ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2377 Хокимият Сариасийского района 14/02/2019 02/03/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Сариосиё туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2377

Туман ҳокимининг қарор лойиҳаси

 

 

 

 

Сариосиё туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг                2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланганҚишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом” (рўйхат рақами-2452, 25.04.2014 йил)га асосан 2019 йилда юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда Техникалар деб юритилади) мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1. Барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва белгиланган тартибда машина ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш, қишлоқ хўжалик техникаси бўйича Сариосиё туман давлат инспектори томонидан рўйхатдан ўтказилган барча техникаларнинг 2019 йилда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.

2. Тумандаги барча техникаларни рўйхатини шакллантириш ҳамда техник  кўрикдан ўтказиш, қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Сариосиё туман давлат инспектори  (Н.Холниязов) зиммасига  юклатилсин.

3. Техник кўрикдан ўтказишда:

- барча техникаларнинг техник ҳолати ва жиҳозлари стандарт талабларига, йўл ҳаракати ва техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда нормаларига мос келиши;

- техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика аппаратлари текширилиши, махсус техникалар, ҳаракатланувчи таъмирлаш ва тузатиш устахоналарининг жиҳозланганлигига алоҳида эътибор  қаратилсин.

4. 2019 йилда техник кўрикни уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш, техникаларнинг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш мақсадида, техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссиянинг таркиби 1-иловага мувофиқ  тасдиқлансин.

5. Қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича Сариосиё туман давлат инспектори (Н.Холниязов) 2-иловага асосан тасдиқланган техник кўрикдан ўтказиш иш режасини ҳар бир техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга (бундан буён матнларда мулкдор деб юритилади) етказиш ҳамда ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юклатилсин.

6. 2019 йил давомида техникаларнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги учун давлат инспектори томонидан ундириладиган йиғимларнинг ставкалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Тумандаги ҳар бир мулкдор техник кўрикдан ўтказиладиган техникалар тўғрисидаги далолатномаларни тўлдириш ва техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни техника доимий рўйхатдан ўтган жойдаги давлат инспекторига тақдим этишда белгиланган муддатларга қатъий риоя қилсин.

8. Суғурта ташкилотларига тумандаги барча тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш техникалари ва трактор тиркамаларидан тушадиган мажбурий суғурта бадалини ундириш тавсия қилинсин.

9. Туман ҳокимининг 2018 йил 16 январдаги 125-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. “Сариосиё” газетаси бош мухаррири (А.Рахмонов)га ушбу қарорни матбуотда ёритиш вазифаси топширилсин.

11. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

12. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Б.Чориев ҳамда Н.Каримов зиммаларига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                А.Жўраев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг

2019 йил “___”  ________даги ____ -сонли қарорига

1-илова

 

 

Сариосиё тумани ҳудудидаги техника эгаларига тегишли қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни 2019 йилда техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси таркиби

 

 

Н.Холниязов           -  Қишлоқ хўжалик техникаси бўйича Сариосиё туман давлат инспектори, комиссия раиси

 

Э.Хайитов                -   ТҚСХБ етакчи мутахассиси, комиссия аъзоси

 

Т.Абдумуминов       Сариосиё Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи

ўқитувчиси, комиссия аъзоси

 

А.Эшматов              -  Тоқчиён Имкон ММТП механиги,  комиссия аъзоси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман ҳокимининг

2019 йил “___” _________даги ____ -сонли қарорига

3-илова

 

 

2019 йил давомида техникаларнинг техник  кўрикдан ўтказилганлиги учун давлат инспектори томонидан ундириладиган  йиғимларнинг  ставкалари

 

 

т/р

Йиғим номи

Энг кам ойлик иш  ҳақидан йиғим миқдори

1

Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар

0,18

2

кишлок хўжалиги машиналари

0,10

3

машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари

0.37

Общие предложения

536