ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2495 Хокимият Бешарыкского района 21/02/2019 08/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2495

"Йўл харакати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига ҳамда Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан, тумандаги автомототранспорт воситаларини 2019 йилда техник кўрикдан ўтказишни таъминлаш мақсадида

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Кайд этилган карор билан:

2018 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник холати тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан хам текширилиши мумкинлиги;

2021 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

3. Автомототранспорт воситаларини йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси таркиби 1-иловага мувофик, тумандаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли автомототранспорт воситаларини 2019 йилда техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофик тасдиқлансин.

4. Туманда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари, оғир ва хавфли юк ташувчи бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтувчи автотранспорт воситаларини 2019 йилнинг 5 мартдан 30 июнгача, иккинчи марта 2019 йилнинг 1 сентябрдан 31 октябргача техник кўрикдан ўтказилсин.

5. Комиссия зиммасига:

техник кўрикдан ўтказиш давомида белгиланган жадвалга риоя қилиш, автомобилларни техник кўрикка тайёргарлигини, зарур жихозларни етказиб берилишини, автомобилларни техник паспортларини, таъмирга киргизиш руйхатларини, ишга чикиш ва кайтишини қайд этиш китобларини юргизилганлигини, текшириш ва аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш юзасидан аник чора-тадбирлар кўриш вазифалари топширилсин.

6. Тумандаги корхона ва ташкилотлар рахбарларига:

тасдикланган жадвалда кўрсатилган муддатда автомототранспорт воситаларини техник кўрикка тайёрлаш ва техник кўрикдан ўтказиш комиссиясига ўз вақтида тақдим этиш вазифаси топширилсин.

7. Тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларнинг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник холатини текшириш бўйича хизматлари учун тўловларнинг чекланган миқдорларини белгиланишида вилоят хокимлиги томонидан ўрнатилган тарифларига қатьий амал қилинсин.

8. Белгилансинки, мазкур қарор "Бешариқ тонги” рузномасида расмий эьлон қилинсин ҳамда туман хокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилсин.

9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман хокими ўринбосари А.Абдурахмонов зиммасига юклатилсин.

Общие предложения

749