ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
232 Министерство культуры Республики Узбекистан 14/08/2018 29/08/2018 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Хоразм вилоятидаги “Ўзбек – Туркман дўстлик уйи” ва “Улли ҳовли” мажмуаси бошқарув дирекциясини ташкил этиш тўғрисида
ID-232

ЛОЙИҲА

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

Хоразм вилоятидаги “Ўзбек – Туркман дўстлик уйи” ва “Улли ҳовли”
мажмуаси бошқарув дирекциясини ташкил этиш тўғрисида

 

Ўзбек ва Туркман халқларининг қадимий тарихи ва маданияти, муштарак мақсадлари, ҳамжиҳатликдаги тараққиётини ёрқин ифодалайдиган Хоразм вилоятидаги “Ўзбек-Туркман дўстлик уйи” ва “Улли ҳовли” мажмуасини лозим даражада сақлаш ва самарали бошқариш, мажмуанинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва этнографик маданиятини тарғиб этиш учун зарур шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг таклифига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Хоразм вилояти маданият бошқармаси тизимида давлат муассасаси ҳисобланган “Ўзбек – Туркман дўстлик уйи” ва “Улли ҳовли” мажмуаси дирекцияси (кейинги ўринларда дирекция деб аталади) ташкил этилсин ва унинг бошқарув ходимларининг чекланган сони 9 нафардан иборат бўлган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин;

Урганч тумани, Ғойбу қишлоғи, Туркманлар маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ўзбек – Туркман дўстлик уйи” мажмуасининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда дирекцияга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилсин;

Урганч тумани, Ғойбу қишлоғи, Туркманлар маҳалласи ҳудудида жойлашган “Улли ҳовли” мажмуасининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда дирекцияга ижара ҳақининг “ноль” ставкасида, истисно тариқасида, ижарага бериш ҳуқуқи билан фойдаланишга берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда мазкур қарор 1-бандининг учинчи хатбошида кўрсатилган бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда топшириш, дирекция қабул қилиш ишларини белгиланган тартибда ташкиллаштирсин.

2. Қуйидагилар дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мажмуанинг илмий концепциясини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш;

мажмуадаги объектларда турли йўналишлар ва мавзуларда маданий-маърифий, этнографик тадбирларни амалга ошириш, бадиий кўргазмалар ташкил этиш, бунда, турли даражадаги илмий анжуманлар, фестиваллар, танловлар, ярмаркалар, сайиллар ўтказиб бориш;

улар ҳақида нашр материалларини тайёрлаш ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этиш;

мажмуада икки халқ дўстлиги мавзусини, унинг дастлабки кўриниши ва ўша давр муҳитини акс эттирувчи доимий экспозиция-кўргазма яратиш;

мажмуа, қардош халқлар ҳақида батафсил маълумотлар базасини яратиш ва уни мунтазам янгилаб бориш, шунга оид китоб ва тўпламлар, видео ва фото ҳужжатлар каби бошқа манбаларни излаш, тўплаш, ўрганиш ва тарғиб этиш;

юқори технологияларга асосланган интернет тармоғи хизмати ҳамда
ахборот-ресурс маркази фаолиятини самарали йўлга қўйиш;

ўрнатилган тартибда, мажмуанинг тарихий кўринишини сақлаган ва унга зарар етказмаган ҳолда ҳудудда зарур инфратузилмани шакллантириш, хизматлар
хилма-хиллиги ва сифатини ошириш, бу ерда дам олиш ва мазмунли ҳордиқ чиқариш учун қулай шароитлар яратиш;

мажмуани маданий этнографик туристик марказга айлантириш, унинг бу борадаги салоҳиятини ошириш ҳамда фаолиятини ривожлантириш юзасидан
чора-тадбирларни амалга ошириш.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги дирекция низоми, штатлар жадвалини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, дирекцияни малакали ходимлар билан таъминлаш ва унинг самарали фаолият олиб бориши билан боғлиқ бошқа зарур
чора-тадбирларни амалга оширсин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, зарурат бўлганда, дирекция тузилмасига унинг бошқарув ходимларининг чекланган сони ва иш ҳақи фонди доирасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Қуйидагилар Дирекциянинг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Хоразм вилояти маҳаллий бюджети маблағлари;

Мазкур қарор 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган бино ва иншоотларни ижарага бериш ва уларни қонун ҳужжатларида тақиқланмаган мақсадларда фойдаланишдан топилган маблағлар;

дирекция томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш ҳисобидан топилган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда дирекциянинг моддий-техник базасини яратиш, шу жумладан идоравий жиҳозлар билан таъминлаш, дирекцияни сақлаш харажатларига зарур маблағларни 2018 йилга Хоразм вилояти маҳаллий бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида ажратилишини таъминласин, шунингдек 2019 йилдан бошлаб дирекцияни сақлаш харажатларига маблағларни Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг параметрларида назарда тутсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б. Сайфуллаев, Хоразм вилояти ҳокими в.б. Ф. Эрманов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари
ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

 


А. Арипов

Общие предложения

672