ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
223 Центральный банк Республики Узбекистан 13/08/2018 28/08/2018 2

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг ва Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг Қарори
ID-223

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ҚАРОРИ

 

Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари

ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
14 июлдаги ПҚ–3856-сон “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2013 йил 14 октябрдаги 329-В ва 98-сон қарори (рўйхат рақами 2527, 2013 йил
19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон,
622-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

 

Марказий банк Раиси                                                               М. Нурмуратов

           

Тошкент ш.,

2018 йил  “___”_______,

___ ___-сон

 

     

 

 

Молия вазири                                                                             Ж. Қўчқоров

           

Тошкент ш.,

2018 йил  “___”_______,

___ ___-сон

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқаруви

ва Молия вазирлигининг

2018 йил «___» ______даги

____- ва ___-сон қарорига

ИЛОВА

 

Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари

ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

 

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Микромолиялаш тўғрисида”ги, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 14 июлдаги ПҚ–3856-сон “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартибини белгилайди.”.

2. 1-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

қарз олувчилар (қарздор) – аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатга олинган ишсиз шахслар, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, турмушида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, кам таъминланган оилаларнинг аъзолари ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд қатлами вакиллари, якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда оилавий тадбиркорлик субъектлари:”;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан хатбоши тўлдирилсин:

тавсиянома – мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари ва меҳнат органи раҳбарлари томонидан бериладиган имтиёзли кредитлаш бўйича тавсиянома.”.

3. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“3. Микрокредитлар энг кам иш ҳақининг 500 бараваригача бўлган миқдорда
3 йиллик муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкаси,
шу жумладан, тижорат банкининг ажратиладиган кредит ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги маржа билан тақдим этилади.

Бунда микрокредитлар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида рўйхатга олинган ишсиз шахсларга, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга, турмушида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, кам таъминланган оилаларнинг аъзоларига ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган ариза билан гаров таъминотисиз энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоридан ошмаган ҳажмда, банкка қарз олувчи томонидан олинган микрокредитни қайтармаслик хатари суғурта қилиш йўли билан ажратилиши мумкин.”.

4. 4-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

6. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“7. Давлат мақсадли жамғармаси кредит линияси ҳисобидан микрокредитлар кичик тадбиркорлик субъектларига, фермер ва деҳқон хўжаликларига, оилавий тадбиркорлик субъектларига қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:

шахсий томорқа ва деҳқон хўжаликларида ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида иссиқхоналар ташкил этиш, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш, қуён боқиш ва етиштириш, уруғликлар, кўчатлар, чорва моллари
ва паррандалар, қишлоқ хўжалиги инвентари ва ускуналари, суғориш мосламалари (насослар, артезиан қудуқлари ва бошқалар) харид қилиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, қурилиш материаллари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол моллари ишлаб чиқариш учун замонавий мини-ускуна ва хом ашё харид қилиш;

хизмат кўрсатиш соҳасида, айниқса, ҳунармандчилик, маиший, таъмирлаш, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналар ташкил этиш ва жиҳозлаш;

қишлоқ туманларида, айниқса, хотин-қизлар ўртасида касаначиликни ривожлантириш;

туман ва шаҳарларнинг ишлаб чиқариш ихтисослашуви, мавжуд минерал хом ашё, ер, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ресурсларни ҳисобга олган ҳолда бошқа йўналишлар.”.

7. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“11. Қарз олувчи - жисмоний шахслар микрокредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

паспорт нусхаси;

тавсиянома.

Қарз олувчи – юридик шахслар микрокредит қайтарилишининг таъминоти сифатида хизмат кўрсатувчи банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этади:

мол-мулк гарови;

банк ёки суғурта компаниясининг кафолати;

учинчи шахс кафиллиги;

қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси.”

8. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1- ва 2-иловаларига мувофиқ
1- ва 2-иловалар билан тўлдирилсин.

9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.

 

                                      Ўзбекистон Республикаси

                        Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири                                                 Ш. Кудбиев

 

2018 йил ___ _________

 

 

 

 

 

 

 

Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари

ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга

1-ИЛОВА

 

Аҳоли бандлигини таъминлаш учун кредит олиш бўйича
ТАВСИЯНОМА

 

________вилоят/шаҳар, ______туман, _________МФЙ, ______кўчаси, ____уйда истиқомат қилувчи фуқаро  _____________________________  кун.ой.йилда туғилган.

Фуқаро - ________, маълумоти____, мутахассислиги______, умумий иш стажи____йил, охирги иш жойи______, иш жойидан бўшаган вақти______, меҳнат органидан иш изловчи сифатида рўйхатга олинган сана______ (шахсий карточка рақами ва санаси).

Фуқаро ______ уй шароитида _____фаолият тури билан шуғулланиш орқали банд бўлиш истагида билдирган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ—3856-сон “Аҳоли бандлигини таъминлаш ишларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига ҳамда Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга асосан фуқаро _________га фаолият тури билан шуғулланиши учун энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача бўлган миқдорда имтиёзли кредит ажратилишини тавсия этамиз.   

Фуқаро томонидан унга ажратилган кредитнинг мақсадли фойдаланиши  ҳамда унинг тўлов қобилияти кредит ажратган тижорат банки билан ҳамкорликда доимий назорат қилиб борилади. Кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш чоралари кўрилади.

 

  
туман (шаҳар) сектор раҳбари
2018 йил “____”_________


(имзо, муҳр)                      Ф.И.Ш


туман (шаҳар) АБКМ директори
2018 йил “____”_________


(имзо, муҳр)                      Ф.И.Ш

 

 

 

 

 

 

 

Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари

ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга

2-ИЛОВА

 

 

АРИЗА

Мен, __________ (паспорт АА 0000000, кун.ой.йилда ______туман (шаҳар) ИИБ томонидан берилган) кун.ой.йилда ______туман (шаҳар)да туғилганман. Ҳозирда ______туман (шаҳар), _________МФЙ, ______кўчаси, ____уйда истиқомат қиламан.

Менга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ—3856-сон “Аҳоли бандлигини таъминлаш ишларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ҳамда Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга асосан иш билан банд бўлишим учун _________(фаолият тури) юритиш мақсадида йиллик 7 (етти) фоиз устама тўлаш шарти билан 3 (уч) йил муддатга, шу жумладан асосий қарз тўлови бўйича 6 ойлик имтиёзли давр билан _________сўм (сумма сўз билан) миқдорида имтиёзли кредит ажратишингизни сўрайман.

Аризамга қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан:

паспорт нусхаси;

кредит таъминоти сифатида сектор раҳбари ва туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори томонидан берилган тавсиянома;

кредит ҳисобига сотиб олинадиган моддий бойликлар учун тузилган шартнома.

Олинган кредит маблағидан мақсадли фойдаланиш, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлиқ тўлаб боришни ўз зиммамга оламан.

 

 

         Ариза берувчи, фуқаро

(имзо)                                            Ф.И.Ш

 

 

 

 

 

 

 

Общие предложения

843