ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2450 Хокимият Шерабадского района 19/02/2019 10/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Шеробод туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек техника-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2450

Шеробод туманидаги қишлоқ хўжалиги
ва мелиоратив техникалар, шунингдек техника-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг                2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги
ва мелиоратив техникани, шунингдек техника-трактор парклари, устахоналар
ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами-2452, 25.04.2013 йил)га асосан 2019 йилда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, техника-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда Техникалар деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш мақсадида

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н :

1. Барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган машина ва асбоб-ускуналарни 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

2. Тумандаги  барча  техникалар рўйхати шакллантирилсин  ҳамда  техник  кўрикдан  ўтказилсин.

3. Техник кўрикдан ўтказишда:

- барча  техникаларнинг  техник ҳолати  ва  жиҳозлари  стандарт  талабларига,  йўл  ҳаракати  ва  техника  хавфсизлиги  қоидалари  ҳамда  нормаларига  мос  келиши;

-техник  кўрик  бошлангунга  қадар  барча  диагностика  аппаратлари  текширилиши,  махсус  техникалар,  харакатланувчи  таъмирлаш  ва  тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига алоҳида эътибор  қаратилсин.

4. 2019 йилда  техник  кўрикни  уюшқоқлик  билан  сифатли  ўтказиш,  техникаларнинг  техник  ҳолати,  улардан  фойдаланиш  қоидаларига  риоя  этилиши  устидан  самарали  назоратни  ташкил  этиш  мақсадида,  техник  кўрикдан  ўтказиш  бўйича комиссиянинг  таркиби  1-иловага  мувофиқ  тасдиқлансин.

5.  2-иловага  асосан тасдиқланган  техник  кўрикдан  ўтказиш  иш  режасини  ҳар  бир  техникага  мулк  ҳуқуқи  асосида  эга  шахсларга  етказиш  ҳамда  ўз вақтида  бажарилиши  таъминлансин.

           6. 2019  йил  давомида  техникаларнинг  техник  кўрикдан  ўтказиш  учун ундириладиган  йиғимларнинг  ставкалари  3-иловага  мувофиқ  тасдиқлансин.

            7.  Тумандаги  ҳар  бир  мулкдор  техник  кўрикдан  ўтказиладиган  муддатларга риоя қилиш, техникалар тўғрисидаги  далолатномаларни  тўлдириш  ва  техник  кўрикдан  ўтказиш  учун  йиғим  тўланганлигини  тасдиқловчи  ҳужжатларни  техника  доимий  рўйхатдан  ўтган  жойидаги  инспекторга тақдим  этилсин.

8. Суғурта  ташкилотларига тумандаги  барча  тракторлар,  ўзиюрар  шассилар,  мелиоратив  йўл-қурилиш  техникалари  ва  трактор  тиркамаларидан  тушадиган  мажбурий  суғурта  бадалини  ундириш   тавсия қилинсин.

9. Мазкур  қарор  ижросини  назорат  қилиш  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат ҳавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш Инспекциясининг Шеробод туман бўлими  зиммасига  юклатилсин.

10. Ушбу  қарор расман  эълон  қилинган  кундан  бошлаб  кучга  киради.

 

 

                    Туман ҳокими                                          У.Бобокулов

Общие предложения

475