ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2494 Министерство жилищно-коммунального обслуживания Республики Узбекистан 21/02/2019 09/03/2019 2

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-2494

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги “2017 – 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2922 сон қарорига асосан кўп хонадонли уй-жой фондининг техник ҳолатини тубдан яхшилаш, сифатли капитал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил этиш, таъмирлаш-тиклаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига, профессионал бошқарув компанияларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда ташкил этилган 102 та “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКлар фаолияти синовдан муваффақиятли ўтганлиги, 2018 йилда уларнинг кучи билан 215,0 млрд.сўмдан ортиқ иш ҳажми бажарилганлиги ҳамда уларнинг моддий-техника базаси янада кучайганлиги;

2018 йилдан бошлаб “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхоналари томонидан барча ҳудудларда кўп хонадонли уй-жой фондининг капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари сифатли ва ўз вақтида бажарилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ҳузуридаги “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхоналарининг фаолиятини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бўйича“йўл харитаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3.Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банк, республика тижорат банклари билан биргаликда:

2019 йил 1 мартдан бошлаб ажратилган кредит маблағлари ва мажбурий бадаллар ҳисобидан кўп хонадонли уй-жой фондини жорий ва мукаммал таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш (уй-жойларга техник хизмат кўрсатиш, ҳудудини сақлаш, куну-тун ишлайдиган диспетчерлик хизматини ташкил этиш)бўйича ишлар тегишли хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, профессионал бошқарув компаниялари билан шартнома тузган ҳолда “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхоналари томонидан амалга оширилиши чоралари кўрилсин;

кўп қаватли уй-жойларни капитал ва жорий таъмирлаш ишларини кескин арзонлаштириш, замонавий қурилиш материалларни жалб этиш ва қурилиш ишлари сифатини кескин ошириш мақсадида тижорат банклар томонидан ажратиладиган имтиёзли кредитларфақатгина “Таъмирлаш-тиклаш хизмати”давлат унитар корхоналари билан шартнома тузган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ажратиш механизми жорий этилсин.

4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда “Таъмирлаш-тиклаш хизмати”давлат унитар корхоналари орқали кўп хонадонли уй-жой фондининг капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари сифатли ва ўз вақтида бажариш афзалликларини доимий равишда оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.

5.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж.Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х.Салиев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 


А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил «___» ___________ _даги ____-сон қарорига
илова

Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал
хизмат кўрсатиш бошқармалари ҳузуридаги “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхоналарининг
фаолиятини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бўйича

“ЙЎЛ ХАРИТАСИ”

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул бажарувчилар

I. “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхоналари бўйича амалга ошириладиган тадбирлар

1

“Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУК ларнинг шаҳарлар, туманлар ва туманлараро филиалларини кўп хонадонли уй-жой фондининг техник ҳолатини тубдан яхшилаш, сифатли капитал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил этиш, таъмирлаш-тиклаш ишларини ўз вақтида амалга ошириш ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига, профессионал бошқарув компанияларга сифатли хизмат кўрсатиш ишларини ташкиллаштириш.

Вилоят, шаҳар ва туманларнинг “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКларни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Низомини ишлаб чиқиш.

 

Мансабдор шахсларининг функционал мажбуриятларини ишлаб чиқиш.

 

“Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКларни тегишли равишда фаолият кўрсатиш учун бино ва махсус ишлаб чиқариш базаси билан таъминлаш чораларини кўриш.

 

2019 йил
1 чорак

 

 

 

2019 йил
1 чорак

 

2019 йил
1 чорак

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев)

 

 

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

 

 

2

 “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКлар томонидан 2019 йил ва келгуси йилларда таъмирлаш-тиклаш ишларини бажариш бўйича тадбирларни режалаштириш.

Бизнес-режаларни ишлаб чиқиш;

чораклар кесимида барча ҳудудларда кўп хонадонли уй-жой фондининг капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари режасини ишлаб чиқиш;

ХУЖМШ, профессионал бошарув сервис компаниялар ва уй-жой мулкдорлари билан кўп хонадонли уйлардан фойдаланиш ва таъмирлаш, уларнинг атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш бўйича ишларни бажариш учун шартномалар тузиш.

2019 йил
1 чорак

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев)

3

“Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКлар томонидан қурилиш материаллари ва маҳсулотларини чиқариш учун зарур ишлаб чиқариш базасини яратиш.

Болалар майдончалари учун қурилмаларни тайёрлаш цехини ташкил этиш;

 

шлакоблок ва брусчатка ишлаб чиқариш;

 

 

замонавий эшик ва дераза ромларини тайёрлаш цехи ва бошқалар.

2019 йил

2 чорак

 

2019 йил

3 чорак

 

2019 йил

4 чорак

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев)

4

2019 йил ва келгуси йилларда кўп хонадонли уй-жой фондининг умумий фойдаланиш жойларини мукаммал ва жорий таъмирлаш кўрсаткичларини ўз вақтида ва сифатли бажариш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига, профессионал бошқарув компанияларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича ишларни ташкил этиш.

Кўп хонадонли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ва тиклаш, шунингдек унинг атрофидаги ҳудудларни ободонлаштириш, болалар майдончалари, санитар узелларини барпо этиш, тротуар, кўп қаватли уйлар атрофидаги ташқи ёритиш ва ирригация тизимларини тиклаш ва таъмирлаш бўйича тасдиқланган дастурлар доирасида ишларни амалга ошириш;

бажарилган ишлар бўйича ҳисоботларни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига такдим этиш.

2019 йил ва келгуси йилларда

 

 

 

 

ҳар ойнинг
5 санасигача

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев)

5

“Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКлар орасида рақобатлиги бўйича танловлар ўтказиш.

 “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКнинг энг яхши мутахассиси” номзодига ҳудудий танловларни ўтказиш.

 

 “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКнинг энг яхши филиали” номзодига ҳудудий танловларни ўтказиш.

 

“Энг яхши “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУК” номзодига танловни ўтказиш.

2019 йил

3 чорак

 

2019 йил

3 чорак

 

2019 йил

4 чорак

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев)

6

“Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКларни малакали кадрлар билан бутлаш.

  “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКларнинг  раҳбар таркибини аттестациядан ўтказиш, номзодларни лавозимга тасдиқлаш.

2019 йил
20 апрел

(жадвал асосида)

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев)

7

“Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУК лар мутахассисларини “Коммуналўқув” ДУК базасида ўқитиш ва малакасини ошириш.

 

 

Ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш учун буюртмаларни “Коммуналўқув” ДУК тақдим этиш.

2019 йил
давомида

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев)

II. “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхонаси иш фаолиятини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бўйича

8

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУК ва уларнинг филиаллари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

Республикадаги барча “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУК ва уларнинг филиалларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда хатлов натижаларига кўра:

иш фаолиятини ривожлантириш мақсадида ҳудуддаги солиқ, молия ва бошқа идоралар билан хамкорликни ташкиллаштириш;

филиалларни иш фаолиятини тартибли йўлга қўйиш мақсадида алоҳида ҳисоб-китоб рақамига ва ишчи кучига эга бўлган туман (шаҳар) филиалларни ўрнатилган тартибда ташкил этиш;

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига “Таъмирлаш тиклаш хизмати” ДУКларини махсус машина-механизмлари ва асбоб-ускуналари билан таъминлаш.

 

 

 

 

2019 йил ва келгуси йилларда

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

 

9

“Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКлар ходимларининг меҳнат шароитларини такомиллаштириш бўйича ишларни ташкиллаштириш.

“Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКларга зарур бўлган:

мебел жиҳозлар билан таъминлаш;

компьютер, оргтехника сотиб олиш;

ишчиларни махсус иш кийими билан таъминлаш;

махсус машина ва механизмлари билан таъминлаш.

 

 

2019 йил

давомида

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев)

10

Ҳудудий оммавий ахборот воситалари орқали “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУК фаолияти хамда унинг афзалликлари тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бориш, тарғибот-ташвиқот ишларини ташкиллаштириш.

 

Аҳоли ва ХУЖМШ лар ўртасида таъмирлаш-тиклаш ишларини ўтказишга “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКларни жалб қилиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида кенг тушунтириш ишларини ҳамда тегишли мақолалар, теле-, радиодастурлар ва роликларни шакллантириш ташкил этиш;

ҳудудий ҳокимиятларининг веб-сайтларида “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда жойлаштириш;

“Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКларни бундан кейинги ривожлантириш бўйича уларнинг раҳбарлари билан, ХУЖМШ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларини жалб қилган ҳолда семинарлар ўтказиш.

Доимий равишда

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Кўчимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Общие предложения

1727