ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2622 Совет Министров Республики Каракалпакстан 01/03/2019 16/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига белгиланадиган махсус устама ҳақ белгилаш тўғрисида
ID-2622

ЛОЙИҲА

 

 

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ

Қ А Р О Р И

 

Қорақалпоғистон Республикасида ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига белгиланадиган махсус устама ҳақ белгилаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2900-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 25 февралдаги 05/1-4774-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 25 февралдаги 05/1-4774-сонли топшириғи асосида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасига талаб этиладиган маблағлар тушумини таъминлаш мақсадида 2019 йил 1 мартдан ичимлик сув хизматлари учун махсус устама ҳақ миқдорлари вилоятлар учун – 50 сўм/м3 ва Тошкент шаҳри учун – 100 сўм/м3 этиб белгилаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг таклифини ижро учун қабул қилиш белгиланганлиги раҳбарликка олинсин.

2. “Туямуюн-Нукус” минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси давлат унитар корхонасига тасдиқланган ичимлик сув таъминоти тарифларига махсус устама ҳақ белгиланган тартибда 50 сўм/м3 миқдорида белгилансин.

3. “Туямуюн-Нукус” минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси давлат унитар корхонаси (М.Утениязов) АТИБ “Ипотека банк” Қорақалпоғистон филиалида очилган махсус ҳисоб-варақасига корхонанинг асосий ҳисоб-варақасидан махсус устама ҳақ пул суммасини ўтказиш тўғрисида маълумот берилишини таъминласин.

4. АТИБ "Ипотека банк" Қорақалпоғистон филиалига (А.Утегенов) “Туямуюн-Нукус” минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси давлат унитар корхонасининг махсус ҳисоб-варақада тўпланган махсус ҳақ пул маблағлари ҳисобидан ҳар ойда уч марта Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисоб-варағига маблағларни ўтказиб бориш топширилсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 29 январдаги 52-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расмий турда эълон қилинсин ҳамда расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўз кучига кириши белгилаб қўйилсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Ж.Ембергенов зиммасига юклатилсин.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси

 

 

  Қ. Сариев

 

Общие предложения

767