ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2286 Хокимият города Янгиер 07/02/2019 22/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Шаҳар ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-2286

Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6,25-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон 320-модда), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил 15-сон 197-моддаси) 7-моддаси, Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31-январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий теҳник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сон 17-модда) ҳамда 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сон қарорининг тегишли бандларига мувофиқ 2019 йилда Янгиер шаҳридаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

         1. Шаҳар ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситаларининг техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, нормаларига мувофиқлиги тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан ҳам баҳоланиши мумкинлиги инобатга олинсин.

3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

         а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, ва ўтириладиган жойлари сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар - бир йилда икки марта;

         б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу муддатга киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

         в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари, (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) ― бир йилда бир марта;

         г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси ― шатакчи учун белгиланган муддатларда.

         д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъий назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

         е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъий назар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бир йил ўтгач (лойиҳанинг “а” кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

4. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

         биринчи марта – 1 мартдан – 30 июнгача;

         иккинчи марта – 1 сентябрдан – 31 октябргача ўтказилсин.

         Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан – 30 июнгача ўтказилсин.

         Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан – 31 августгача ўтказилсин.

         Транспорт воситаси техник кўрикка белгиланган муддатлардан олдин тақдим этилиши мумкин. Ушбу ҳолда транспорт воситасини техник кўрикка тақдим этиш муддатини ўзгартириш тўғрисидаги қарор транспорт воситаси эгаси — юридик ёки жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмаси раҳбари томонидан қабул қилинади.

5. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда йиғим ундирилади.

6. Юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвали 1-иловага мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил
31-январдаги 54-сонли қарорининг 3-банди талабидан келиб чиқиб, шаҳар Ички ишлар бўлими, Мудофаа Вазирлигининг ҳарбий қисмлари ҳамда  Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмаларига тегишли транспорт воситалари, ушбу идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши назарда тутилсин.

8. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ҳодимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.

9. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2018 йил 9 мартдаги 286-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

     10. Ушбу қарор “Янгиер тонги” газетасида расмий эълон қилиниши тавсия этилсин ҳамда шаҳар ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилсин.

       11. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

       12. Қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Д.Азимов зиммасига юклатилсин.

 

           Шаҳар ҳокими                                                И.Хўжаев

Общие предложения

716