ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2224 Министерство строительства Республики Узбекистан 02/02/2019 17/02/2019 0

Обсуждение завершено

Указ Президента Республика Узбекистан
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-2224

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ФАРМОНИ

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил 14 ноябрдаги “Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5577-сон Фармони)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 ноябрдаги

ПФ-5577-сонли “Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу фармонга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири А.Х. Тўхтаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти Ш.Мирзиёев

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил “___” ____________ даги

______- сон фармонига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2018 й. ПҚ-3646-сон "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда:

“1. "Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси" давлат унитар корхонаси ташкил қилинсин ва куйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

белгиланган тартибда шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини ташкил этиш ва ўтказишни таъминлаш;

архитектура-режалаштириш ва шаҳарсозлик ечимлари даражасини ошириш;

лойиҳа иши ва қурилиш ишлаб чиқаришини такомиллаштириш, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида илғор тажрибани ўрганиш ва оммалаштириш;

шаҳарсозлик фаолияти соҳасида буюртмачилар, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқиш.

Белгилансинки, ўрнатилган тартибда аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектлари хам ушбу бандда назарда тутилган вазифаларни бажариш ҳуқуқига эга.

Барча қурилиш объектлари учун лойиҳаларнинг смета қисмини экспертизадан ўтказиш мажбурийдир, қурилиши тўғридан-тўғри инвестициялар, шу жумладан, хорижий инвестициялар ҳисобига амалга ошириладиган объектлар бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бир ой муддатда "Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси" давлат унитар корхонасининг уставини ишлаб чиқсин ва унинг ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.”

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 майдаги

"Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5445-сонли Фармонининг 1-банди қуйидаги таҳрирда:

“1. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг давлат ривожланиш дастурларига киритилган лойиҳаларни фойдаланишга "тайёр ҳолда топшириш" шарти асосида (Engineering Procurement Construction) (кейинги ўринларда - EPC-пудратчилар) "fast-track" услубида (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) реализация қилишда пудратчиларга, жумладан, хорижий пудратчиларга қурилиш соҳасидаги тегишли лицензиялар ва (ёки) рухсатномаларни олмасдан, лойиҳаларни сифатли амалга ошириш бўйича тўлиқ жавобгарликни EPC-пудратчиларга юклаш шарти билан бир марталик рухсат беришга ҳақли;

пудрат ташкилотлари ва лойиҳа ташкилотлари ўртасида консорциум ташкил этиш ҳамда консорциум иштирокчилари зиммасига лойиҳани сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш учун солидар жавобгарликни юклаш орқали "fast-track" усули (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) билан "тайёр ҳолда топшириш" шартлари (Engineering Procurement Construction) асосида лойиҳаларни амалга оширишга йўл қўйилади;

EPC-пудратчилар "fast-track" услубида лойиҳаларни реализация қилиш учун рухсат олишда шу каби лойиҳалар бўйича амалий тажрибага, муайян молиявий кўрсаткичлар ва малакали муҳандислар таркибига эга бўлиши ҳамда Агентлик томонидан белгиланган бошқа мезонларга мос келиши шарт;

Архитектура ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан амалга оширилади.”

Общие предложения

1000