ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2323 Министерство финансов Республики Узбекистан 11/02/2019 26/02/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Жиззах вилоятининг туманлари марказини замонавий қиёфага келтириш мақсадида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-2323

 

 

ЛОЙИҲА

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

 

 

Жиззах вилоятининг туманлари марказини замонавий қиёфага келтириш мақсадида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифлари давомида берилган топшириқлардан келиб чиқиб Жиззах вилоятининг туманлари марказида қурилиш
ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жиззах вилоятининг барча туманлари (Мирзачўл туманидан ташқари) марказини замонавий қиёфага келтириш учун ижтимоий соҳа муассасаларини таъмирлаш
    ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишларига ҳар бир туманга 4 млрд.сўмдан, жами 44 млрд. сўм, шундан:

жорий йилнинг 15 февралига қадар республика бюджетининг йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ҳар бир туманга 2 млрд.сўмдан, жами 22 млрд.сўм;

жорий йилнинг апрел ойида республика бюджетининг 1-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ҳар бир туманга қўшимча 2 млрд.сўмдан, жами 22 млрд.сўм маблағни Жиззах вилоят маҳаллий бюджетига ажратилишини таъминласин.

  1. Жиззах вилоятининг туманлари марказларида бажариладиган ишлар бўйича буюртмачи этиб Жиззах вилоят ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси белгилансин.

Жиззах вилоят ҳокимлигига Жиззах вилоят туманлари марказида амалга ошириладиган қурилиш таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳачи
ва пудратчи ташкилотларни энг мақбул таклифлар танлови орқали аниқлашга рухсат берилсин.

Мазкур танловларни ташкил этиш, жараёнларни назорат қилиш
ва уларнинг самарадорлигини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик Қурилиш вазири А.Тўхтаев ва Жиззах вилоят ҳокими Э.Салиев зиммасига юклансин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жиззах вилоят ҳокимлиги 2019 йил Инвестиция дастурига қўшимча равишда қуйидаги объектларни киритсин:

Фориш туманида 60 ўринли туғруқхона комплексини қуриш
ва жиҳозлаш;

Дўстлик тумани “Янги ҳаёт” массивида 630 ўринли умумтаълим мактабини қуриш ва жиҳозлаш;

Жиззах вилоят ҳокимлиги ва Халқ таълими вазирлиги таклифлари асосида вилоятдаги энг оғир аҳволда бўлган умумтаълим мактабларини таъмирлаш.

4.   Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йил Инвестиция дастурига киритилган 3-банддаги объектларни молиялаштириш учун республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағлар ажратилишини таъминласин.

5.   Жиззах вилоят ҳокимлиги бир ой муддатда мазкур қарор билан 2019 йил Инвестиция дастурига қўшимча киритилган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилишини таъминласин.

6.   Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги мазкур қарор билан 2019 йил Инвестиция Дастурига қўшимча киритилган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказилишини
ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришда сифат талабларига риоя этилиши бўйича тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.

7.   Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров
ва Жиззах вилоят ҳокими Э.А.Салиев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

               Бош вазири                                                          А. Арипов

Общие предложения

871