ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2129 Хокимият Сардобинского района 25/01/2019 09/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-2129

                                                                                                                                     

              ЛОЙИҲА                        

 

 

 

 

 

 

 

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI SIRDARYO VILOYATI SARDOBA TUMANI ҲOKIMI

 

Manzili: Pahtaobod qo’rgoni, Dostlik ko’chasi, 22-uy Tel: 344-13-51, 344-14-41

 

Қ А Р О Р

"___" ________ 2019 йил                     №_______                                       Пахтаобод ш.

 

Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 15-сон 197-моддаси) Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31-январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий теҳник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлар тўплами, 2003 й, 1-2-сон, 17-модда) ҳамда 2017 йил 22 декабрдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1010-сон қарорининг тегишли бандларига мувофиқ 2019 йилда тумандаги автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамалар тегишли тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларининг техник ҳолати тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан ҳам текширилиши мумкин.

3. Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, ва ўтириладиган жойлари сони 8та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар―бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилагн транспорт воситаларидан ташқари) ―икки йилда бир марта;

в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари, (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) ― бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси ― шатакчи учун белгиланган муддатларда.

д) навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида;

е) улар ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб бир йил ўтгач (лойиҳанинг “а” кичик бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).

4. Мазкур қарорнинг 2-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

биринчи марта – 1 март – 30 июнда;

 иккинчи марта – 1 сентябрь– 31 октябрда ўтказилсин.

Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март – 30 июнда ўтказилсин.

Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь-31августда ўтказилсин.

5. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорда йиғим ундирилади.

6. Туманда юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвали 1-иловага мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил
31-январдаги 54-сонли қарорининг 3-банди талабидан келиб чиқиб, туман мудофаа бўлими, туман ички ишлар бўлими, миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмаларига тегишли транспорт воситалари ушбу идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши назарда тутилсин.

8. Мажбурий техник кўрик давомида комиссия таркибида иш олиб борган ҳодимларнинг доимий иш жойларидаги ойлик иш ҳақлари сақланиб қолинсин.

9. Мазкур қарор қабал қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 28 февралдаги “Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларга тиркамаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида”ги 831-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эргашев зиммасига юклатилсин.

11. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Туман ҳокими                                                                       А.Хидиров

 

 

 

 

 

Общие предложения

740