ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2159 Хокимият Чартакского района 28/01/2019 12/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Чортоқ туман кенгашининг 2018 йил 16-апрелдаги 52-сонли хати тўғрисида.
ID-2159

 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Чортоқ туман кенгашининг 2018 йил
16-апрелдаги 52-сонли хати тўғрисида.

Юртимиз азал азалдан маҳалла тарбия ўчоғи ҳисобланади. Авлоддан авлодга ўтиб келаётган миллий қадрятларимиз, халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзини кўз қорачиғидек асраб авайлашда унинг ўрни ва ахамияти беқиёс.

Мустақиллик йилларида маҳалла институтининг нуфузини ошириш нафақат ижтимоий иқтисодий, балки, сиёсий, тарбиявий ва улкан маънавий ахамиятга эга бўлган устувор вазифа сифатида белгиланиб, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда унинг ишончли таянч ва таъсирчан куч бўлиб ҳизмат қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилди.

Хусусан миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор шахарча қишлоқ, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ўзини ўзи бошқаришнинг худудий бирликлари сифатида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддасида мустахкамлаб қўйилди. Юздан ортиқ норматив-хуқуқий хужжатларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини жамият хаётининг муайян соҳасидаги иштироки ўз аксини топди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги “Шахарлар посёлкалар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларни номини ўзгартириш тартиби тўғрисида”ги 48-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонуннинг 27-моддасига мувофиқ, Бешкапа, Бўлон, Наманган, Ўзбекистон, Байналминал маҳалла фуқаролар йиғинларининг вакиллар йиғилиши баёни хамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Чортоқ туман кенгашининг  2018 йил  
16-апрледаги 52-сонли хати ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийлик, хуқуқ тарғибот ва фуқаролар хафсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссиясининг йиғилиш баёни инобатга олиниб халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгаши

Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И:

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонуннинг 27-моддасига мувофиқ, Бешкапа, Бўлон, Наманган, Ўзбекистон, Байналминал маҳалла фуқаролар йиғинларининг вакилларининг қуйидаги таклифлари қабул қилинсин.

Тумандаги “Байналминал” маҳалла фуқаролар йиғини худудини иккига бўлиш хамда маҳалла худудидан янги маҳалла ташкил этиш ушбу маҳаллани “Комиллик” маҳалла фуқаролар йиғини деб номлаш бўйича:

“Байналминал” маҳалла фуқаролар йиғини худудидан “Комиллик” маҳалла фуқаролар йиғини худудига   Ахиллик кўчасида истиқомат қилувчи 362 нафар ахолини 89 та оилани, Комиллик кўчасида истикомат қилувчи 1944 нафар ахолини, 435 та оилани, Яхши ният кўчасида истикомат қилувчи 970 нафар ахолини, 189 та оилани, Темир йули кўчасида истикомат қилувчи 93 нафар ахолини, 30 нафар оилани, Яхши ният кўчасида 1 та озиқ овқат дўкони, 1 та Хитой тегирмони, 1 та сартарошхона, 1 та дурадгорлик устахонаси, 1 та автомобилларга хизмат кўрсатиш шахобчаси, Ахиллик кўчасида 2 та озиқ овқат дўкони, 1 та Хашоротлардан химоя килиш булими биноси, Комиллик кўчасида 1 та озиқ овқат дўконини ўтиши режалаштирилган хамда “Комиллик” МФЙ худудида 3369 нафар ахоли ва 743 та оилани ташкил этиш кўзда тутилган.

“Бўлон” маҳалла фуқаролар йиғини худудини иккига бўлиш ҳамда маҳалла худудидан янги маҳалла ташкил этиш ушбу маҳаллани “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғини деб номлаш бўйича:

“Бўлон” маҳалла фуқаролар йиғини худудидан “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғини худудига   Бахт кўчасида истикомат қилувчи 1762 нафар ахолини, 455 та оилани, Гулистон кўчасининг бир кисмидаги (Уйчи кўчасидан киришдаги ўнг томони) 1139 нафар ахолини, 300 та оилани ва Бахт кўчасида 1та Чортоқ ипаги фермер хўжалиги, 1 та автомобилларга хизмат курсатиш шахобчаси, 1 та ахолига 8 турдаги миёрлаштирилган озиқ овқат дўкони,  Гулистон кўчасида 1 та ахолига 8 турдаги миёрлаштирилган озиқ овқат дўкони, 6 та тижорат дўкони, 1 та сартарошхона, 1 та тикув цехини ўтиши режалаштирилган хамда 2901 нафар ахоли ва 755 та оилани ташкил этиш кўзда тутилган.

“Наманган” маҳалла фуқаролар йиғини худудини иккига бўлиш хамда маҳалла худудидан янги маҳалла ташкил этиш ушбу маҳаллани “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини деб номлаш бўйича:

“Наманган” МФЙ худудидан “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини худудига Боғ кўчасида истикомат қилувчи 425 нафар ахолини, 85 та оилани, Олмазор кўчасида истикомат қилувчи 765 нафар ахолини, 193 та оилани, Икбол кўчасининг 61-уйдан 120-уйгача булган кисмида истикомат қилувчи 436 та ахолини, 97 та оилани, Янги хаёт кўчасида истиқомат қилувчи 407 нафар ахолини, 89 та оилани ва Гулистон кўчасида истиқомат қилувчи 1040 нафар ахолини, 245 та оилани, Олмазор кўчасида фаолият юритаётган 1 та оталар чойхонаси, 1 та озиқ овқат махсулотлар дўкони, Гулистон кўчасида фаолият юритаётган 2 та озиқ овқат махсулотлар дўконини ўтиши режалаштирилган хамда 3073 нафар ахоли ва 709 та оилани ташкил этиш кўзда тутилган.

“Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғини худудини иккига бўлиш хамда маҳалла худудидан янги маҳалла ташкил этиш ушбу маҳаллани “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини деб номлаш бўйича:

“Ўзбекистон” МФЙ худудидан “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини худудига Ўрикзор кўчасидаги истикомат қилувчи 2229 нафар ахолини, 595 та оилани, хамда Наманган улгуржи савдоинвест МЧЖ га қарашли ахолига 8 турдаги миёрий озиқ овқат савдо дўкони ва 4 та тижорат дўкони, 1 та тегирмонни ўтиши кўзда тутилган.

“Бешкапа” маҳалла фуқаролар йиғини худудини иккига бўлиш хамда маҳалла худудидан янги маҳалла ташкил этиш ушбу маҳаллани “Чортоқ” маҳалла фуқаролар йиғини деб номлаш бўйича:

“Бешкапа” маҳалла фуқаролар йиғини худудидан “Чортоқ” маҳалла фуқаролар йиғини худудига Дилдош кўчасининг бир кисмида истикомат қилувчи 758 нафар ахолини, 278 та оилани, Муқумий кўчасининг бир қисмида истиқомат қилувчи 246 нафар ахолини, 74 та оилани, Мустакиллик шох кўчасининг  бир қисмида истиқомат қилувчи 185 нафар ахолини, 49 та оилани, Машъал кўчасида истиқомат қилувчи 865 нафар ахолини, 241 та оилани, Мамнунлик кўчасида истикомат қилувчи 659 нафар ахолини, 177 та оилани, Тўралар кўчасида истикомат қилувчи 1020 нафар ахолини, 294 та оилани, хамда Дилдош кўчасидаги 23 мактабгача таълим муассасаси, 1 та баркамол авлод маркази филиали, 7 та озиқ овқат махсулотлари дўкони, 1 та сартарошхона, 1 та нонвойхона, Тўралар кўчасида 3 та  озиқ овқат махсулотлари дўкони, 1 та тегирмон, Машъал кўчасида 1 та нон ишлаб чикариш цехи, 1 та дурадгорлик устахонаси, 1 та қурилиш моллари дўкони, 2 та озиқ овқат махсулотлари дўкони, 1 та омухта ем сотиш шахобчаси, 1 та темирчилик устахонаси,  Мустақиллик шох кўчасида Чортоқ Дехқон Бозори, Садоқат савдо маркази, туман ички ишлар булимининг йўл харакати хавфсизлик назорати бўлими, туман Суди, Чортоқ туман статистика маркази, Чортоқ буюм бозори, Хайвонот шифохонаси, туман қишлоқ хўжалиги бошкармаси, Ўзагросуғурта бўлими, Адвакатура, Ногиронлар жамияти, Санепедемология маркази, Бош прократура кошидаги мажбурий ижро бўлими, тадбиркор С.Муминовга карашли 3 этажли бино (Собик ПМК-8 биноси), Микрокредитбанк, Ёшлар иттифоқи Кенгаши, Чортоқ педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи, 48-ўрта мактаб,  1 та мебел дўкони 2 та ошхона, 3 та қурилиш моллари дўкони,  4 та сарторошхона, 1 та фото видео студияси, 1 та китоб сотиш дўкони, 10 та озиқ овқат махсулотлари дўкони, 1 та келинлик ва гўзаллик салони, 1 та “Ёдголик” ёзиш устахонаси,  Брекет кўмир ишлаб чиқариш хусусий корхонаси, 4 та автотех хизмат кўрсатиш субектлари,  1 та кўп тармоқли хусусий, 1 та мебел дўкони, Машъал кўчасида 1 та нон ишлаб чиқариш цехи, 1 та дурадгорлик устахонаси, 1 та қурилиш моллари дўкони, 2 та озиқ овқат махсулотлари дўкони, 1 та омухта ем сотиш шахобчаси, 1 та темирчилик устахонасини ўтиши режалаштирилган хамда 3733 нафар ахоли ва 1113 та оилани ташкил этиш кўзда тутилган.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Чортоқ туман кенгашининг Чортоқ туман “Бешкапа”, “Ўзбекистон”, “Наманган”, “Байналминал”, “Бўлон” маҳалла фуқаролар йиғинларини иккига бўлиш юзасидан таклифи иловага асосан тасдиқлансин.

Географик объектларга ном бериш ва уларни номларини ўзгартириш масалалари бўйича туман комиссияси З.Мўминов, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Чортоқ туман Кенгаши раисининг 1-ўринбосари Ж.Сиддиқов, туман Молия бўлими мудири О.Мирзамахмудовга;

-бўлинаётган махалла фуқаролар йиғини бўйича тегишли хужжатларни Географик объектларга ном бериш ва уларни номларини ўзгартириш бўйича топономик вилоят комиссиясига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.

. Чортоқ туман архитектура ва қурилиш бўлими, туман Ободонлаштириш бўлими А.Азизов, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Чортоқ туман Кенгаши раисининг 1-ўринбосари Ж.Сиддиқов, туман Молия бўлими О.Мирзамахмудов, туман Статистика бўлими Ғ.Зиёвуддинов, туман Бандликка кўмаклашиш маркази А.Артиқов, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр туман бўлими К.Алибаевларга:

Бир ой муддатда янги ташкил этилган маҳаллалар ва чегара худудлари ўзгарган маҳалла фуқаролар йиғинларини меъёрий хужжатларини белгиланган тартибда ўзгартириш вазифаси топширилсин.

Чортоқ туман Ички ишлар бўлими А.Давлатовга:

Туман худудидаги чегара худудлари ўзгарган маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи фуқароларга янги паспорт бериш ва уларни рўйхатга қўйишда янги номлар билан ёзилишини назоратга олиш вазифаси юклатилсин.

Ушбу Кенгаш қарори қабул қилиниши муносабати билан ушбу кўчаларнинг амалдаги номлари тасдиқланган халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгашининг қарорлари ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

Туман ҳокимининг сохалар бўйича ўринбосарлари ҳамда Чортоқ туман Архитектура ва қурилиш бўлимига;

Бир ой муддатда янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинларига фаолияти учун белгиланган тартибда жой ажратиш юзасидан таклиф киритиш вазифаси топширилсин.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсақоллари) ва уларнинг маслахатчилари сайловини ташкил этиш хамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссия раиси хамда аъзоларига;

Янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинларига “Фуқаролар йиғини раиси (оқсақоли) ва унинг маслахатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, белгиланган муддатларда фуқаролар йиғинлари раиси сайловини ўтказиш вазифаси топширилсин.

Чортоқ туман ҳокимлигининг“Чортоқ хақиқати” газетаси Д.Хайдаровага мазкур Кенгаш қарорини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш тавсия этилсин.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгаши раисининг ўринбосари Ф.Маматқосимов зиммасига юклатилсин.

 Халқ депутатлари туман

  Кенгаши раиси, туман ҳокими                             О.Ҳайдаров

Общие предложения

1273