ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2488 Министерство народного образования Республики Узбекистан 22/02/2019 08/03/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва назоратсизликнинг олдини олиш ва болаларни таълимга жалб қилишга қаратилган электрон тизимни яратиш тўғрисида
ID-2488

    Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, шунингдек вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва назоратсизликнинг олдини олиш учун, болаларни таълимга жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

    1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва назоратсизликнинг олдини олиш, болаларни таълимга жалб қилиш мақсадида электрон ахборот тизимини (кейинги ўринларда – ахборот тизими деб юритилади) жорий этиш таклифи мақуллансин.

    Ахборот тизимининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

    вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликни олдини олишга кўмаклашиш ва мониторингини олиб бориш;
    ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган вояга етмаганларнинг базасини шакллантириш ва улар орасида ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш учун маънавий-маърифий дарсларни олиб бориш;

    мактаб ўқувчиларининг таълимга жалб қилинишида ва дарсдан кейинги бўш вақтларини мазмунли ўтказишни назорат қилиш;

   ўқувчиларни таълимга жалб қилиш юзасидан оила, фуқароларнинг  ўзини ўзи бошқариш органлари, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, васийлик
ва ҳомийлик органлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар, ички ишлар органлари ҳамкорлигининг самарадорлигини ошириш чораларини кўриш.

   2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази:

ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва 2019 йил 1 сентябрга қадар ишга туширилишини таъминласин;

        манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ахборот тизимга уланадиган ташкилотларнинг рўйхатини шакллантирсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

          3. Белгилансинки:

    ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан боғлиқ харажатлар ўрнатилган тартибда Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади;  

  ахборот тизимини такомиллаштириш, техник қўллаб қувватлаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъул оператор деб Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази ҳисобланади;

    ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг ахборот тизимларидаги ёки маълумотлар базаларидаги такомиллаштиришлар ёхуд электрон ҳамкорлик тўғрисидаги технологик йўриқноманинг ўзгаришига олиб келадиган ҳар қандай ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А.Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш.Х.Шерматов зиммаларига юклансин.  

Общие предложения

955