ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2653 Хокимият Касансайского района 04/03/2019 19/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2653

Uz-gerb

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

КОСОНСОЙ ТУМАНИ

ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN VILOYATI

KOSONSOY TUMANI

HOKIMINING

Q A R O R I

2019 йил “____” __________ Косонсой ш. №_________

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни,

шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис

пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 25 апрелда 2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиқиб, туманда 2019 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар

ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, машина трактор парки ОАЖлари, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги

ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби

1-иловага ва техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва кўрсатилган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин

2. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига:

мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, машина трактор парки ОАЖлари, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;

техник кўрикдан носоз деб топилган ва техник кўрикка тақдим этилмаган техникларни, техник талабга жавоб бермайдиган техникаларни ишга жалб этилишига йўл қўймаслик;

техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларни ўрнатилган тартиб асосида рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа талабларни амалга ошириш;

техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.

3. Тумандаги барча корхона, ташкилот, машина трактор парки ОАЖлари, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари раҳбарларига ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўрикга тегишли тўловларни тўланишини таъминлаш топширилсин.

4. Техник кўрикдан ўтказилган ҳар бир техника учун ундирилган йиғимни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги 23402000300100001010 ҳисоб-рақамига ММВБ ХТТМ Тошкент шаҳри,

МФО 00014 ИНН 201122919, “Ўздавтехназорат” инспекцияси

ШХВ 401421860144017950100082001, ИНН 200057080 Косонсой ДТНИ ҳисоб-рақамига тўланиши таъминлансин.

5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Салимжоновга тумандаги корхона, ташкилот, машина трактор парки очиқ акциядорлик жамияти, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган мулкчилик шаклидан қатъий назар қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йул қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.

6. Мазкур қарор “Косонсойнома” газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

7. Қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Туман ҳокими Б.Юсупов

Киритилди:

Ўзбекистон Республикаси Бош

Прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат

мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги

таъминланиши устидан назорат қилиш

инспекцияси Косонсой туман бўлими бошлиғи О.Тиллабоев

Келишилди:

Туман ҳокими 1-ўринбосари Б.Салимжонов

Туман ҳокимлиги девонхона

бўлими мудири Т.Сотиболдиев

Туман ҳокимлиги бош юрисконсульти М.Турабоев

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгаши раиси С.Юлдашев

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги

бошқармаси бошлиғи К.Мамадалиев

Туман “Агросервис” МТП

МЧЖ раҳбари Н.Миралиев

пп

Туман ҳокимининг

2019 йил « » _______даги

« » - сонли қарорига

1-илова

Косонсой туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни йиллик давлат мажбурий техник кўригидан ўтказувчи комиссия

ТАРКИБИ.

Комиссия раиси:

О.Т.Тиллабаев - Инспекциянинг Косонсой туман бўлими

бошлиғи.

Комиссия раиси ўринбосари:

Б.Маматалиев - Туман хокимининг ўринбосари

Комиссия аъзолари:

К.Мамадалиев - Кишлок хўжалиги бўлими бошлиғи

С.Ҳайдаров - Инспекциянинг туман бўлими техникалар

холати ва агротехник тадбирларни назорат

қилиш бўлими катта инспектори.

А.Исматуллаев - Инепекциянинг туман бўлими техникалар

холати ва агротехник тадбирларни назорат

қилиш бўлими инспектори.

Н.Миралиев - «Агросервис МТП» МЧЖ филиали раиси

Б.Мирходжаев - «Агрокимёхимоя» ҲАЖ туман филиали мудири

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар комиссия аъзоси ҳисобланади.

Туман ҳокимининг

2019 йил « » __________даги

« »- сонли қарорига

2-илова

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник холатини йиллик кўрикдан ўтказиш

Иш режаси

Худуд номи

Техниканинг номи

Техниканинг русуми

Техник курикдан утказиш муддати

Техник курикдан утказиш манзили

Техник курикдан утказиш санаси

1

Косонсой тумани

Хайдов тракторлари

Магнум, Арион, МХ, ТС, Пума, Т6070 ВТ-150, Т-4А

09:00 – 16:00

МТП ва ММТПлар саройида

04.02.2019 йил

2

Чопик тракторлари

ТТЗ-100.11, ТТ3-80.11, Т-28х4

09:00 – 16:00

10.02.2019 йил

3

Транспорт тракторлари

МТЗ-80, ТТЗ-80.10, Т-28х4 МС-1

09:00 – 16:00

01.02.2019 йил дан, 01.12.2019 йил гача

4

Трактор тиркамалари

2ПТС-4-793, ПСЕФ-12.5

09:00 – 16:00

01.02.2019 йил дан, 01.12.2019 йил гача

5

Ўзиюрар техникалар

Кейс, Класс ва бошқалар

09:00 – 16:00

01.05.2019 йил

6

Культиваторлар

КХУ-4, КРХ-4

09:00 – 16:00

10.02.2019 йил

7

Чигит экиш сеялкалари

СЧХ-4 ва бошқалар

09:00 – 16:00

15.02.2019 йил

8

Очар олиш (чизел) мосламалари

Мослама

09:00 – 16:00

02.03.2019 йил

9

Ер текислагичлар

ПН-4, ГВН-2,8

09:00 – 16:00

04.03.2019 йил

10

Минерал ўғит сепгичлар

НРУ-0,5

09:00 – 16:00

04.08.2019 йил

11

Пуркагичлар

ОВХ-600, VP-1

09:00 – 16:00

01.08.2019 йил

12

Дон экиш сеялкалари

СЗУ-3,6

09:00 – 16:00

04.09.2019 йил

13

Тишли бораналар

БЗСС-1,0

09:00 – 16:00

04.03.2019 йил

14

Асбоб-ускуналар

Металга ишлов бериш ускуналари

09:00 – 16:00

01.04.2019 йил

Общие предложения

654