ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2229 Хокимият Наманганского района 03/02/2019 18/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2229

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2019 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик
ва жисмоний шахсларга тегишли
автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш қуйидаги даврийликка мувофиқ белгилансин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг
“а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси шатакчи учун белгиланган муддатларда.

3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача;

иккинчи марта — жорий йилнинг 1 сентябридан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 1 мартидан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги жорий йилнинг 1 февралидан 31 августгача ўтказилсин.

4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби
1-иловага мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг 2019 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали
2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарори 3-банди талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими
ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

6. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борувчи ходимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.

7. Мазкур қарор “Истиқлол” газетасида расман эълон қилинсин
ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Бекходжаев зиммасига юклансин.

 

 

         Туман ҳокими                                                  Ш.Давранов

 

 

                                                                          Наманган туман ҳокимининг

                                                                                  2019 йил _____ январдаги

                                                                                   _____   -сонли қарорига

                                                                                                                1-илова

 

 

 

Туманда транспорт воситалари техник кўригини

ўтказишни ташкил этувчи комиссия

 

Т  А  Р  К  И  Б  И

 

Комиссия раиси:

Х.Мирзахолов

-

Туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори, лейтенант.

 

Комиссия котиби:

 

А.Холбаев

-

Техника бўйича мутахассис мухандиси.

 

Комиссия аъзолари:

 

Ғ.Кенжаев

-

Туман кўнгилли автомотохаваскорлар жамияти раиси (келишувга асосан).

А.Абдулходиев

-

“Ўзавтотранс” агентлиги Наманган вилояти худудий бошқармаси бошлиғи.

А.Худайбердиев

-

ДАСК Агросуғурта Наманган туман
б
ўлими мутахассиси.

А.Мадумаров

-

Туман мудофаа бўлими вакили.

 

М.Хакимов

-

АТБ “Агробанк” Наманган туман филиали бошқарувчиси.

 

 

Наманган туман ҳокимининг

2019 йил ___ январдаги
_____-сонли қарорига

2-илова

 

 

Тумандаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг

2019 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш

Ж А Д В А Л И

 

Ташкилот, корхона, хўжалик ва  муассасалар номи

Техник кўрик ўтказиш кунлари

Техник кўрик ўтказиш вақти

Техник кўрик ўтказиладиган жой

Транспортлар сони

1.

“Эзгу Ният Сари” МЧЖ

02.04.2019 й.

09:00-16:00

ЙҲХГ бўлимида

2

2.

“Эзгу Мақсад Сари” МЧЖ

02.04.2019 й.

09:00-16:00

ЙҲХГ бўлимида

3

3.

“Олвализор матлубот улгуржи чакана савдо” МЧЖ

03.04.2019 й.

09:00-16:00

ЙҲХГ бўлимида

4

4.

Автокомпрессер МЧЖ

04.04.2019 й.

09:00-16:00

“Хонобод” ММТП автосаройида

2

5.

“Наманган МТП” акциядорлик жамияти

05.04.2019 й.

09:00-16:00

МТП автосаройида

5

6.

“Райхон Тола” МЧЖ

08.04.2019 й.

09:00-16:00

Ташкилот автосаройида

4

7.

“Водий ёғоч савдо” хусусий корхонаси

09.04.2019 й.

09:00-16:00

ММТП автосаройида

4

9.

“Наманган тола текстил” МЧЖ

10.04.2019 й.

09:00-16:00

ММТП автосаройида

10

9.

“Навбаҳор Ҳосилдор” ММТП

11.04.2019 й.

09:00-16:00

ММТП автосаройида

4

10.

Умид савдо сервис хусусий корхонаси

12.04.2019 й.

09:00-16:00

ММТП автосаройида

3

11.

Тошбулоқ саноат ва хизмат кўрсатиш касб хунар  коллежи 

15.04.2019 й.

09:00-16:00

Корхона автосаройида

2

12.

Наманган қишлоқ касб хунар коллежи

16.04.2019 й.

09:00-16:00

Корхона автосаройида

9

13.

“ Ровустон қурилиш транс сервис” МЧЖ

17.04.2019 й.

09:00-16:00

Фирма автосаройида

5

14.

Туман тиббиёт бирлашмаси

18.04.2019 й.

09:00-16:00

Бирлашма автосаройида

3

15.

“Наманган лидер транс сервис” МЧЖ

19.04.2019 й.

09:00-16:00

Корхона автосаройида

5

16.

Наманган тумани давлат санитария-эпидемиология маркази

22.04.2019 й.

09:00-16:00

ЙҲХГ бўлимида

4

17.

Туман ветеринария бўлими

23.04.2019 й.

09:00-16:00

Коллеж автосаройида

2

19.

“Қишлоқхўжаликкимё” ҲАЖ Наманган туман филиали

24.04.2019 й.

09:00-16:00

Ташкилот автосаройида

1

19.

“Бунёркор 3” МЧЖ

25.04.2019 й.

09:00-16:00

Ташкилот автосаройида

7

20

“Рубин БИА” МЧЖ

25.04.2019 й.

09:00-16:00

Ташкилот автосаройида

10

21

Наманган ирригация бўлими

26.04.2019 й.

09:00-16:00

ЙҲХГ бўлимида

2

22

Туман Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти

27.04.2019 й.

09:00-16:00

ЙҲХГ бўлимида

22

23

“Водийгазтаъминоти” унитар корхонаси туман филиали

29.04.2019 й.

09:00-16:00

Ташкилот автосаройида

13

24.

Туман “Ободонлаштириш” бошқармаси

30.04.2019 й.

09:00-16:00

Ташкилот автосаройида

3

25.

Вилоят руҳий касалликлар шифохонаси

03.05.2019 й.

09:00-16:00

Шифохона автосаройида

2

26.

“Бешкапа” болалар санаторияси

04.05.2019 й

09:00-16:00

Шифохона автосаройида

2

27.

“Мирхамза Каримов” фермер хўжалиги

05.05.2019 й.

09:00-16:00

Ташкилот автосаройида

2

28.

“Абдурахимбобо” фермер хўжалиги

05.05.2019 й.

09:00-16:00

Савдо маркази автосаройида

2

29.

“Ёқубой ота” фермер хўжалиги

06.05.2019 й.

09:00-16:00

Ташкилот автосаройида

2

30.

“Навбаҳор Намунаси” фермер хўжалиги

06.05.2019 й.

09:00-16:00

Ташкилот автосаройида

2

31.

“Темир бетон” ишлаб чиқариш корхонаси

10.05.2019 й.

09:00-16:00

Ташкилот автосаройида

28

32.

“Ровустон қурилиш ” МЧЖ

13.05.2019 й.

09:00-16:00

Ташкилот автосаройида

8

33.

“Равнақ экспорт транс ” МЧЖ

14.05.2019 й.

09:00-16:00

ЙҲХГ бўлимида

5

34.

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

15.05.2019 й.

09:00-16:00

ЙҲХГ бўлимида

2

35.

Наманган туман Молия бўлими

16.05.2019 й.

09:00-16:00

ЙҲХГ бўлимида

1

36.

ДТ “Халқ банки” Наманган тумани филиали

17.05.2019 й.

09:00-16:00

ЙҲХГ бўлимида

2

36.

Наманган тумани ер ресурслари ва давлат кадастр хизмати

20.05.2019 й.

09:00-16:00

ЙҲХГ бўлимида

1

37.

Туман “Истиқлол” газетаси таҳририяти

21.05.2019 й.

09:00-16:00

ЙҲХГ бўлимида

1

38.

Туман ҳокимлиги

22.05.2019 й

09:00-16:00

ЙҲХГ бўлимида

5

39.

“Шамсиддин хожи ” фермер хўжалиги

23.05.2019 й

09:00-16:00

ЙҲХГ бўлимида

3

40.

“Янгиобод такси сервис” МЧЖ

24.05.2019 й

09:00-16:00

ЙҲХГ бўлимида

10

41.

“Тошбулоқ иссиқ нон” МЧЖ

27.05.2019 й

09:00-16:00

ЙҲХГ бўлимида

2

42.

“ХХI аср” МЧЖ

28.05.2019 й

09:00-16:00

ЙҲХГ бўлимида

2

43.

“Ровустон қурилиш” МЧЖ

биринчи марта 01.03.2019 й.-30.06.2019й.

иккинчи марта

01.09.2019 й.-31.10.2019 й.

09:00-16:00

МЧЖ автосаройида

20

44

“ Хамидулло авто транс сервис” МЧЖ

биринчи марта 01.03.2019 й.-30.06.2019й.

иккинчи марта

01.09.2019 й.-31.10.2019 й.

09:00-16:00

МЧЖ автосаройида

25

45

Хамидулло глобал тарнс сервис

биринчи марта 01.03.2019 й.-30.06.2019й.

иккинчи марта

01.09.2019 й.-31.10.2019 й.

09:00-16:00

МЧЖ автосаройида

25

 

Изоҳ: Туман ҳудудидаги кичик корхоналар ва хусусий фирмалар, фермер хўжаликлар шахсий транспорт воситалари жадвалдаги бўш кунларда “Наманган тумани Хонобод МФЙ”да жойлашган ЙҲХГ биносида техник кўрикдан ўтказилади

Общие предложения

592