ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2189 Министерство строительства Республики Узбекистан 30/01/2019 14/02/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-2189

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил 14 ноябрдаги “Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5577-сон Фармони)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 ноябрдаги

ПФ-5577-сонли “Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирнинг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж.Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири А.Х.Тухтаев зиммаларига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” ____________ даги

______-сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги "Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш ишларини ва экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 15-сон Қарори билан тасдиқланган рус тили матндаги 4-иловаси, 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Государственной экспертизе в обязательном порядке подлежит градостроительная документация:

по объектам, возводимым полностью или частично за счет централизованных инвестиций, а также возводимых без участия централизованных инвестиций, по которым заказчиком является организация с государственным участием;

на предмет соответствия противопожарной безопасности и сейсмостойкости объектов, независимо от источников финансирования строительства;

сметные части проектов всех объектов строительства, за исключением объектов, строительства которых осуществляется за счет прямых инвестиций, в том числе иностранных».

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2018 йилдаги

370-сон "Архитектура ва қурилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори билан тасдиқланган 7-илованинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиботида:

а) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонаси филиали (кейинги ўринларда ДК филиаллари деб аталади) далолатнома лойиҳасини ишлаб чиқадилар;

б) шаҳар (туманлар) қурилиш бўлимлари (кейинги ўринларда қурилиш органлари деб аталади) далолатнома лойиҳаларини келишадилар ;

в) "Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси, кадастр органлари, буюртмачи, пудратчи (бош пудратчи) вакиллари иштирокида амалга оширилади, давлат харидлари субъектлари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш бундан мустасно;

ҳудудий давлат санитария назорати органлари, давлат ёнғин назорати органлари, қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекциялар (кейинги ўринларда ваколатли ташкилотлар деб аталади) якка тартибдаги уй-жой қурилиш объекти бўлмаган объектларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномалар лойиҳаларини келишадилар”.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил

24 сентябрдаги "Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги 410-сонли Қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Белгилаб қўйилсинки:

Комиссия қурилиш соҳасида лицензиялар бериш ва уларни бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради, унинг қарорларига мувофиқ лицензияларни расмийлаштиради, уларни қайта расмийлаштиради, лицензия битимлари тузади, лицензиялар реестрини юритади, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туради ва тиклайди;

лойиҳалаш ва қурилиш фаолиятини амалга ошириш учун Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига аъзо давлатларнинг ваколатли органлари, ташкилотлари, жамиятлари ва бирлашмалари томонидан берилган сертификатлар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар (лицензиялар) тан олинади;

ҳужжатларни тан олиниши Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги томонидан амалга оширилади. ”

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, унинг таркибий бўлинмалари, шунингдек, Республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги 603-сонли Қарори билан тасдиқланган 1-иловаси, 11-бандининг д) кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“д) шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш ва янгилаш, идоравий қурилиш норма ва қоидалари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, лойиҳалаш, қурилиш, қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш соҳасида стандартлаштириш ишларини амалга ошириш соҳасида:

ўз ваколатлари доирасида шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкил этади;

шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлайди, шунингдек, белгиланган тартибда уларни ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи бўлади;

қурилиш индустрияси корхоналари ва инвестиция фаолиятининг бошқа қатнашчилари тўғрисидаги маълумотлар базасини, шунингдек, қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот базасини шакллантиради;

капитал қурилиш соҳасидаги норматив база бозор муносабатларини жорий этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқилишини тизимли равишда ташкил этади;

қурилиш, қурилиш индустрияси, жумладан, лойиҳалаштириш ва конструкторлик соҳасида стандартлаштириш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлашни амалга оширади;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг давлат фондини шакллантиришда иштирок этади;

шаҳарсозлик фаолиятида маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига қўйиладиган мажбурий талабларга тааллуқли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ишлар бажарилишини таъминлайди;

шаҳарсозлик тизимида, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш материалларини олиб келиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилишда мувофиқликни баҳолаш соҳасида давлат томонидан тартибга солишни амалга оширади;

ўз ваколатлари доирасида махсус техник регламентларни тасдиқлайди, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади, шунингдек, мазкур регламентларни бекор қилади;

"Ўзқурилишматериаллари" АЖ фаолиятини маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш, маҳаллий рақобатбардош, экспортга йўналтирилган қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва ассортиментини кенгайтириш, шунингдек, сифатли қурилиш материалларининг янги турларига бўлган ички талабни қондириш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш юзасидан мувофиқлаштиради;

миллий қурилиш нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш, шунингдек қурилишга оид хорижий норматив-техник ҳужжатларни мослаштириш фақат танлов асосида амалга оширилишини ташкил этади;

миллий қурилиш нормалари ва қоидаларини қайта кўриб чиқишда, шунингдек қурилишга оид хорижий норматив-техник ҳужжатларни мослаштиришда мулкчилик шаклидан қатъи назар миллий ва хорижий юридик шахслар, жамоат ва халқаро ташкилотлар, шунингдек шу соҳага ихтисослашган илмий-тадқиқот муассасаларини жалб этади ;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги миллий қурилиш нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш, шунингдек қурилишга оид хорижий норматив-техник ҳужжатларни мослаштириш ва уларни амалиётга жорий этиш бўйича ишларнинг буюртмачиси вазифасини бажаради;

қурилиш нормалари ва қоидалари ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш натижалари асосида Қурилиш вазирлигининг қарори билан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди.”

Общие предложения

979