ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2433 Хокимият Китабского района 18/02/2019 05/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туманда 2019 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2433

“Лойиҳа”

гербЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ШАҲРИСАБЗ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYATI SHAHRISABZ TUMAN

HOKIMINING

QARORI

201 __ йил “____” ______ Ҳ- _____/____-сон Шаҳрисабз тумани

Туманда 2019 йилда транспорт

воситаларини мажбурий техник

кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил

31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомини ижросини таъминлаш мақсадида хамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссиясининг таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

Тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта;

Ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) икки йилда бир марта;

Ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) – бир йилда бир марта;

Тиркамалар кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;

4. Қарорнинг 3-банди иккинчи хат бошида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

Биринчи марта – 1 март - 30 июнда;

Иккинчи марта – 1 сентябр - 31 октябрда ўтказилади;

Юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март - 30 июнда ўтказилади;

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январ - 31 августда ўтказилсин.

5. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш шаҳар комиссияси раҳбарига:

Транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.

6. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори 3-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин.

8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин.

9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С.Ортиқов зиммасига юклатилсин.

10. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг

2018 йил 26 февралдаги Х-372/02 сонли “Туманда 2018 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

11. Қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими И.Аманов

Общие предложения

484