ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2195 Хокимият Норинского района 31/01/2019 15/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-2195

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг 2011 йил 4 январ куни тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш ҳақида”ги 2-сонли буйруғи талабларига асосан Норин туманида 2019 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тегишли тиркамалар белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар- бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда.

3. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта - 1 мартдан 30 июнгача;

иккинчи марта - 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнгача ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 30 январдан 31 августгача ўтказилсин.

4. Туманда техник кўрикни ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини 2019 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги 54-сонли “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш хақида”ги қарори 3-банд талабларидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими транспорт воситалари мажбурий техник кўриклари ўз юқори ташкилотларининг қарори ва иш режаси асосида амалга оширилиши назарда тутилсин.

6. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ҳодимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари И.Ширанов зиммасига юклатилсин.

8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими                                                   Д.Кадиров

Киритди:

Туман ҳокимлигининг

бош мутахассиси                                                                    Ф.Абдунабиев

 

 

Келишилди:

Туман ҳокимининг ўринбосари

вазифасини бажарувчи                                                           И.Ширанов

 

 

Туман ҳокимлигининг

девонхона мудири                                                         И.Рахмонов

 

 

Туман ҳокимлигининг

бош юристконсульти                                                      А.Дадабоев

Норин тумани ҳокимининг
2019 йил ____  январдаги
___-сонли қарорига

1-илова

 

 

Туманда транспорт воситаларни техник кўригини

ўтказишни ташкил этувчи комиссия

Т  А  Р  К  И  Б  И

 

 

 

 

Комиссия раиси:

 

У.Абдулатипов

- туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гурухи катта инспектори

 

 

 

Комиссия раисининг ўринбосари:

 

И.Ширанов

- туман ҳокимининг ўринбосари

 

 

 

Комиссия  аъзолари:

 

А.Абдулходиев            -  Ўзбекистон автомобил транспорт агентлиги

                                           Наманган вилоят бошқарма бошлиғи

 

 

З.Қосимов

 

- Инспекциянинг Норин туман бўлими катта инспектори

 

 

И.Саримсақов

- туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

 

 

Ш.Ахмедов

- туман мудофа ишлари бўлими бошлиғи

 

 

Н.Якуббаев

- “Ўзагросуғурта” АЖ  Наманган вилоят филиали туман бўлинмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи

 

М.Муродов

- МК Ватанпарвар ташкилоти туман кенгаши раиси

 

М.Тўраев

- “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлими раиси

 

Лавозимига кўра

- тумандаги хусусий автоуюшмалар автомеханиклари

 

Туман ҳокимининг

2019  йил ___ январдаги

_____-  сонли қарорига

2-илова

 

Туманда транспорт воситаларни техник кўригини ўтказиш

Ж А Д В А Л И

 

Т/р

Ташкилот, корхона, хўжаликлар, муассасалар номлари

Ташкилот манзили

Техник кўрик ўтказиш санаси ва вақти

Техник кўрик

ўтказиш жойи

Техника сони (дона)

1

Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти

Ҳақулобод   шаҳар, Э.Пайғамбаров кўчаси

01.03.2019 йил

Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳовлисида

22

2

“Тошкент” ММТП

(фермер хўжаликлари билан)

Норин тумани, Қўрғонтепа ҚФЙ

08.03.2019 йил

Норин тумани,

“Тошкент” ММТП ҳовлисида   

18

3

Катта Ўлмас ММТП

(фермер хўжаликлари билан)

Норин тумани, Етти қашқа ҚФЙ

10.03.2019 йил

Норин тумани,

“К.Ўлмас” ММТП ҳовлисида

15

4

“Ғалаба ММТП

(фермер хўжаликлари билан)

Ҳақулобод  шаҳар, Э.Пайғамбаров кўчаси

12.03.2019 йил

Норин тумани,

“Ғалаба” ММТП ҳовлисида

20

5

“Ўзбекистон ММТП

(фермер хўжаликлари билан)

Норин тумани, Шўро қишлоғида

14.03.2019 йил

Норин тумани, “Ўзбекистон” ММТП ҳовлисида

20

6

Бўстон ММТП

(фермер хўжаликлари билан)

Норин тумани, Тошлоқ қишлоғида

17.03.2019 йил

Норин тумани,

“Бўстон” ММТП ҳовлисида

23

7

Хўжаобод ММТП

(фермер хўжаликлари билан)

Норин тумани, Хўжабод қишлоғида

19.03.2019 йил

Норин тумани,

“Хўжабод” ММТП ҳовлисида

21

8

Оқ-олтин ММТП

(фермер хўжаликлари билан)

Норин тумани, Тошқин қишлоғида

24.03.2019 йил

Норин тумани,

“Оқ-олтин” ММТП ҳовлисида

18

9

А.Шамсиддинов ММТП

(фермер хўжаликлари билан)

Норин тумани, Тўда қишлоғида

26.03.2019 йил

Норин тумани, “А.Шамсиддинов” ММТП ҳовлисида

18

10

Норинкапа” ММТП

(фермер хўжаликлари билан)

Норин тумани, Норинкапа қишлоғида

05.03.2019 йил

Норин тумани,

“Норинкапа” ММТП ҳовлисида

30

11

Пахтакор ММТП

(фермер хўжаликлари билан)

Норин тумани, Чўжа қишлоғида

28.03.2019 йил

Норин тумани, “Пахтакор” ММТП ҳовлисида

10

12

“Норин” МТП ДАЖ,

“Норинагротехсервис” МЧЖ

Ҳақулобод  шаҳар, Ўзбекистон кўчаси

04.05.2019 йил

“Норин” ММТП ҳовлисида

18

13

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси

Ҳақулобод  шаҳар, Ўзбекистон кўчаси

11.05.2019 йил

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ҳовлисида

15

14

“Қишлоқхўжаликкимё” АЖ

Ҳақулобод  шаҳар, Ўзбекистон кўчаси

02.04.2019 йил

“Қишлоқхўжаликкимё” АЖ ҳовлисида

20

15

Норин Тола АЖ

Ҳақулобод шаҳар,

Беруний кўчаси

04.04.2019 йил

“Норин Тола” АЖ ҳовлисида

20

16

Туман электр тармоклари корхонаси

Ҳақулобод шаҳар, Ўзбекистон кўчаси

06.04.2019 йил

Туман электр тармоклари корхонаси ҳовлисида

23

17

Туман тиббиёт бирлашмаси

Ҳақулобод  шаҳар,

Беруний кўчаси

12.04.2019 йил

Туман тиббиёт бирлашмаси ҳовлисида

21

18

Туман Давлат санитария-эпидемиология маркази

Ҳақулобод  шаҳар,

Беруний кўчаси

16.04.2019 йил

Туман Давлат санитария-эпидемиология маркази ҳовлисида

2

19

Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи

Ҳақулобод  шаҳар, Ўзбекистон кўчаси

17.04.2019 йил

Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида

18

20

“Тоза худуд” ДУК туман филиали

Ҳақулобод  шаҳар, Ўзбекистон кўчаси

17.04.2019 йил

Қурилиш касб-ҳунар коллежида

10

21

Туман халқ таълими бўлими

Ҳақулобод  шаҳар, Ўзбекистон кўчаси

19.04.2019 йил

Туман халқ таълими бўлимида

3

22

Туман коммунал ободонлаштириш бошқармаси

Ҳақулобод  шаҳар, Ўзбекистон кўчаси

23.04.2019 йил

Туман коммунал ободонлаштириш бошқармасида

4

23

“Водийгазтаъминот” унитар корхонаси туман филилали

Ҳақулобод  шаҳар,

Навоий кўчаси

26.04.2019 йил

Тумангаз таъминоти корхонасида     

5

24

Туман йўл пудрат таъмир фойдаланиш корхонаси

Ҳақулобод  шаҳар,

Беруний кўчаси

03.05.2019 йил

Туман йўл пудрат таъмир фойдаланиш корхонасида

6

25

Наманган почтаси ХЖ туман филиали

Ҳақулобод  шаҳар,

Беруний кўчаси

17.05.2019 йил

“Наманган почтаси” ХЖ туман филиалида

1

26

Норин телекоммуникация боғланмаси

Ҳақулобод  шаҳар,

Беруний кўчаси

17.05.2019 йил

Норин телекоммуникация боғланмасида

1

27

Туман ҳокимлиги

Ҳақулобод  шаҳар, Ўзбекистон кўчаси

24.05.2019 йил

Туман ҳокимлигида

6

28

Бошқа ташкилотлар

 

25.05.2019 йил-31.05.2019 йил

Норин тумани ИИБ ЙҲХГда

 

 

Общие предложения

685