркиби 1-иловага, мажбурий техник кўрикни ўтказиш режа-жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман комиссияси тумандаги барча юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминласин.

3. Тумандаги автобуслар, микроавтобуслар, автомобиллар, мотоцикллар ва тиркама уламаларни (кейинги ўринларда матнда «транспорт воситалари» деб юритилади) давлат техник кўригидан ўтказиш туман ИИБ ЙҲХБ (С.Муродов) ва туман Мудофаа ишлари бўлими (Ш.Джаббаров) зиммасига юклатилсин.

4. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) -икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

5. Транспорт воситалари ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмаслиги белгилаб қўйилсин.

6. Туман ҳокимининг ўринбосари Д.Эргашев, туман ИИБ ЙҲХБ (С.Муродовқ) ва туман Мудофаа ишлари бўлими (Ш.Джаббаров):

Мазкур қарорнинг 5-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта — 1 мартдан 30 июнгача;

иккинчи марта — 1 сентябрдан 31 октябргача;

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги:

1 мартдан 30 июнгача;

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги:

1 январгача 31 августгача ўтказилсин;

Давлат техник кўригини сифатли ва белгиланган муддатларда ўтказиш учун муҳандис ходимлар ва мутахассислар билан биргаликда ҳайдовчи номзодларни тайёрловчи ўқув ташкилотлари ҳамда Мудофаа ишлар бўлимининг ходимлари иштирок этилиши таъминлансин;

Жойларда ўтказилган техник кўрик натижалари бўйича ҳар ой якуни билан юқори вазирлик ва ташкилотларга ёзма равишда маълумотномалар киритилсин ҳамда туман ҳокимлиги ҳузуридаги ҳаракат хавфсизлиги комиссияси йиғилишларида муҳокама этиб борилишини таъминласинлар.

7. Техник кўрикдан ўтказишда:

барча транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишда уларни тайёрлаган завод кўрсатмаларига асосан ишлатиш қоида қўлланмаларига ҳар бир ҳаракатланиш қисмини талабга жавоб бериши;

корхона ва ташкилотлар раҳбарларидан йўл ҳаракати қоидаларида кўрсатилганидек транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартларга асосан техник соз ҳолда таъминланишини;

махсус машиналар, ҳаракатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига алоҳида эътибор қаратиш топширилсин.

8. Туман ИИБ ЙҲХБ (С.Муродов)га ҳар бир корхона ташкилот ва муассасаларда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилиши бўйича 2-иловага асосан тасдиқланган режа-жадвални ташкилотлар раҳбарларига етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилиши таъминлаш;

техник кўрикни ўтказиш шарти бўйича тегишли тартибда туман ҳокимлиги йиғилиши муҳокамасига киритиш топширилсин.

9. Тумандаги ҳар бир ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда шахсий автомашина эгаларига:

Автотранспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказиш, уларнинг техник жиҳатдан созлигини таъминлаш ва ўз вақтида режа-жадвал асосида кўрикдан ўтказиш;

корхона ташкилот ва муассасалар раҳбарларига алоҳида тартиб ўрнатиш ва халқ хўжалиги ҳисобида бўлган ишга яроқсиз тикланмайдиган ва ишлатилмайдиган машиналарни ҳисобдан чиқариш чораларини техник кўрикка қадар кўриб чиқиш тавсия этилсин.

10. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.

11. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Д. Эргашев зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                Ф.Умаров

 

 

 

 

Общие предложения

720