ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2324 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 11/02/2019 26/02/2019 6

Обсуждение завершено

Постановление Президента Республика Узбекистан
Ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда улар раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичларга эришиш самарадорлигига асосланган баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида
ID-2324

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5644-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда улар раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичларга эришиш самарадорлигига асосланган баҳолашнинг асосий мезонлари (кейинги ўринларда – баҳолаш мезонлари деб аталади), хусусан:

вазирликлар ва  давлат қўмиталари бўйича №№ 1–1.21 ва 2–2.10 иловаларга;

давлат инспекциялари ва агентликлар бўйича №№ 3–3.10 ва 4–4.8 иловаларга;

қўмиталар, марказлар ва марказий муассасалар бўйича №№ 5–5.3, 6–6.4 ва 7–7.4 иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Баҳолаш мезонлари ижро этувчи ҳокимият органлари олдига қўйилган, энг аввало:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 28 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга мурожаатномасидан;

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастуридан;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи мобайнида берилган топшириқлардан;

қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий хужжатлардан келиб чиқадиган муҳим ва устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилганлиги белгилансин.

3. Қуйидаги тартиб белгилансин:

ижро этувчи ҳокимият органлари ҳар йил январь ойининг 10-санасигача мазкур қарорнинг 2-банди талабларидан келиб чиққан ҳолда, ўз фаолиятининг баҳолаш мезонлари бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи органлари томонидан тақдим этилган баҳолаш мезонларини иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бошқа соҳаларни стратегик ривожлантиришнинг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурларини амалга оширилиши натижадорлиги жиҳатидан танқидий кўриб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ижро этувчи ҳокимият органларининг баҳолаш мезонини тасдиқлаш ваколати берилади ва тегишли меъёрий хужжат билан ҳар йилнинг 20-февралигача тасдиқланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи органларнинг баҳолаш мезони юзасидан тизимли мониторинг ва назорат,  жумладан Парламент назорати ўрнатиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи:

вазифаларни амалга оширилиши юзасидан чораклик Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида кўриб чиқиш;

Олий Мажлис палаталарида ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ва улар томонидан мақсадли вазифаларга эришишда амалга оширилган чоралар бўйича доимий ҳисоботларни эшитиш амалиётини жорий этиш  юзасидан таклифларига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига Ўзбекистон Республикасининг “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунига ва бошқа меъёрий хуқуқий хужжатларга мувофиқ мазкур банд ижросини таъминлаш чораларини кўриш тавсия этилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ижро этувчи органларнинг баҳолаш мезони юзасидан мониторинг натижаларини чуқур таҳлили асосидаги чораклик маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясига киритиб боришни;

ижро этувчи органлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш графигини бир ҳафталик муддатда тасдиқлашни таъминласин.

6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М.Мавлонов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти             Ш. Мирзиёев


Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил «__» «______» даги ПҚ-___-сон қарорига
__-ИЛОВА

 

____________________________(вазирлик, идора номи) нинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари

Амалга ошириладиган
чора-тадбирлар

Мақсадли индикатор,
самарадорликни баҳолаш кўрсаткичи

Амалга ошириш механизми ва муддати

I. Яқин муддатга (1 йил)

1.*

Амалга оширилаётган ислоҳотлар йўналишлари, тасдиқланган ҳудудий ва тармоқ дастурлари кўрсаткичлари асосида йиллик асосий кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш.

Тасдиқланган 2019 йилги иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларини таъминлаш (28.12.2018й. ПҚ-4068):

ЯИМ – 424,1 трлн.сум;

саноат ишлаб чиқариш ўсиши – 4,9%;

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги ўсиши – 3,3%;

чакана савдо айланмаси – 4,8%.

Бахолаш: ҳар бир кўрсаткич бўйича
100-баллик тизим

Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган тармоқ ва ҳудуд кўрсаткичларини мониторингини амалга ошириш.

Муддати: ойлик

 

2.

 

 

 

...

 

 

 

II. Ўрта муддатга (3-5 йил)

1.

 

 

 

2.

 

 

 

...

 

 

 

II. Узоқ муддатга (5 йилдан ортиқ)

1.

 

 

 

2.

 

 

 

...

 

 

 

 *) Намуна сифатида келтирилган

“Ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда улар раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичларга эришиш самарадорлигига асосланган баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига
ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5644-сон Фармонининг 3-банд 3-хатбошиси ва 4-банд 3-хатбошиси ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қарор лойиҳаси билан ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда улар раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичларга эришиш самарадорлигига асосланган баҳолашнинг асосий мезонлари тасдиқланади.

Ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари фаолиятининг баҳолаш мезонлари (кейинги ўринларда – баҳолаш мезонлари) энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга мурожаатномаси, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи мобайнида берилган топшириқлар, қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий хужжатлардан келиб чиқадиган муҳим ва устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилганлиги белгиланади.

Шу билан бирга, қарор билан баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тасдиқлади. Унга кўра:

- ижро этувчи ҳокимият органлари ҳар йил январь ойининг 10-санасигача қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда, ўз фаолиятининг баҳолаш мезонлари бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

- Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи органлари томонидан тақдим этилган баҳолаш мезонларини иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бошқа соҳаларни стратегик ривожлантиришнинг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурларини амалга оширилиши натижадорлиги жиҳатидан танқидий кўриб чиқади;

- Вазирлар Маҳкамаси баҳолаш мезонларини тасдиқлаш бўйича ваколатли орган сифатида белгиланади ва уни тегишли меъёрий хужжат билан ҳар йилнинг 20-февралигача тасдиқлайди.

Шунингдек, лойиҳада ижро этувчи органларнинг баҳолаш мезони юзасидан тизимли мониторинг ва назорат,  жумладан Парламент назорати ўрнатилади. Хусусан:

- вазифаларни амалга оширилиши юзасидан чораклик Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида кўриб чиқилади;

- Олий Мажлис палаталарида ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ва улар томонидан мақсадли вазифаларга эришишда амалга оширилган чоралар бўйича доимий ҳисоботларни эшитиш амалиётини жорий этилади;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижро этувчи органларнинг баҳолаш мезони юзасидан мониторинг натижаларини чуқур таҳлили асосидаги чораклик маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясига киритиб бориш амалиёти жорий этилади.

Мазкур хужжат лойиҳасини қабул қилиниши барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда улар раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичларга эришиш самарадорлигига асосланган ҳолда баҳолаш мезонини жорий этишга мустаҳкам замин яратади.

Общие предложения

1094