ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2588 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 28/02/2019 15/03/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
“Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом”ни қўллаш тартиби бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
ID-2588

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

“Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом”ни қўллаш тартиби бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги
ПҚ-4160-сон “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг 1996 йил 15 июлдаги
44-II-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом”нинг қўлланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 285, 1996 йил
20 ноябрь) иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Вазир                                                            Ш. Кудбиев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тошкент ш.,
2019 йил “___”
__________
_____- сон

 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик

ва меҳнат муносабатлари вазирининг

2019 йил “     “_________

____ -сон буйруғига

 

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни қўллаш тартиби бўйича

йўриқномага киритилаётган ўзгартишлар

 

 

1. 3 – банди иккинчи хатбошидаги “ва ташкилот муҳри билан тасдиқлангандеган сўзлар чиқариб ташлансин;

2. 5 – банддаги “Масъул шахснинг имзоси гербли муҳр билан тасдиқланади” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

3. 9 – банднинг тўртинчи хатбошидаги “ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

4. 12 – бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги “ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошидаги “муҳр билан тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

5. 18 – банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилардаги “ва Агентлик муҳри” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

6. 25 – банднинг биринчи хатбошидаги “ва ҳужжатларни берган органнинг муҳри билан тасдиқланади” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

7. 27 – банднинг ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

8. 28 – банднинг ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

9. 55 – банддаги “ва муҳр билан тасдиқланган” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

10. 1, 2, 3, 4, 5 – иловалардан “М.Ў.” қисқартмалар чиқариб ташлансин.

Общие предложения

569