ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2448 Фуркатский Центр содействия занятости 19/02/2019 06/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Автомототранспорт воситаларини йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2448

“ЛОЙИҲА”

 

Фурқат тумани ҳокимининг

ҚАРОРИ

«____»____2019 йил                       № ___                       Навбахор шаҳарчаси

 

Автомототранспорт воситаларини йиллик мажбурий

техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й.,
15-сон, 197-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сонли
 қарорига (қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2017 й., 09/17/1010/0461-сон) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й, 1-2-сон,                17-модда) ижросини таъминлаш мақсадида,

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Фурқат туман ИИБ бошлиғининг 2019 йил 23 январдаги 153-сонли алоқа хати маълумот ва ижро учун учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сонли қарори билан:

2018 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкинлиги;

2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

3. Тумандаги юридик шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари 2019 йил 1 мартдан - 30 июнь кунига қадар, жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари 2019 йил 1 мартдан  - 31 август кунига қадар техник кўрикдан ўтказилсин.

4. Автомототранспорт воситаларининг йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш 1-босқич жадвали 2-иловага мувофиқ  тасдиқлансин.

5. Туманда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга тегишли автомоторанспорт воситалари, оғир ва хавфли юк ташувчи бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтувчи автотранспорт воситаларини 2019 йил 1 мартдан 30 июнгача, иккинчи марта 2019 йил 1 сентябрдан – 31 октябргача техник кўрикдан ўтказилсин. Техник кўрикдан ўтказиш 2-босқич жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Комиссия таркибига киритилган масъул шахсларнинг ойлик маошлари ҳамда мукофотлари 2019 йил 1 мартдан 1 июлгача ва 2019 йил 1 сентябрдан
31 октябргача тўлиқ сақлансин.

7. Комиссия зиммасига:

Техник кўрик давомида белгиланган жадвалга риоя қилиш, транспорт воситаларини техник кўрикка тайёргарлигини, керакли жиҳозларни етказиб берилишини, туман мудофаа ишлари бўлимида рўйхатда турувчи транспорт воситаларига барча ҳужжатларни расмийлаштирилганлигига, автотранспорт воситаларини техник паспортларини, таъмирга киргизиш рўйхатларини, ишга чиқиш ва қайтишни қайд этиш китобларини юритилганлигини текшириш ва аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўриш вазифалари юклатилсин.


  8. Тумандаги корхона ва ташкилотларнинг раҳбарларига тасдиқланган жадвалда кўрсатилган муддатга қадар автомототранспорт воситаларини техник кўрикка тайёрлаш ва техник кўрик комиссиясига тақдим этиш вазифаси топширилсин.

9. Тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларнинг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш бўйича хизматлари учун тўловларнинг чекланган миқдорлари вилоят ҳокимлиги томонидан белгиланган тарифларга қатъий амал қилинсин.

10. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 16 апрелдаги “Автомотранспорт воситаларини йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги 802-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. “Навбахор” газетаси (Р.Қосимов)га 2019 йил автомототранспорт воситаларини йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича қабул қилинган туман ҳокимининг мазкур қарори билан белгиланган вазифаларнинг асл моҳияти ва мақсадини чоп этиш тавсия қилинсин.

12. Ушбу қарор “Навбахор” газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг веб сайтига жойлаштирилсин.

13. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киритилсин.

14. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг  ўринбосари Р.Хамдамов зиммасига юклатилсин.

 

 

Фурқат туман ҳокими:                                                                   Д.Ж.Солиев

Общие предложения

707