ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2399 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 15/02/2019 02/03/2019 39

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-2399

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021  йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                                         Б. Мусаев

 

 

Тошкент ш.,

2019 йил “___” _________,

_____-сон

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитасининг

2019 йил ___ январдаги

_______-сон қарорига
ИЛОВА

 

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020 - 2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қарори 8-бандига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқларни тўлаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш, солиқларни тўлаш ва давлат солиқ хизмати органларига солиқ ҳисоботини тақдим этиш механизмларини белгилаб беради.

2. Ушбу Низом, қонунчиликда якка тартибдаги тадбиркор учун рухсат этилган фаолият турлари бўйича:

календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошмаган қатъий белгиланган солиқ тўловчиларга;

календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмгача бўлган ягона солиқ тўловини тўловчи якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан тадбиқ этилади.

3. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми календарь йил давомида бир миллиард сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан ушбу Низом талаблари тадбиқ этилмайди.

Ушбу тоифадаги якка тартибдаги тадбиркорлар солиқлар ва мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайдилар ҳамда бухгалтерия ҳисобини белгиланган тартибда юритадилар.

2-боб. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромадларни ва товар

операцияларини ҳисобга олиш регистрлари

4. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларини юритишлари шарт.

5. Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари ва товар чеклари китоби шакллари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 7 январдаги 2, 2019-05-сон “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг (рўйхат рақами 3126-сонли, 2019 йил 21  январь) 11-иловасига мувофиқ тасдиқланган.

Бунда даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари китоб (бундан буён матнда китоб деб юритилади) шаклида тикилади, унинг биринчи варағида якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар тўлдирилади.

Китобнинг кейинги варақларида фаолият туридан келиб чиқиб:

чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг товарлар ҳаракати тўғрисидаги регистри;

тижорат фаолияти учун четдан товарлар олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг товарлар ҳаракати тўғрисидаги регистри;

хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг кўрсатилган хизматлар ҳаракати тўғрисидаги регистрлари ўз фаолияти учун лозим бўладиган миқдорда (варақда) тикилади.

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган фаолият турлари билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркор ариза билан товар чеклари китобини солиқ органларига тақдим этиши лозим.

6. Китоб ва товар чеклари китоби солиқ органи муҳри билан тасдиқланади.

Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари якка тартибдаги тадбиркорнинг, мазкур Низомнинг 1-иловасидаги намунага мувофиқ берилган аризасига асосан, у рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи томонидан рўйхатдан ўтказилади.

3-боб. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан даромадларни ва товар операцияларининг ҳисобини юритиш

7. Ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар товар чеклари китобини юритишлари шарт.

8. Китобдаги ёзувлар уларни тўғрилигини тасдиқлаш учун, у билан бирга сақланадиган ҳужжатлар асосида юритилади.

9. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан харид қилинган товарларни (ишларни, хизматларни) манбаини тасдиқлайдиган ҳужжатлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

шартнома;

товарларни (ишларни, хизматларни) олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

10. Қуйидагилар товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат бўлиб ҳисобланади:

назорат-касса машинаси умумий кўрсаткичи - назорат-касса машинаси қўлланилиши орқали товарлар сотилганда;

банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари чеклари нусхалари – ҳисоб-китоб терминали қўлланилганда;

товар чеклари китоби – товар чеки берилганда.

11. Китобга қуйидаги ёзувлар киритилади:

Сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар реквизитлари тўғрисидаги (товарларни сотиш, кўрсатилган хизматлар, буюртмалар манбаини тасдиқлайдиган ҳужжат, кирим ҳужжати, тўлов ҳужжати, товар коди, ўлчов бирлиги, харид ва хизмат нархи) маълумотлар китобга шу куннинг ўзида тегишли ёзувлар билан қайд этилади.

Кунлик сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси назорат-касса машинаси кўрсаткичи билан ва (ёки) банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари чеклари ёки ёзилган товар чеклари суммаси билан мос тушиши керак.

12. Ҳар бир мижозга товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилинганлиги юзасидан товар чеклари китобининг алоҳида варағида акс эттирилади. Товар чеки китобидаги варақа икки нусхада тўлдирилади, бир нусхаси қирқиб олинади ва харидорга берилади, бошқаси товар чеклари китобида тикилган ҳолда қолади.

Бунда харидорга бериладиган ва ўзида қоладиган товар чеки китобидаги варақасида барча ёзувлар айнан бир хил бўлиши керак.

13. Товар чеки китобидаги варақаларда қуйидаги ёзувлар:

якка тартибдаги тадбиркорнинг СТИР, Ф.И.О. ва имзоси – товар чеки китобини солиқ органида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этишгача барча варақларда якка тартибдаги тадбиркор томонидан мустақил равишда;

қолган ёзувлар – товар чеки харидорга берилишигача сотиш, хизмат кўрсатиш ва буюртмаларни бажариш пайтида киритилади.

14. Товар чеклари китобининг варақлари тўлдирилганда:

“Товар, хизмат ва буюртма номи” устунида китоб бўйича товарнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қисқа номи акс эттирилади;

харидорга сотиладиган ҳар бир товар, кўрсатиладиган хизматлар ва буюртмалар алоҳида сатрда акс эттирилади. Агар битта харидорга сотиладиган товарлар, кўрсатиладиган хизматлар ва буюртмаларнинг барча номини товар чеклари китобининг бир варағида акс эттириш имкони бўлмаса, битта харидорга сотиш бир неча варақларда расмийлаштирилади ва унга биттадан кўп товар чеки берилади;

товар чеклари китоби варағининг тўлдирилмаган сатрлари чизиб қўйилади;

нарх, миқдор, сон ва сумма тўғрисидаги маълумотлар рақамлар билан киритилади;

нарх ва сумма тўғрисидаги маълумотлар сўмда кўрсатилади.

15. Якка тартибдаги тадбиркорнинг аризасига биноан, товар чеклари китоби тугашига қадар, фақат битта янгидан рўйхатдан ўтказишга рухсат берилади.

4-боб. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан

олинган тушумни аниқлаш

16. Якка тартибдаги тадбиркорларни қатъий белгиланган солиққа тортиш тартибидан ягона солиқ тўловига ўтказиш учун солиқ органларига қуйидаги белгилар асос бўлиши мумкин:

якка тартибдаги тадбиркор томонидан тақдим этиладиган солиқ ҳисоботи;

хизмат кўрсатувчи банклардаги ҳисобварақларида 100 миллион сўмдан ошган бироқ бир миллиард сўмгача товар айланмани амалга оширганлиги тўғрисидаги банк маълумотлари;

камерал назорат натижасида якка тартибдаги тадбиркор томонидан қиймати 100 миллион сўмдан ошган бироқ бир миллиард сўмгача бўлган товарларни сотиб олинганлиги;

давлат божхона хизмати органларидан олинган маълумотга кўра суммаси 100 миллион сўмдан ошган бироқ бир миллиард сўмгача бўлган товарларни импорт қилганлиги;

белгиланган тартибда ўтказилган хронометраж кўздан кечириш натижалари билан тушуми 100 миллион сўмдан ошган бироқ бир миллиард сўмгача эканлиги ҳисоб-китоб қилинган ҳолатда;

тегишли ташкилотлардан олинган бошқа маълумотлар асосида тушуми 100 миллион сўмдан ошган бироқ бир миллиард сўмгача бўлган деган хулосага келинганда.

17. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир календарь йилдаги ойлар давомида ўсиб борувчи тушумдан келиб чиқиб аниқланади.

18. Фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор учун барча фаолиятидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган жами тушумидан келиб чиқиб аниқланади.

5-боб. Якка тартибдаги тадбиркорларни ягона солиқ тўлови
тўлашга ўтишнинг ўзига хос хусусиятлари

19. Календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушум миқдори 100 миллион сўмдан ошган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркор товар айланмасидан ягона солиқ тўловини тўлашга ўтади.

20. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми миқдори бир миллиард сўмдан ошган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ихтиёрий равишда қайта юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатишлари ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини сақлаб қолган ҳолда юридик шахслар учун назарда тутилган солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлашга ўтадилар.

21. Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқишда қатъий белгиланган солиқ солиш даврида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум солиқ солиш базасига киритилмайди.

Якка тартибдаги тадбиркорларга юридик шахслар учун назарда тутилган солиқлар  ва мажбурий тўловларни ҳисоблашда қатъий белгиланган ва ягона солиқ тўловини тўлаш давридаги товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум солиқ солиш базаси сифатида қаралмайди.

22. Календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўм ва бир миллиард сўмдан ошган ҳолатда фаолиятини вақтинчалик тўхтатган (тугатган) якка тартибдаги тадбиркорлар, фаолиятини қайта тиклаган санадан бошлаб ягона солиқ тўловини ёки юридик шахслар учун назарда тутилган солиқлар ва мажбурий тўловлар тўловчилари ҳисобланади.

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўм ва бир миллиард сўмдан ошган ҳолатда фаолият турини тўхтатиб (бутунлай ёка вақтинчалик) бошқа фаолият турига ўзгартирса, олдинги фаолият турида амалга оширган товар айланмадан келиб чиқиб ягона солиқ тўловига ёки юридик шахслар каби умумбелгиланган солиқларни тўлаш тартиби қўлланилади.

23. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган ойнинг кейинги ойидан бошлаб, қатъий белгиланган солиқ бўйича тақдим этилган имтиёзлар тадбиқ этилмайди.

6-боб. Ҳисоботларни тақдим этиш ва тўлаш муддатлари

24. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумлари 100 миллион сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркор томонидан ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига товар айланмалари бўйича ҳисоботларни чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.

Бунда, якка тартибдаги тадбиркор товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган ойнинг кейинги ойдан бошлаб тушумлар тўғрисидаги ҳисоботлар тақдим этилмайди.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг товарларни (ишларни хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумлари тўғрисида ҳисобот шакли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 7 январдаги 2, 2019-05-сон “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг (рўйхат рақами 3126-сонли, 2019 йил 21  январь) 11-иловаси 6-варағи билан тасдиқланган.

25. Якка тартибдаги табдиркорлар томонидан ягона солиқ тўлови ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига 100 миллион сўмдан ошган бироқ бир миллиард сўмга етган тушумдан кейинги ойдаги товар айланмалари бўйича ўсиб борувчи якун билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ягона солиқ тўлови учун белгиланган муддатларда ҳисоблаб чиқариш, унинг ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва уни тўлаш тартибида белгиланган муддатларда амалга оширилади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ягона солиқ тўловини аванс тариқасида тўлашлари мумкин.

26. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тақдим этиладиган ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоб шакллари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 7 январдаги 2, 2019-05-сон “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг (рўйхат рақами 3126-сонли, 2019 йил 21 январь) 9-иловаси 2-варағи билан тасдиқланган.

27. Ҳисобланган солиқлар билан бир қаторда якка тартибдаги тадбиркорлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда фаолияти доирасида бошқа солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳам тўлашлари шарт.

28. Календарь йили давомида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзи ҳамда ҳар бир ёлланган ходим учун Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган миқдор ва муддатларда ягона ижтимоий тўлов тўланади.

7-боб. Якуний қоидалар

29. Якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисоблашнинг тўғрилиги ҳамда уларнинг қонунчиликка мувофиқ ўз вақтида тўланиши юзасидан жавобгардирлар.

30. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ҳисоблаб чиқарилиши, тўланиши лозим бўлган солиқлар ва мажбурий тўловлар устидан назорат ҳамда тегишли чоралар давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

31. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан

олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга

ИЛОВА

 

 

             ___________________ туман (шаҳар) ДСИ бошлиғи

              ___________________________________________га

        (Ф.И.О.)

        якка тартибдаги тадбиркор __________________дан

                                                          (Ф.И.О.)

 

 

АРИЗА

 

Сиздан

- (сўз билан) варақдан иборат бўлган товар чекларини рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.

 

 

(фаолият тури, амалга ошириш жойи, номи ва манзили)

 

Ўзим ҳақида маълумот:

1. СТИР ___________________

2. Банк номи _____________________________________________________________МФО________________

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3. Банк ҳисоб рақамлари

 

ћ

4. Уй манзили

 

 5. Почта индекси _______________ Телефон ________________

 

20__ й. "___" __________

 

 

(тўлдирилган сана)

 

(якка тартибдаги тадбиркор исми шарифи ва имзоси) М.Ў

 

Общие предложения

4331