ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2447 Министерство финансов Республики Узбекистан 19/02/2019 06/03/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
“Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-2447

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ–4086-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қарорига  мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Молия вазири

Д. Кучкаров

Тошкент ш.,

2019 йил “       ”                         ,

            -сон

 

 

 

Давлат солиқ қўмитаси раиси 

Б. Мусаев

Тошкент ш.,

2019 йил “       ”                         ,

            -сон

 

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг
2019 йил “___” __________даги.
      ____ва ______ -сон қарорига
ИЛОВА

 

 

 

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

 

 

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 22 мартдаги 22 ва 2010-13-сон “Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2095,
2010 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й.,
14-15-сон, 120-модда).

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 14 февралдаги 10 ва 2011-7-сон “Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори (рўйхат рақами 2095-1, 2011 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 78-модда).

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 14 июлдаги 48 ва 2014-28-сон “Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2095-2, 2014 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 375-модда).

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 16 февралдаги 12 ва 2015-8-сон “Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2095-3, 2015 йил 19 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 7-сон, 88-модда).

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 9 мартдаги 13 ва 2016-11-сон “Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2095-4, 2016 йил 31 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 13-сон, 126-модда).

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 10 январдаги 1 ва 2017-01-сон “Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2095-5, 2017 йил 17 январ) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 3-сон, 45-модда).

Общие предложения

827