ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2234 Хокимият Ходжаабадского района 04/02/2019 19/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тумандаги ташкилот, корхона, муассаса ҳамда фуқаролар ҳисобида турувчи транспорт воситаларини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-2234

“ЛОЙИҲА”

ХЎЖАОБОД  ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ

                                                     Қ А Р О Р И     

 

 

“____”____________2019 йил                                                               №____-қ

 

Тумандаги ташкилот, корхона, муассаса ҳамда фуқаролар ҳисобида турувчи транспорт воситаларини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида

 

Туман ҳудудида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил           31 январ кунги 54-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда  Ички ишлар вазирлигининг 2003 йил 19 феврал кунги 56-буйруғига мувофиқ  ташкилот, корхона, муассаса хамда фуқароларнинг транспорт воситаларини қайд қилиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш кўрсатиб ўтилганлигини хисобга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг  6-,25-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

                 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил              31 январ кунги 54-сон қарори ва Ички ишлар вазирлигининг 2003 йил                    19 феврал кунги 56-буйруғига мувофиқ туманда корхона, ташкилот, муассаса ва фуқароларнинг транспорт воситаларини қайд қилиб, мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Туманда корхона, ташкилот, муассаса ва фуқароларнинг транспорт воситаларини қайд қилиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (А.Холмонов) зиммасига юклатилсин.

3. Туман ички ишлар бўлими (А.Юлдашев), туман мудофаа ишлари бўлими (Ф.Рахимов), туман қишлоқ  хўжалиги бўлими (С.Хожиев)лар                2019 йил 1 февралдан 31 август кунига қадарли шахсий ва давлат транспорт воситаларини навбатдаги мажбурий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаётган мутахассислар ҳисобидан комиссия таркиби тузилсин.

4. Корхона, ташкилот  ва муассаса рахбарлари  ўз ҳисобидан меҳнат жамоасида ишлаётган комиссия аъзоларини 2019 йилнинг 1 март кунидан             30 июл кунига қадар туман ичик ишлар бўлими йўл ҳаракати ҳавфизлиги гурухига хизмат сафарига юборишни таъминласинлар.

5. Туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (А.Холмонов), туман мудофаа ишлар бўлими (Ф.Рахимов) билан биргаликда мажбурий техник кўрик жадвалини ишлаб чиқиш ва тумандаги корхона ҳамда ташкилотларга 1 (бир) ой олдин ҳабар қилиш топширилсин.

6. 30 (ўттиз) соатлик техминимум “Йўл ҳаракати қоидалари ва ҳаракат ҳавфсизлиги асослари” дарсларини хайдовчиларга ўтиш туман автомобил мактаби (Р.Саримонов) зиммасига юклатилсин.

7. Мажбурий техник кўрикни ўтказиш бўйича комиссия (А.Холмонов)га давлат ва шахсий транспортларни мажбурий техник кўригини сифатли ташкил этиш, кўрик давомида аниқланган камчиликларни 2019 йил 30 июл кунига қадар бартараф этиб, туман ҳокимлигига ахборот бериш топширилсин.

8. “Ҳақиқат” газетаси муҳарририяти (Т.Шерматов)га туман ҳокимининг мазкур қарорни оммавий ахборот воситаси орқали кенг оммага етказиш ишларини амалга ошириш тавсия этилсин.

9.  Мазкур қарор оммавий ахборот воситасида чиқган вақтдан бошлаб қонуний кучга киритилсин.

10. Туман ҳокимининг ушбу қарори қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 07 март кунги 700-к сонли қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг  ўринбосари О.Расулов зиммасига юклатилсин.

 

 

Хўжаобод тумани ҳокими                              Қ.А.Қирқизбоев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

        КЕЛИШИЛДИ:

ТАРҚАТИЛДИ:

 

          О.Расулов

 

 

 

 

 

Туман ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммунал хўжалик, коммуникациялар ва ободонлаштириш масалалари бўлими

 

       А.Қўчқаров

 

 

       М.Бакиров

 

 

 

 

Туман ҳокимлиги иш юритиш бўлими

 

Туман хокимлиги ташкилий назорат гурухига

 

                                                      А.Қодиров

 

 

 

                                            

 

 

 

Туман ҳокимлиги юридик бўлими

 

 

ТЕГИШЛИ ТАШКИЛОТЛАР

         

 

Общие предложения

574