ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2424 Хокимият Пахтаабадского района 17/02/2019 04/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тумандаги транспорт воситаларини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2424

Тумандаги транспорт воситаларини 2019 йил учун

мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туман ички ишлар бўлимининг 2018 йил 6 февралдаги 40/11-276-сон хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, 25-моддасига асосан

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

1. Пахтаобод туман ички ишлар бўлимининг 2018 йил 6 февралдаги “Туманда корхона, ташкилот, муассаса ва фуқароларнинг транспорт воситаларини қайд қилиб, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги 40/11-276-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туманда корхона, ташкилот, муассаса ва фуқароларнинг транспорт воситаларини қайд қилиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи раҳбари в.б (А.Қуттибоев) зиммасига юклатилсин.

3. Техника кўригини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Комиссия аъзоларини 2019 йилнинг 1 март кунидан 30 июнь кунига қадар туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига хизмат сафарига юборилиши таъминлансин.

5. Мазкур қарор “Давр садоси” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг
2017 йил 2 февраль кунги 178-Қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарор оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради.

8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Д.Бурхонов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                  М.Бозоров

Туман ҳокимининг 2018 йил
___ ______кунги ____
сонли қарори лойиҳасига

1-илова

 

2019 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссиянинг

 

Т А Р К И Б И

 

 

1. А.Исроилов                                Пахтаобод тумани ИИБ ЙҲХБ гуруҳи инспектори, сержант комиссия раиси

 

2. М.Мамасидиқов                                   Туман “Автомотоҳаваскорлар” кўнгиллилар жамияти раиси, комиссия котиби    

 

Аъзолари:

 

 

3. Қ.Норқўзиев                               Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг ўринбосари

 

4. И.Исроилов                                Мудофаага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти туман Кенгаши муҳандиси

 

5. И.Норматов                                         Пахтаобод тумани “Кўктўнлик автотранс” МЧЖ автомеханиги

 

6. Ш.Абдуллажонов                                “Ўзагросуғурта” ДАК туман бўлими ходими

 

7. А.Музаффаров                                     Ўзбекистон Автомабил ва Дарё  транспорти агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бўлими мутахассиси                         

 

 

 

Туман ҳокимлиги

бош мутахассиси                                             С.Абдухолиқов

Туман ҳокимининг 2018 йил
___ ______кунги ____
сонли қарори лойиҳасига
2-илова

 

2019 йил тумандаги ташкилот, корхона, кичик корхоналар ва фуқаролар хисобида турувчи механик транспорт воситаларини  йиллик мажбурий техник кўригидан сифатли ва тартибли ўтказиш бўйича

 

                                                         Ж А Д В А Л И

 

Т/Р

ХУЖАЛИКЛАР НОМИ

ТРАНС-ПОРТЛАР                              СОНИ

ЎТКАЗИ-ЛАДИГАН

КУНЛАР

ЎТКАЗИЛА

ДИГАН

ЖОЙЛАРИ

ЎТКАЗИЛА ДИГАН               ВАКТИ

                                                                     

 

 

 

               Илова: Йиллик техник кўриги жадвал асосида кўрсатилган кунларда соат
10.00 дан 14.00 гача ўтказилади. Бу вақт мобайнида транспорт воситаларини кўрикдан ўтказиш учун масъул бўлган шахслар транспорт воситаларини ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига амал қилган холда техник кўрикка тақдим этишлари шарт.

 

                                                   

 

      Техник кўрик жадвалини туздим:

 

 

            Пахтаобод тумани ИИБ ЙҲХГ

            инспектори сержант                                                                  Ауттибоев

Общие предложения

631