ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2133 Хокимият Чартакского района 26/01/2019 10/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман худудидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш хақида
ID-2133

       Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 25 апрелда 2452-рақам билан рўйхатдан ўтказилган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларидан келиб чикиб, туманда 2019 йил кишлок  хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида «Махаллий давлат хокимияти тўғрисида»ги  Ўзбекистон Республикаси  Конунининг                            6, 25-моддаларига асосан                                                                                                                                                       

        ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан катъий назар корхона, жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва туман Инспекциясидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган  қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини:

      - техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссия таркиби 1-иловага;

     - тумандаги  қишлоқ  хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник холатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жадвали                        2-иловага мувофик тасдиклансин ва кўрсатилган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.

    2. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига:

     -  мулкчилик шаклидан катъий назар барча русумдаги қишлоқ  хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини хар йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

   -  техник кўрик давомида қишлоқ  хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари мавсумга тайёргарлиги, хар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошкариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларнинг ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа техник талабларни амалга ошириш; 

   -   техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил килиш вазифалари юклатилсин.

     3. Тумандаги барча корхона, ташкилот, машина трактор парки МЧЖлари, мукобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари рахбарларига хисобида мавжуд  бўлган қишлоқ  хўжалиги ва мелиоратив, йўл курилиш техникаларини, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўз муддатида ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўрикга тегишли тўловларни тўланишини таъминлаш топширилсин.

         4. Техник кўрикдан ўтказилган хар бир техника учун ундирилган йиғимни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги 23402000300100001010 хисоб рақамига, МБ Тошкент шахар ХККМ МФО 00014, ИНН 201122919,  Инспекциянинг Чортоқ туман бўлими ШХВ 4014228607142363422287010 ҳисоб ракамига тўлашни таъминлаш;

        5. Туман хокимнинг биринчи ўринбосарига тумандаги корхона,ташкилот, машина-трактор парки МЧЖлари, мукобил машина-трактор парклари,фермер хўжаликлари ва фукароларда мавжуд бўлган қишлоқ  хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарни йиллик  техник кўрикдан ўтказиш билан боғлик бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартибларга асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.

         6. Мазкур карорни «Чорток хақиқати» газетасида эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 

         7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

   Туман хокими                                                               Оайдаров

Чортоқ тумани ҳокимининг

2019 йил «    » январдаги

«        » - сонли қарорига

1-илова

  

Чорток туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника,                                асбоб-ускуналарни йиллик давлат мажбурий техник кўригидан                       ўтказувчи комиссия

                                                                

                                                           ТАРКИБИ.

 

                                              Комиссия раиси:    

 

Э.Тиллабоев                             -  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги агросаноат хафсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Чортоқ туман бўлими бошлиғи.

 

                                          Комиссия раиси ўринбосари:    

                                            

О.Мирзамахмудов             -  Туман хокимининг 1-ўринбосари

 

 

                                                Комиссия аъзолари:

 

        М.Бодиров                         -     Инспекциянинг туман бўлими техникалар  

                                                          холати ва агротехник тадбирларни назорат

                                                          қилиш бўлими катта инспектори.

 

        У.Суяров                            -    Инепекциянинг туман бўлими техникалар 

                                                          холати ва агротехник тадбирларни назорат

                                                          қилиш бўлими инспектори.

 

    

       А.Ғайбуллаев                     -    «Чортоқ Агросервис МТП» МЧЖ  мухандиси

                                                                             

  

       З.Умаров                            -   «Чортоқ Агрокимёхимоя» АЖ  мухандиси                                                                 

                                                                                

 

Изоҳ:  Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига                                 

            янги тайинланган шахслар комиссия аъзоси ҳисобланади.

 

Чортоқ тумани ҳокимининг

                                                                            2019 йил «    » январдаги

                                                                                «        »- сонли қарорига

                                                                                     2-илова

                                                       

Тумандаги  қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини  ҳисобга олиш ва уларнинг техник холатини йиллик кўрикдан ўтказиш

Иш режаси

 

Худуд номи

Техниканинг номи

Техниканинг русуми

Техник курикдан утказиш муддати

Техник курикдан утказиш манзили

Техник курикдан утказиш санаси

1

Чорток тумани

Хайдов тракторлари

Магнум, Арион, МХ, ТС, Пума,              Т6070 ВТ-150, Т-4А

09:00 – 16:00

МТП ва ММТПлар саройида

04.02.2019 йил

2

Чопик тракторлари

ТТЗ-100.11,  ТТ3-80.11, Т-28х4

09:00 – 16:00

10.02.2019 йил

3

Транспорт тракторлари

МТЗ-80, ТТЗ-80.10, Т-28х4 МС-1

09:00 – 16:00

01.02.2019 йил дан, 01.12.2019 йил гача

4

Трактор тиркамалари

2ПТС-4-793, ПСЕФ-12.5

09:00 – 16:00

01.02.2019 йил дан, 01.12.2019 йил гача

5

Ўзиюрар техникалар

Кейс, Класс ва бошқалар

09:00 – 16:00

01.05.2019 йил

6

Культиваторлар

КХУ-4, КРХ-4

09:00 – 16:00

10.02.2019 йил

7

Чигит экиш сеялкалари

СЧХ-4 ва бошқалар

09:00 – 16:00

15.02.2019 йил

8

Очар олиш (чизел) мосламалари

Мослама

09:00 – 16:00

02.03.2019 йил

9

Ер текислагичлар

ПН-4, ГВН-2,8

09:00 – 16:00

04.03.2019 йил

10

Минерал ўғит сепгичлар

НРУ-0,5

09:00 – 16:00

04.08.2019 йил

11

Пуркагичлар

ОВХ-600, VP-1

09:00 – 16:00

01.08.2019 йил

12

Дон экиш сеялкалари

СЗУ-3,6

09:00 – 16:00

04.09.2019 йил

13

Тишли бораналар

БЗСС-1,0

09:00 – 16:00

04.03.2019 йил

14

Асбоб-ускуналар

Металга ишлов бериш ускуналари

09:00 – 16:00

01.04.2019 йил

Общие предложения

821