Проекты, у которых текст на государственном языке отсутствует, будут удаляться без уведомления инициатора проекта со стороны администрации Портала
ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
22157 Агентство по управлению государственными активами Республики Узбекистан 16/09/2020 01/10/2020 1
Закон Республики Узбекистан
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”
ID-22157

ЛОЙИҲА

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

Қонунчилик палатаси томонидан 20__йил _______да қабул қилинган

Сенат томонидан 20__йил _______да маъқулланган

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7,
354-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда, № 12, 464-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда) қўйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 16-моддасининг тўртинчи қисмидаги “шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 33-моддасининг биринчи қисмидаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” деган сўзлар “Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 38-моддасининг иккинчи қисмидаги “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

4) 39-моддасининг саккизинчи қисмидаги “Қимматли қоғозлардаги” деган сўзларидан кейин “ва қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича пул маблағларининг” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги
154-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил,
№ 5, 124-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 9, 496-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил,
№ 4, 133-модда, № 9, 330, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 12,
452-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда)
38-моддаси матнидаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг асосий ҳисобварақларига, шу жумладан улар ҳарбий қисмларининг, шунингдек” деган сўзлар “ҳамда улар ҳарбий қисмларининг, шунингдек Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси,” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ўзбекистон Республикаси
            Президенти                                                                       Ш. Мирзиёев

Общие предложения: 1

182