ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2487 Министерство обороны Республики Узбекистан 21/02/2019 09/03/2019 0

Обсуждение завершено

Указ Президента Республика Узбекистан
Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида
ID-2487

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигини

нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида

2020 йил 9 майда умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги нишонланиши муносабати билан фашизм устидан қозонилган Ғалабага бебаҳо ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари - 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини муносиб равишда ва иззат-икром билан шарафлаш мақсадида:

1. 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медали таъсис этилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки, “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг

75 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун” ва “Япония устидан қозонилган ғалаба учун” медаллари билан, уруш йилларида жанговар хизматлари учун олинган бошқа орден ва медаллар билан мукофотланган ёки уруш қатнашчиси гувоҳномасига ёхуд Ватан уруши ногирони гувоҳномаларига эга бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари, шунингдек Иккинчи жаҳон уруши йилларида фидокорона меҳнати учун мукофотланган,

шу жумладан, “1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушидаги шавкатли меҳнати учун”, “Меҳнатдаги жасорати учун”, “Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун” медалларига ёки 1941-1945 йиллардаги уруш даврида қуролли кучларда фуқаро шахсларни эркин ёллаш бўйича штат лавозимида бўлганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган меҳнат фронти қатнашчилари мукофотланадилар.

3. Мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган шахсларга 8000000

(саккиз миллион) сўм миқдорда бир марталик пул мукофоти белгилансин.

4. “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медали тўғрисидаги Низом ва унинг тавсифи 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси билан биргаликда 2020 йилнинг 1 январига қадар “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан мукофотланиши лозим бўлган 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва ногиронларининг, меҳнат фронти қатнашчиларининг аниқ рўйхатини тузиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

2020 йилнинг 1 февралига қадар юбилей медалларини топшириш

ва пул мукофотларини тўлаш тартибини белгиласин, “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медаллари ва уларнинг гувоҳномалари бланклари белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин;

2020 йилнинг 1 мартига қадар Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш Миллий режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медаллари билан тантанали ва байрамона вазиятда мукофотлаш чора-тадбирлари кўзда тутилсин.

7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” _________даги ПФ–____-сон Фармонига

1-илова

 

 

Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги

эсдалик юбилей медали тўғрисидаги

НИЗОМ

 

1. “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун” ва “Япония устидан қозонилган ғалаба учун” медаллари билан, уруш йилларида жанговар хизматлари учун олинган бошқа орден ва медаллар билан мукофотланган ёки уруш қатнашчиси гувоҳномасига ёхуд Ватан
уруши ногирони гувоҳномаларига эга бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари, шунингдек Иккинчи жаҳон уруши
йилларида фидокорона меҳнати учун мукофотланган, шу жумладан,
“1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушидаги шавкатли меҳнати учун”, “Меҳнатдаги жасорати учун”, “Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун” медалларига ёки 1941-1945 йиллардаги уруш даврида қуролли кучларда фуқаро шахсларни эркин ёллаш бўйича штат лавозимида бўлганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган меҳнат фронти қатнашчилари мукофотланадилар.

2. “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медалини топшириш Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан - Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, Давлат хавфсизлик хизмати раиси, ички ишлар вазири, Давлат божхона қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимлари томонидан маҳаллий ҳарбий бошқарув органларининг, уруш ва меҳнат фахрийлари кенгашларининг иштирокида тантанали вазиятда амалга оширилади.

Мукофотланганларга эсдалик юбилей медали билан бирга белгиланган шаклдаги гувоҳнома топширилади.

3. “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медали кўкракнинг чап томонига тақилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” _________даги ПФ–____-сон Фармонига

1а-илова

 

 

"Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги"

эсдалик юбилей медалининг

ТАВСИФИ

 

 

“Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медали 0,25 микронгача қалинликдаги олтин қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва диаметри 32 миллиметрли доира шаклида бўлади.

Эсдалик юбилей медалининг ўнг томонида таралаётган қуёш нурлари фонида “Хотира майдони” ёдгорлик комплексидаги Мангу олов ёнида “Мотамсаро Она” монументи тасвирланган. Монументнинг чап ва ўнг томонларида 1945 ва 2020 рақамлари ёзилган бўлиб, улар Иккинчи жаҳон уруши тугаган йил ва юбилей йилини англатади.

Эсдалик юбилей медалининг орқа томонида “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” сўзлари ёзилган. Ёзув дафна чамбари билан ўралган бўлиб, унинг новдалари пастда саккиз қиррали юлдуз билан туташган.

Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир.

Эсдалик юбилей медалининг қирралари доира билан ҳошияланган.

Эсдалик юбилей медали ҳалқачалар ёрдамида беш бурчакли колодка билан туташтирилади, унинг устки қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангларидаги эни 24 миллиметрли шойи лента билан ўралган.
Кўк, оқ ва яшил полосаларнинг эни 7 миллиметрдан, қизил полосаларнинг эни эса 1,5 миллиметрдан. Колодканинг баландлиги 48 миллиметр,
эни 45 миллиметр. Тўғноғич ёрдамида қадалади.

 

Общие предложения

1169