| ID | Разработчик проекта | Дата размещения | Дата завершения | Кол-во предложений |
Антикоррупционная экспертиза0
Гендерная экспертиза0
Опросник0
|
| 21170 | Государственный комитет Республики Узбекистан по статистике | 21/08/2020 | 05/09/2020 | 16 |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚарориЎзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаID-21170Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг қарори
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш, аҳолини рўйхатга олишнинг ташкилий ва услубий тамойилларини, дастурий-техник таъминоти ва маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнларини синовдан ўтказиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларидаги масъулиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддати 2022 йил 1-25 ноябрь кунлари;
Ўзбекистон Республикасида аҳолини синов тариқасида рўйхатга олишни ўтказиш муддати 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказилади. Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ тумани ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилсин.
Синов тариқасида ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбири натижаларига асосан зарур ҳолларда аҳолини рўйхатга олишга оид меъёрий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби бўйича ташкилий-услубий Низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш Дастури 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини элон қилиш бўйича “Йўл харитаси” (кейинги ўринларда – Йўл харитаси) 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Масъул вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларига “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар:
2021 йилда (синов тариқасида) ва 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни белгиланган муддатларда ва сифатли амалга оширилишини таъминласин;
республикамизнинг бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларида аҳолини рўйхатга олиш ишларини белгиланган муддатдан олдинроқ ўтказиш бўйича республика комиссиясига 2022 йил 1 мартга қадар таклифлар киритсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари:
2021 йилда (синов тариқасида) ва 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини;
аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш, таркибини тасдиқлаш ҳамда ўқитишни;
аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга жалб этилган шахсларнинг ўқиши ва ишлаши, шунингдек рўйхатга олиш варақларини сақлаш учун яроқли бўлган мебеллар ва алоқа воситалари билан жиҳозланган вақтинчалик биноларни бепул ажратилишини;
аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида зарур бўладиган транспорт ва алоқа воситалари ажратилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идораларда мавжуд аҳоли билан боғлиқ бўлган маълумотлар базаларидан зарур ҳолларда аҳолини рўйхатга олиш ва натижаларини таҳлил қилишда фойдаланиш мақсадида маълумотлар алмашинувини қонунчиликда белгиланган тартибда йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2022 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда картографик материаллар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари) билан таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
уч ой муддатда аҳолини рўйхатга олиш махсус дастурий таъминоти ва моддий-техника воситаларини сотиб олиш, рўйхатга олиш натижаларини қайта ишлаш тузилмалари учун сервер, компьютер, принтер, сканер ва бошқа офис техникалари билан таъминлашни назарда тутувчи техник ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқишни;
мазкур ишлаб чиқилган техник ҳужжат лойиҳаларини ўрнатилган тартибда ваколатли органлар билан келишган ҳолда экспертизадан ўтказишни;
қонунчиликда белгиланган тартибда 2020-2022 йилларда харид ишларини ташкил этган ҳолда ҳудудий статистика органларини тармоқ ускуналари, алоқа воситалари ва юқори тезликдаги алоқа каналлари билан таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2022 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш ишларига жалб этиладиган ходимлар ҳамда рўйхатга олиш учун ажратилган бино-иншоотлар хавфсизлигини таъминласин.
10. Давлат статистика қўмитаси, Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида кенг ёритилишини ташкил этсин.
11. Давлат статистика қўмитаси ҳар йили белгиланган тартибда тегишли манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил (синов тариқасида) ва 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, маълумотларни қайта ишлаш ва натижаларини эълон қилиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 2020-2024 йилларда Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
12. 2021 йил 1 августдан 2022 йил 1 декабрга қадар қоида тариқасида республика бўйлаб маъмурий-ҳудудий тузилиш, топономик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш вақтинча тўхтатиб турилсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А.Бегалов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири А. Арипов
***
Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “____”________ даги
__-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби бўйича
ташкилий ва услубий
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуни, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ижтимоий ва иқтисодий комиссиясининг 2015 йил 10 июндаги резолюцияси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг 2016 йил 16 сентябрдаги мажлиси қарори, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича Европа Статистиклари Конференциясининг тавсияларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, ўтказиш, натижаларини таҳлил қилиш ва эълон қилиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ ўтказилади.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ва уларнинг таърифларидан фойдаланилади:
рўйхатга олиш варағи – кўрсатилган саволлар бўйича шахсга доир маълумотларни ёзиб олиш учун белгиланган шаклдаги бланка;
аҳолини рўйхатга олиш санаси – аҳоли тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва ҳисобга олиш амалга ошириладиган аниқ пайт (йил, ой, кун ва соат);
респондентлар – аҳолини рўйхатга олиш санасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, лекин аҳолини рўйхатга олиш санасида унинг ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
рўйхатга олувчи – бириктирилган ҳисоб участкаси ҳудудида уйма-уй юриб, респондентлар билан бевосита сўров ўтказган ҳолда аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларини тўлдирувчи ходим;
стационар рўйхатга олувчи – яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаган респондентларни маҳаллий ҳокимиятлар томонидан ажратилган бино ёки хоналарда рўйхатга олишни амалга оширувчи ходим;
инструктор (супервайзер) – рўйхатга олувчилар ишини назорат қилувчи ходим;
рўйхатга олиш участкаси бошлиғи ва унинг ўринбосари – рўйхатга олиш участкаси ҳудудида аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва уни ўтказиш жараёнларини назорат қилишни таъминловчи ходим;
уй-жой рўйхатини тузувчи (регистратор) – кадастр идоралари томонидан туман, шаҳар аҳолини рўйхатга олиш бўлимларига тақдим этилган хариталардан фойдаланган ҳолда бино ва иншоотларнинг мавжудлиги ҳамда уларда истиқомат қилувчиларнинг рўйхатини хатловдан ўтказувчи ходим;
туман, шаҳар аҳолини рўйхатга олиш бўлими – туман (шаҳар) ҳудудида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирларини амалга оширишни таъминловчи бўлинма;
ҳисоб участкаси (битта рўйхатга олувчига бириктирилган ҳудуд) – бевосита аҳолини рўйхатга олиш ишларини ўтказиш учун мўлжалланган ҳудуд;
инструкторлик участкаси – аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни ташкил этиш учун мўлжалланган, бир ёки бир нечта ҳисоб участкаларини ўз ичига олган ҳудуд;
рўйхатга олиш участкаси – бир нечта инструкторлик участкаларида аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни ташкил этиш учун мўлжалланган ҳудуд;
бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш маркази – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари ҳузурида аҳолини рўйхатга олиш маълумотларини қайта ишлаш бўйича вақтинча тузиладиган бўлинма;
бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш маркази бошлиғи – рўйхатга олиш ҳужжатларини қабул қилиб олиш, сақлаш ва рўйхатга олиш шакллари, бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларини тизимлаштириш, шунингдек аҳолини рўйхатга олиш маълумотларини қайта ишлаш бўйича операторлар ишини ташкил қилишни амалга оширувчи ходим;
оператор – аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларидаги бирламчи маълумотларни электрон базага киритувчи ва унинг мантиқий назоратини амалга оширувчи ходим;
операторлар гуруҳи бошлиғи – операторлар ишини назорат қилувчи ходим;
ҳужжатларни сақлаш ходими (архив ходими) – аҳолини рўйхатга олиш шакллари ва бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда сақлаш, қабул қилиб олиш ва беришга масъул бўлган ходим;
схематик харита – ер юзининг маълум бир қисмини ернинг эгрилигини ҳисобга олиб, маълум математик қоидаларга асосан бироз ўзгартириб, кичрайтириб, умумлаштириб қоғозга туширилган тасвири бўлиб, унда асосий элементлар, транспорт тармоқлари, гидрография, маъмурий ҳудудий чегаралар, уларнинг номлари ва бошқалар тасвирланади;
схематик режа – массив ва маҳаллалар, кўчалар, майдонлар, йўллар, булварлар, кўллар ва бошқа сув объектлари, турар-жой ва нотурар-жой биноларни ўз ичига олган аҳоли пунктининг бир қисмини қоғоздаги тасвири.
4. Рўйхатга олиш 2022 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказилади ва рўйхатга олишнинг бошланиши аниқ пайти 2022 йил 1 ноябрь соат 00.00 дақиқа этиб белгиланади (кейинги ўринларда – рўйхатга олиш санаси). Рўйхатга олишни ўтказиш муддати – 25 кун.
Респондентларнинг шахсга доир маълумотларини йиғишда рўйхатга олиш санасидан кейин содир бўлган демографик ҳолатлар ҳисобга олинмайди. 2022 йил 1 ноябрдан кейин туғилган болалар учун рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатлари тўлдирилмайди, аммо ушбу санадан кейин вафот этган шахслар учун тўлдирилади. Бунда вафот этган шахс тўғрисидаги маълумотлар унинг вояга етган, муомала лаёқатига эга оила аъзолари ёки маҳалла идорасидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади.
Гапириши ва эшитишида нуқсони бўлган фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини йиғиш жараёнида тегишли ҳудуд бўйича ногиронлик жамиятларининг ходимлари ёки муомала қилиш имконияти мавжуд бўлган шахслар кўмагида амалга оширилади.
5. Шахсга доир маълумотларни йиғиш қуйидаги усулларда амалга оширилади:
респондентлар яшайдиган (вақтинча бўлиб турган) турар ва нотурар жойларга, биноларга ташриф буюрган ҳолда уйма-уй юриб, сўров ўтказиш орқали амалга оширилади. Рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхатга олувчи ходимлар томонидан респондентларнинг сўзлари асосида тўлдирилади;
аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш даврида яшаш (турган) жойида ҳозир бўлмаган ёки вояга етмаган шахслар (респондентлар) тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар мазкур уй хўжалигининг вояга етган аъзолари томонидан маълум қилинади. Ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахслар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар уларнинг васийлари ёхуд ҳомийлари томонидан маълум қилинади;
яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатга олиш сўровномаларини тўлдириш маҳаллий ҳокимиятлар томонидан ажратилган бино ёки хоналарда жойлашган стационар участкаларда (кейинги ўринларда - стационар участкаларда) амалга оширилади;
респондент рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб беришни рад этган тақдирда рўйхатга олиш варағи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади;
гапириши ва эшитишида нуқсони бўлган фукароларнинг шахсга доир маълумотларини йиғиш тегишли ҳудуд бўйича ногиронлик жамиятларининг ходимлари ёки муомала қилиш имконияти мавжуд бўлган шахслар кўмагида амалга оширилади;
шахсга доир маълумотларни йиғиш ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали ҳам амалга оширилади.
Аҳолининг айрим тоифалари бўйича шахсга доир маълумотларни йиғиш, рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларини тўлдириш Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, доимий ёки вақтинча яшовчи ёхуд вақтинча Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, аммо аҳолини рўйхатга олиш пайтида вақтинча хорижий давлат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар респондентлар ҳисобланади ва рўйхатга олинади.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет давлатлар доимий ваколатхоналарининг, халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёзларга ва иммунитетга эга бўлган бошқа шахслар респондент бўлиб ҳисобланмайди ва рўйхатга олинмайди.
8. Аҳоли сони ва унинг таркибини ҳисоблашда мамлакат ҳудудида бир йилдан ортиқ муддатда бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган шахслар ҳисобга олинмайди, шунингдек бир йилдан кўп муддатда республика ҳудудида вақтинча яшаб келаётган хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобга олинади.
Мавжуд аҳоли сони аҳолини рўйхатга олиш вақтида мамлакат ҳудудида бўлган барча аҳоли сонидир. Бунда муддатидан қатъий назар мамлакат ҳудудида вақтинча яшаб келаётган хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам қўшилади.
Доимий аҳоли сонини ҳисоблашда мамлакат ҳудудида доимий яшовчи ҳамда мамлакат ҳудудида муддатидан қатъий назар вақтинча бўлмаган, лекин доимий рўйхатда турувчи фуқаролар ҳисобга олинади.
9. Респондентлар ўзининг (доимий ёки вақтинча) яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади. Яшаш жойи бўлиб, кунлик тунги дам олишининг кўпроқ қисмини ўтказадиган уй, хонадон, яшаш учун фойдаланилаётган бошқа турар ёки нотурар бинолар ҳисобланади.
Бу жой респондент рўйхатдан ўтган (рўйхатга қўйилган) манзил билан мос келиши ёки мос келмаслиги ҳам мумкин.
10. Аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари 2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш дастурига киритилган саволлардан ташкил топади.
11. Респондентлар ва рўйхатга олувчиларга рўйхатга олишни ўтказиш бўйича маслаҳат хизматини кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида (кейинги ўринларда – қўмита) ягона маълумот ахборот маркази (Call Centre) ташкил этилади.
ii. Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда давлат бошқаруви
12. Аҳолини рўйхатга олиш ишларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш қуйидаги органлар томонидан амалга оширилади:
2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда - республика комиссияси);
давлат статистика органлари;
2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда – ҳудудий комиссиялар);
тегишли вазирлик ва идоралар.
Қўмита Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.
13. Қўмита аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи сифатида қуйидагиларни амалга оширади:
аҳолини рўйхатга олиш бўйича услубий ва қўлланма материаллар тайёрлайди ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлайди;
аҳолини рўйхатга олиш варағи ва рўйхатга олиш ҳужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади;
аҳолини рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини белгилайди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари ходимларини ўқитишни ташкил этади;
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда аҳолини рўйхатга олишда фойдаланиладиган картографик материалларни тайёрлаш бўйича техник шартларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда маълумотларни киритиш ва қайта ишлаш учун вақтинчалик биноларни ажратиш бўйича қўлланмани ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари тайёрланишини ва ҳудудларга етказилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш ҳақида аҳолини хабардор қилиш ишларини (шу жумладан SMS-хабарнома, аудио ва видео реклама материаллари, нашрлар ва б.) мувофиқлаштиради;
аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини ҳудудий комиссиялар билан ҳамкорликда сифатли ўтказилишини ташкил этишга кўмаклашади;
аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини сақлаш ва йўқ қилиш тартибини ишлаб чиқади;
шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва уларга ишлов беришни амалга оширади.
14. Қўмита буюртмасига мувофиқ Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш учун зарур бўлган миқдорда картографик материаллар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари, маъмурий туман ва шаҳарлар хариталари) тайёрланади.
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги қонунда белгиланган аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олиш ишларини ташкил этади ва таъминлайди.
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари:
маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ҳисобга олиб, аҳоли пунктларида яшовчи аҳоли сонини кўрсатган ҳолда аҳоли пунктларнинг тўлиқ рўйхати тузилишини таъминлайди;
маъмурий-ҳудудий бирликларда кўчаларнинг номлари, уйлар ва хонадонларнинг рақамлари кўрсатилган кўрсаткичлар бўлишини таъминлайди;
жалб этилган рўйхатга олувчи ходимлар таркибини тасдиқлайди;
аҳолини рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитишни ташкил этади;
аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга жалб этилган шахсларнинг ўқиши ва ишлаши учун яроқли бўлган мебеллар ва алоқа воситалари билан жиҳозланган вақтинчалик бинолар ёки хоналар ажратилишини таъминлайди;
аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклалари ва бошқа ҳужжатларни вақтинчалик сақлаш учун қўриқланадиган бинолар ёки хоналар ажратилишини таъминлайди;
зарур транспорт ва алоқа воситалари тақдим этилишини таъминлайди;
аҳолини рўйхатга олишни сифатли ўтказишни таъминлайди;
аҳолини рўйхатга олиш якуни бўйича белгиланган тартибда аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва тегишли ҳужжатларни бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш марказига топширилишини таъминлайди;
аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш бўйича ишларнинг мувофиқлаштирилишини ташкил этади.
17. Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга жалб этилган шахсларнинг хавфсизлигини;
жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир оилалар рўйхатларини шакллантирилишини ҳамда ўз ходимларини рўйхатга олувчи ходимлар билан биргаликда рўйхатга олиш жараёнларида иштирок этишини;
аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни, жамоат тартибини, фуқаролар хавфсизлигини таъминлайди.
Аҳолини рўйхатга олиш даврида аҳолини рўйхатга олишни ўтказувчи органларнинг таклифига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда уларнинг бинолари ва юкларини қўриқлаш ишларини амалга оширишлари мумкин.
18. Зарур ҳолларда, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасидаги айрим ишлар ва тадбирларни бажаришга кўмаклашиш учун бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар қўшимча равишда жалб этилиши мумкин.
19. Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Молиялаштириш учун зарур маблағлар ҳисоб-китоблари Қўмита, Молия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва бошқа масъул идоралар томонидан тайёрланади.
iii. Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш
ишларини ташкил этиш
20. Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш даврида Қўмита:
аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг миллий ва халқаро тажрибаларига, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бу соҳадаги тавсияларига мувофиқ аҳолини рўйхатга олиш бўйича услубий ва қўлланма материаллар, рўйхатга олиш варағи шаклларини ишлаб чиқади;
аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларидаги маълумотларни киритиш, қайта ишлаш ва якуний маълумотларни ўз вақтида олиш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилишини ташкил қилади;
аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини чоп этиш, моддий-техник таъминот воситаларини тайёрлаш (сотиб олиш) ва уларни ўз вақтида ҳудудларга етказиб бериш ишларини ташкил этади.
21. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш иштирокчиларини асосий ва синов тариқасидаги аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун зарур картографик материаллар билан таъминлайди.
2022 йил аҳолини рўйхатга олиш учун картографик материаллар ўз ичига қуйидагиларни олади:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг янгиланган маъмурий-ҳудудий хариталари;
туман ва шаҳарлар маъмурий-ҳудудий хариталари;
шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқ аҳоли пунктлари ва маҳаллаларнинг схематик режалари.
22. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
маъмурий-ҳудудий бирликлар рўйхати ва чегараларини, аҳоли пунктлари номлари, хонадон ва уйлар рақамларини мавжудлигини таъминлайди, шунингдек хонадон ва уйларда яшовчи аҳоли сонига аниқлик киритади;
ҳудудларнинг аҳолиси сонидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда рўйхатга олиш, инструкторлик ва ҳисоб участкаларига бўлинишини таъминлайди ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этади;
аҳолини рўйхатга олиш ишларига жалб этиладиган ходимларни белгиланган талаблар асосида танлайди ва рўйхатини шакллантиради;
аҳолини рўйхатга олиш ишларини бажаришга жалб этиладиган шахсларнинг ўқиши ва ишлаши учун яроқли бўлган, рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларини сақлаш шароитига эга бўлган бино ва хоналар, шунингдек зарур транспорт воситалари ажратилишини таъминлайди.
23. Бинолар ва хоналарни танлашда аҳоли пунктларининг қулай жойлашишидан (бир бирига узоқ ва яқинлигидан) келиб чиқиб, битта бинога ушбу рўйхатга олиш участкасига киритилган рўйхатга олиш ва инструкторлик участкаларини жойлаштириш, шунингдек, рўйхатга олиш участкаси жойлашган бинода тегишлилиги бўйича битта инструкторлик участкаси жойлаштирилиши ҳам мумкин.
24. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг ташкилий режаси (кейинги ўринларда - ташкилий режа) туманлар (шаҳарлар), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида тузилади.
Ташкилий режаларни тузиш жараёнида ўртача юкламаларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоб, инструкторлик ва рўйхатга олиш участкаларига бўлинади.
Рўйхатга олиш участкаларининг чегаралари ҳар бир рўйхатга олиш участкасига тўғри келадиган юкламани (қишлоқ жойларда ўртача 8750 киши ва шаҳар жойларда ўртача 11250 киши) ҳисобга олган ҳолда маъмурий-ҳудудий бўлиниш яхлитлигини (туман ёки шаҳар даражасида) сақлаш шарти билан белгиланади.
Рўйхатга олиш участкалари ҳар бир инструкторга тўғри келадиган юкламани (қишлоқ жойларда ўртача 1750 киши ва шаҳар жойларда ўртача 2250 киши) ва аҳоли пунктидаги аҳоли зичлигини ҳисобга олган ҳолда инструкторлик участкаларига бўлинади.
Инструкторлик участкалари ҳар бир рўйхатга олувчига тўғри келадиган юкламадан (қишлоқ жойларда ўртача 350 киши ва шаҳар жойларда ўртача 450 киши) келиб чиқиб, ҳисоб участкаларига бўлинади.
Ҳудудий комиссиялар ва республика комиссия қарорига асосан бориш қийин бўлган ва олис ҳудудларда ҳисоб участкасидаги аҳолининг сони ўртача 250 нафардан иборат бўлиши мезон сифатида олинади.
Айрим ҳолларда участкаларни тузишда рўйхатга олувчига тўғри келадиган ўртача юклама белгиланган нормалардан кам ёки кўп бўлиши мумкин.
Ҳисоб участкаси, инструкторлик ва рўйхатга олиш участкалари сонидан келиб чиқиб, рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар сони аниқланади.
Ташкилий режани тузишда кўзда тутилмаган ҳолатларни (бетоблик, бахтсиз ҳодисалар, юклатилган вазифаларни тўлиқ бажармаслик ва б.) ҳисобга олган ҳолда ҳисоб участкаси, инструкторлик ва рўйхатга олиш участкаларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар умумий сонининг 10 (ўн) фоиз миқдорида иш ҳақи тўланмаган ҳолда заҳира ажратилади.
Кўзга тутилмаган ҳолатлар юзага келганда рўйхатга олиш жараёнларига заҳирадан жалб этилган ходимларга белгиланган тартибда иш ҳақи тўланади.
25. Туман ва шаҳарлар бўйича тайёрланган ташкилий режалар туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланади ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармаларига тақдим этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича тайёрланган ташкилий режалар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланади ва Қўмитага тақдим этилади.
Ҳудудлар бўйича тузилган ва тасдиқланган ташкилий режалар умумлаштирилган ҳолда республика комиссиясига тасдиқлаш учун киритилади.
26. Аҳолини рўйхатга олиш бўйича ахборот-тушунтириш ишларини (шу жумладан SMS-хабарнома, аудио ва видеореклама материаллари, нашрлар ва бошқаларни чиқариш орқали) ўтказиш аҳолини рўйхатга олишда фаол иштирок этишга тарғиб қилишга қаратилган бўлиб, Қўмита томонидан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда (хизматлар бепул тарзда) амалга оширилади.
27. Рўйхатга олиш ишларини ташкил этиш ва ўтказилишини мувофиқлаштириш, ҳудудлар даражасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тузилган 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилади.
Республика комиссияси, масъул вазирлик ва идоралар, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳудудий статистика органлари билан ҳамкорликда синов тариқасидаги аҳолини рўйхатга олиш материалларини тайёрлаш ва ўтказишни амалга оширади.
Қўмита синов тариқасидаги аҳолини рўйхатга олиш ходимларини рўйхатга олиш ҳужжатлари билан таъминлаш, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, рўйхатга олиш материалларини қайта ишлаш ва таҳлил қилишни амалга оширади.
IV. Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга жалб қилинган ходимлар тоифалари
28. Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга қуйидаги тоифадаги ходимлар жалб қилинади:
республика даражасида – Қўмита марказий аппарати ҳамда қўмита ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ходимлари;
ҳудудий даражада – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари ходимлари ҳамда шартнома асосида вақтинча жалб этиладиган бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш марказлари ходимлари;
туманлар (шаҳарлар)да – туман ва шаҳар статистика бўлимлари ходимлари ва шартнома асосида вақтинча жалб этиладиган туман ва шаҳар рўйхатга олиш бўлимлари ҳамда рўйхатга олиш участкаси, инструкторлик ва ҳисоб участкалари ходимлари.
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, қўлланма ва маълумотнома ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, аҳолини рўйхатга олишни молиявий ва моддий-техник таъминлашда ҳисоб-китобларни тайёрлаш учун қўшимча равишда шартнома асосида мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
29. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари аҳолини рўйхатга олиш учун жалб этиладиган шахсларни белгиланган талаблар асосида танлаб олади ва рўйхатини шакллантиради.
Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга жалб этиладиган шахслар рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланади.
30. Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган шахслар рўйхати тегишли ташкилотлар раҳбарлари томонидан шакллантирилади.
31. Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш жараёнида қўмитанинг ҳудудий статистика органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди шартли равишда уй-жой рўйхатини тузиш участкаларига бўлинади, бунда участка чегаралари ўртача 700 та уй-жойлар қамраб олинади.
Уй-жой рўйхатини тузувчилар сонини шакллантиришда кўзда тутилмаган ҳолатларни (бетоблик, бахтсиз ҳодисалар, юклатилган вазифаларни тўлиқ бажармаслик ва б.) ҳисобга олган ҳолда асосий таркибга қўшимча равишда иш ҳақи тўланмаган ҳолда 5 (беш) фоиз миқдорида захира ажратилади.
Ҳар бир уй-жой рўйхатини тузиш участкаларига уй-жой рўйхатини тузувчилар бириктирилади. Уй-жой рўйхатини тузувчилар фаолиятини туман рўйхатга олиш бўлими бошлиғи назорат қилади.
32. Уй-жой рўйхатини тузувчилар 2021 йил 1 августдан 1 сентябргача бўлган даврда махсус ўқитилади ҳамда бино ва уй-жойлар рўйхатини тузиш учун жалб этилади.
Уй-жой рўйхатини тузувчилар ўз участкасини хатловдан ўтказиш давомида респондентлар яшайдиган (вақтинча бўлиб турган) ёки яшаши мумкин бўлган барча бинолар рўйхатини аниқлайди, картографик материалларни текширади, уларга тегишли белги қўяди ва зарур ҳолларда ўзгартиришлар киритади.
33. Уй-жой рўйхатини тузувчиларни статистика органлари, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари, кадастр идоралари ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари орасидан танлаб олиш туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудий статистика органлари билан биргаликда шартнома асосида амалга оширилади.
34. Рўйхатга олиш, инструкторлик, ҳисоб ва стационар участкалар ишини ташкил қилиш учун шартнома асосида қуйидаги ходимлар жалб қилинади:
2022 йил 25 октябрдан 1 декабргача – аҳолидан сўров ўтказиш йўли орқали рўйхатга олишни амалга оширувчи рўйхатга олувчи ходим;
2022 йил 10 октябрдан 12 декабргача – рўйхатга олувчилар ишини назорат қилувчи назоратчи инструктор (супервайзер) ходим;
2022 йил 10 октябрдан 2023 йил 2 январгача – инструкторлар (супервайзерлар) ишини назорат қилувчи ходимлар (рўйхатга олиш участкаси бошлиғи ва унинг ўринбосари);
2021 йил 1 июндан 2023 йил 1 мартгача – туман, шаҳар миқёсида аҳолини рўйхатга олиш ишларини назорат қилувчи ходимлар (туман, шаҳар аҳолини рўйхатга олиш бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари);
2021 йил 1 июндан 2023 йил 2 январгача – туман, шаҳар миқёсида аҳолини рўйхатга олиш ишларини мувофиқлаштиришни амалга оширувчи ходим (рўйхатга олиш бўлими бош мутахассиси);
2022 йил 1 декабрдан 2024 йил 31 декабргача – вилоят миқёсида аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини электрон базага киритилишини назорат қилиш бўйича жалб этилган ходимлар (бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш маркази бошлиғи);
2022 йил 1 декабрдан 2023 йил 29 декабргача – вилоят миқёсида аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш бўйича операторлар ишини назорат қилувчи ходим (операторлар гуруҳи бошлиғи);
2022 йил 1 декабрдан 2024 йил 31 декабргача – вилоят миқёсида аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини сақлашни амалга оширувчи ходимлар (ҳужжатларни сақлаш диспетчери);
2023 йил 1 январдан 29 декабргача – аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклаларидаги бирламчи маълумотларни электрон базага киритувчи ва унинг мантиқий назоратини амалга оширувчи ходимлар (операторлар).
35. 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга жалб қилинган шахслар билан ҳудудий статистика бошқармалари қуйидаги шартномаларни тузади:
муддатли меҳнат шартномаси – туман, шаҳар миқёсида аҳолини рўйхатга олиш ишларини амалга ошириш учун жалб этилган рўйхатга олувчи ходимлар (туман (шаҳар) рўйхатга олиш бўлимлари бошлиылари ва унинг ўринбосарлари, бош мутахассислар) ва бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш маркази ходимлари (марказ бошлиқлари, операторлар гуруҳи бошлиқлари, операторлар, ҳужжатларни сақлаш диспетчерлари) билан;
фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (пудрат шартномаси) – уй-жой рўйхатини тузувчилар, рўйхатга олувчилар, инструкторлар (супервайзерлар), рўйхатга олиш участкаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари билан.
36. 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга ҳамда бирламчи маълумотларни электрон базага киритишга жалб қилинган шахсларни меҳнатига ҳақ тўлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
37. Рўйхатга олувчи ходимларга Қўмита томонидан тайёрланган махсус гувоҳнома берилади.
38. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимларга махсус гувоҳномалар беришга ҳудудий статистика органлари масъул ҳисобланади.
39. Рўйхатга олувчи ходимларни ўқитиш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
40. Ўқитиш давомида қуйидагилар:
аҳолини рўйхатга олишнинг мақсад ва вазифалари, рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни тартибга солувчи асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, рўйхатга олиш ҳужжатлари таркиби ва уни тўлдириш тартиби, шунингдек рўйхатга олувчи ходимларнинг вазифалари, ахлоқ нормаларини ўргатиш бўйича машғулотлар;
техника хавфсизлиги бўйича машғулотлар;
уй-жой рўйхатини тузувчилар томонидан шаҳар, шаҳар типидаги аҳоли пункти, қишлоқ аҳоли пунктларидаги уй-жойлар ва бинолар рўйхатини тузиш бўйича амалий машғулотлар;
респондентлар сўровни ўтказиш, келиб чиқадиган барча қийинчиликларни аниқлаштириш билан муаммоли масалаларни муҳокама қилиш бўйича амалий машғулотлар;
ўқитилган ходимларни маълумотларни ўзлаштирилганлиги бўйича назорат қилиш ишлари ташкил этилади.
41. Рўйхатга олувчи ходимлар ўқитилгандан сўнг махсус гувоҳнома ва кийим (нимча, шарф, бош кийим ва бошқалар бўлиши мумкин), рўйхатга олиш инструментлари (рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатлари, рўйхатга олиш варағи шаклларининг захира тўплами ва канцелярия буюмларини олиб юриш учун сумка) билан таъминланади.
42. Аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатдан ўтказувчи ташкилотларнинг ваколат берган ходимлари ҳам рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатлари ҳамда канцелярия буюмларини олиб юришга мўлжалланган сумка билан таъминланади.
43. Ҳудудий ички ишлар органлари томонидан 2022 йил сентябрь ойидан кечиктирмаган ҳолда жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир оилалар тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий комиссияларга тақдим этилади.
Олинган маълумотлар рўйхатга олиш ва ҳисоб участкалари бўйича гуруҳланади ҳамда рўйхатга олувчиларни ушбу манзиллар тўғрисида хабардор қилиш учун рўйхатга олиш участкалари бошлиғи ёки уларнинг ўринбосарларига тақдим этилади.
Ҳудудий ички ишлар органлари ва миллий гвардия ходимлари кўрсатилган манзиллар бўйича рўйхатга олувчиларга ҳамроҳлик қилиш учун ўзаро ҳамкорликда ишлар ташкил этади.
V. Аҳолини рўйхатга олиш дастури
44. Шахсга доир маълумотларни йиғишда фойдаланиладиган саволлар рўйхати Аҳолини рўйхатга олиш дастури (кейинги ўринларда – Дастур) ҳисобланади.
Аҳоли ва турар-жой тавсифларини олиш учун шахсга доир маълумотларни йиғиш Дастурга киритилган саволлар рўйхатига мувофиқ амалга оширилади.
45. Дастур қуйидаги саволларни ўз ичига олади:
фамилияси, исми, отасининг исми;
туғилган санаси ва жойи;
ёши;
жинси;
миллати;
фуқаролиги;
яшаш жойи (турган жойи);
тилларни билиши;
маълумоти;
никоҳ ҳолати;
болаларининг сони;
уй хўжалиги таркиби;
уй-жой шароитлари;
бандлиги;
яшаш учун маблағлар манбалари;
миграция (ички ва ташқи).
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Аҳолини рўйхатга олиш дастурига қўшимча равишда бошқа саволлар ҳам киритилиши мумкин.
46. Жавоблари давлат сирларига ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга тааллуқли ахборотни ўз ичига олиши мумкин бўлган, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузувчи саволлар киритилишига йўл қўйилмайди.
47. Қуйидагилар Дастур асосида ишлаб чиқилган 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ҳисобланади:
1-шакл “Турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати” (кейинги ўринларда - 1-шакл);
2-шакл. “Шахсга оид саволнома” (кейинги ўринларда - 2-шакл);
3-шакл. “Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома” (кейинги ўринларда 3-шакл);
4-шакл. “Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома” (кейинги ўринларда 4-шакл);
5-шакл. “Вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақаси” (кейинги ўринларда 5-шакл).
VI. Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш
48. Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишнинг дастури, рўйхатга олиш варағи шакллари, услубий қўлланмалари, меъёрий ва бошқа ҳужжатлари ҳамда аҳолини рўйхатга олиш усуллари синовдан ўтказилади. Шунингдек, аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда иштирок этувчи ҳудудий статистика органлари ходимлари, ҳудудий комиссиялар аъзолари ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг ходимлари аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига тайёргарликдан ўтказилади.
49. Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш 2021 йилнинг 1-25 ноябрь кунлари Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ тумани ва Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида (кейинги ўринларда синов ўтказиладиган ҳудудлар) ўтказилади.
Синов тариқасида рўйхатга олишнинг аниқ пайти 2021 йил 1 ноябрь соат 00:00 дақиқа этиб белгиланади.
2021 йил 1 ноябрь соат 00.00 дақиқадан кейин содир бўлган демографик ҳолатлар натижалари рўйхатга олиш варағи шаклларига киритилмайди.
50. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг респондент ҳисобланиши ушбу Низомнинг 6-бандида келтириб ўтилган.
51. Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш дастури ушбу Низомнинг 45-бандида келтирилган саволлардан ташкил топган.
52. Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган ходимларга қуйидагилар киради:
давлат статистика органларининг ходимлари (рўйхатга олиш жараёнларини ташкилий-услубий таъминлаш);
уй-жой рўйхатини тузувчилар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги уйлар ва бинолар рўйхатини тузиш);
рўйхатга олувчилар (респондентлардан сўров ўтказиш);
инструктор, рўйхатга олиш участкаси ходимлари (рўйхатга олувчиларни назорат қилиш);
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасида кўрсатилган аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатдан ўтказувчи ташкилотлар ходимлари.
53. Синов тариқасида рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ишлари аҳолини рўйхатга олишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат статистика органлари, масъул вазирлик ва идоралар, шунингдек аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олишга масъул бўлган ташкилот ва муассасалар томонидан амалга оширилади.
54. Қўмита миллий қонун ҳужжатлари ва халқаро тавсияларга мувофиқ синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишни услубий ҳужжатлар билан таъминлайди.
55. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари, ҳудудий комиссиялар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳудудий статистика органлари билан биргаликда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш иштирокчиларини зарур картографик материаллар билан таъминлайди.
56. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳудудий комиссиялар синов ўтказиладиган ҳудудлардаги аҳоли пунктлари, кўчалар номлари, уй ва хонадон рақамларининг мавжудлиги ҳамда хонадонларда яшовчи аҳоли сонига аниқлик киритади.
57. Ҳудудий комиссиялар синов ўтказиладиган ҳудудлар аҳолиси сонидан келиб чиқиб, рўйхатга олиш бўлими, рўйхатга олиш участкаси, инструкторлик ва стационар участкалар, ҳисоб участкалари фаолиятини ташкил этади, шунингдек, ҳудудларни участкаларга бўлинишини таъминлайди.
58. Синов тариқасидаги рўйхатга олишни ўтказишнинг ташкилий режасини тузиш ушбу Низомнинг 24-бандига мувофиқ амалга оширилади.
59. Синов ўтказиладиган ҳудудлардаги туман ҳокимиятлари ушбу Низомнинг 22-бандига мувофиқ зарур транспорт воситалари ҳамда қўриқланадиган бинолар ажратилишини таъминлайди.
60. Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш учун рўйхатга олувчи ходимлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган талаблар асосида танлаб олинади ва уларнинг рўйхати ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланади ҳамда қуйидаги махсус ўқишлардан ўтказилади:
уй хўжаликларининг манзилларини текшириб чиқиш бўйича (Қўмита ходимлари синов ўтказиладиган ҳудудлардаги туман статистика бўлими ходимларини ўқитади);
синов тариқасидаги рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича (Қўмита ходимлари Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти статистика бошқармалари ходимларини, шунингдек аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатдан ўтказишга масъул бўлган давлат бошқарув органлари ва ташкилотлар вакилларини ўқитади);
синов тариқасидаги рўйхатга олишни ўтказиш ва рўйхатга олиш ҳужжатларини тўлдириш, рўйхатга олиш ходимларини рўйхатга олиш буюмлари билан таъминлаш масалалари бўйича (Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти статистика бошқармалари ходимлари туман (шаҳар) рўйхатга олувчи ходимларни ўқитади).
61. 2021 йил августда уй-жой рўйхатини тузувчилар ўз участкалари ҳудудини тўлиқ айланиб чиқиш орқали барча уйлар ва бинолар рўйхатини шакллантиради.
Уй-жой рўйхатини тузувчилар картографик материалларни текширади ва зарур ҳолларда тегишли ўзгартиришлар киритиш учун кадастр идораларига таклиф киритади.
62. Аҳолининг айрим тоифалари яшайдиган муассасалар (ташкилотлар) рўйхати тегишли ташкилотлар билан биргаликда ҳудудий статистика органлари томонидан шакллантирилади.
Аҳолининг айрим тоифалари яшайдиган муассасаларда (ташкилотлар) яшовчи шахслар сони тўғрисидаги маълумотлар мазкур муассасалар томонидан 2021 йилнинг 1 сентябрига қадар ҳудудий статистика идораларига тақдим этилади.
63. Ҳудудий комиссиялар томонидан ҳудудлар аҳолини рўйхатга олиш, инструкторлик ва ҳисоб участкаларига бўлиб чиқилади ҳамда ташкилий режа тайёрланади.
64. Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга жалб қилинадиган ходимларга тўғри келадиган ўртача юклама ушбу Низомнинг 24-бандига мувофиқ аниқланади.
65. Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бошланишидан олдин синов ўтказиладиган ҳудудлардаги рўйхатга олиш участкаси ходимлари, инструкторлар (супервайзерлар) ва рўйхатга олувчилар белгиланган тартибда махсус гувоҳнома, сумка, рўйхатга олиш варағи шакллари ва канцелярия буюмлари билан таъминланади.
66. Уй-жой рўйхатини тузувчилар, рўйхатга олиш участкаси ходимлари фаолиятини - туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлимлари, инструкторлар (супервайзерлар) фаолиятини - рўйхатга олиш участкаси ходимлари, рўйхатга олувчилар фаолиятини - инструкторлар (супервайзерлар) назорат қилади.
67. Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш бошланишидан бир ой олдин ҳудудий комиссияларга жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир оилалар тўғрисидаги маълумотлар тегишли ҳудудий ички ишлар органлари томонидан тақдим этилади.
68. Синов тариқасидаги рўйхатга олишни ўтказиш муддатлари:
1-5 ноябрь кунлари – Интернет тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (Қўмитанинг расмий веб-сайти орқали, 5 кун);
6-10 ноябрь кунлари – рўйхатга олувчилар учун Интернет орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун);
11-22 ноябрь кунлари – аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юрган ҳолда аҳолини рўйхатга олиш (12 кун, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага мувофиқ);
23-25 ноябрь кунлари ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш (3 кун).
Рўйхатга олиш варағи шаклларини тўғри тўлдирилганини танланма назорат қилиш мақсадида инструкторлар стационар рўйхатга олувчилар билан биргаликда, назорат текшируви учун танланган хонадонларда қисқартирилган рўйхатга олиш варағи асосида аҳолини қайта рўйхатдан ўтказилади.
69. Яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар 11-22 ноябрь кунлари инструкторлик участкаларига келиб рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Инструкторлик участкаларида жойлашган стационар рўйхатга олувчилар республиканинг барча ҳудудларида соат 9.00 дан 18.00 гача фаолият олиб боради.
70. Рўйхатга олувчиларнинг кунлик иш вақти 8 соатдан ошмаслиги лозим.
71. Рўйхатга олувчилар белгиланган тартибда респондентларнинг яшаш жойи бўйича хонадонлар ва муассасалар (ташкилотлар) биноларига ташриф буюрган ҳолда сўров ўтказишни амалга оширади. Яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар инструкторлик участкаларида рўйхатга олинади.
72. Агар респондент яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаса, рўйхатга олувчи унга стационар рўйхатга олиш участкасига бориб рўйхатдан ўтишни таклиф этади ва участка манзилини беради.
Рўйхатга олувчи ушбу респондент манзили ҳақида инструкторни хабардор қилади, инструктор ушбу респондентнинг рўйхатга олишда иштирок этишини назорат қилади.
73. Рўйхатга олиш даврида инструкторлар (супервайзерлар) рўйхатга олувчилар томонидан сўров ўтказилган респондентлар сонининг кунлик қамровини назорат қилади ва маълумот тайёрлаб боради.
74. Рўйхатга олиш ва назорат текшируви тугагандан сўнг рўйхатга олиш ҳужжатлари қуйидаги тартибда тўлиқ топширилади:
рўйхатга олувчилар – инструкторларга (супервайзерларга);
инструкторлар (супервайзерлар) – рўйхатга олиш участкасига;
рўйхатга олиш участкаси – туман (шаҳар) рўйхатга олиш бўлимига;
75. Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш материаллари Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар статистика бошқармаларида ташкил этилган бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш марказларига юборилади.
76. Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнида маълумотлар сифатли ва тўлиқ йиғилиши учун вақтинча жалб этиладиган ходимлар қуйидагиларга амал қилишлари лозим:
доимий яшаётган ва вақтинча бўлиб турган барча аҳоли тоифаларини ҳисобга олишда камчиликларга йўл қўймаслик;
битта шахснинг бир вақтнинг ўзида иккита ёки ундан кўп яшаш жойларида ҳисобга олиниш ҳолатларига йўл қўймаслик;
рўйхатга олиш варағининг бир ёки бир нечта саволларига жавоб бермаслик ҳолатларига йўл қўймаслик;
синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш ва назорат текшируви давомида респондентлар жавобларининг ўзаро мослиги.
77. Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишнинг якунлари бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилади:
2022 йил 1 апрелга қадар 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишнинг ташкилий-техникавий схемасини оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади;
рўйхатга олиш дастури, рўйхатга олиш ҳужжатлари шакллари, рўйхатга олишни ўтказиш услублари, рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлари ҳамда фойдаланиладиган ахборот технологиялари синови натижалари таҳлил қилинади;
синов натижаларига кўра 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш дастури, услубий қўлланмалар ва меъёрий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши ҳамда маълумотларни қайта ишлаш усуллари ва аҳолини рўйхатга олиш якунларини шакллантириш зарурати юзасидан таклифлар ишлаб чиқилиши мумкин.
VII. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш
78. 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда респондентлар сўрови қуйидаги муддатларда ташкил этилади:
1-5 ноябрь кунлари – Интернет тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (Қўмитанинг расмий веб-сайти орқали, 5 кун);
6-10 ноябрь кунлари – Интернет орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун);
11-22 ноябрь кунлари – аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юрган ҳолда аҳолини рўйхатга олиш (12 кун, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага мувофиқ);
23-25 ноябрь кунлари – ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш ўтказиш (3 кун).
79. Бориш қийин бўлган ҳудудларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари аҳолини рўйхатга олиш жараёни бошланишидан 2 ой олдин ўтказилиши мумкин. Бориш қийин бўлган ҳудудларда аҳолини рўйхатга олиш ишларини олдинроқ ўтказиш бўйича ҳудудий комиссиялар томонидан республика комиссиясига таклифлар киритилади.
80. Агар респондент яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаса, рўйхатга олувчи унга стационар рўйхатга олиш участкасига бориб рўйхатдан ўтишни таклиф этади ва участка манзилини беради.
Инструкторлик участкаси 2022 йил 11-22 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларида соат 9.00 дан 18.00 гача фаолият юритади.
81. Рўйхатга олувчиларнинг кунлик иш вақти 8 соатдан ошмаслиги лозим.
82. Рўйхатга олиш участкаси ходимлари, инструкторлар ва рўйхатга олувчилар белгиланган тартибда махсус гувоҳнома, сумка, рўйхатга олиш варағи шакллари ва канцелярия буюмлари билан таъминланади.
83. Рўйхатга олиш даврида инструкторлар (супервайзерлар) рўйхатга олувчилар томонидан сўров ўтказилган респондентлар сонини кунлик назорат қилиб боради.
84. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда рўйхатга олувчи ходимлар:
сўров ўтказишдан олдин ўзини таништириши, респондентга ўз гувоҳномасини кўрсатиши, ташриф мақсадини тушунтириши, шунингдек рўйхатга олишда иштирок этишнинг муҳимлиги, респондентларнинг шахсга доир маълумотлари махфийлиги таъминланиши ва сўров тахминан қанча вақт давом этиши тўғрисида маълумот бериши;
шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнида аҳолини рўйхатга олиш дастурида белгиланган саволлар рўйхатига риоя этиши, уларнинг мазмуни бузилишига йўл қўймаслиги;
рўйхатга олиш варағида келтирилган кетма-кетлик бўйича саволлар бериш, рўйхатга олиш варағида мавжуд бўлмаган саволларни бермаслиги;
2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларини тўлдириш бўйича Йўриқномада келтирилган тушунтиришлардан ташқари респондентга қулайлик яратиш мақсадида қўшимча равишда тушунтиришлар бериши;
хушмуомала бўлиш, бошқа шахсларнинг ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслик ёки уларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкига хавф солмаслиги, шунингдек статистика органлари обрўсига путур етказадиган ҳаракатлардан сақланиши;
шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши ва уларнинг мазмунини ошкор қилмаслиги;
ўз ваколатларига мувофиқ ишларни тўлиқ, сифатли ва белгиланган муддатларда бажариши лозим.
85. Рўйхатга олувчилар инструктор (супервайзер), рўйхатга олиш участкаси ходимлари кўрсатмаларини ўз вақтида ва аниқ бажаради ҳамда бу борада бошқа рўйхатга олувчилар билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши мумкин.
Рўйхатга олувчилар иш жараёнида юзага келадиган муаммолар ва уларнинг сабаблари бўйича инструкторга хабар беради, ҳамда имкон қадар мустақил равишда ушбу муаммоларни бартараф қилиш чораларини кўради.
Шунингдек, рўйхатга олувчилар зарурат туғилганда оилавий аҳволи, соғлиги ва бошқа кутилмаган ҳолатлар ҳақида инструкторга хабар беради.
86. Рўйхатга олувчилар мустақил равишда иш режасини тузади, зарур ҳолларда инструктор билан маслаҳатлашади, ўзига бириктирилган ҳудуддаги барча биноларни ҳисобга олган ҳолда сўров ўтказиш учун қулай бўлган йўналишни белгилаб олади.
Кун режасини тузишда рўйхатга олувчилар қуйидагиларни:
кам вақт сарф этиб, қисқа масофани босиб максимал миқдорда биноларни айланиб, рўйхатга олишни ўтказишни;
жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир оилалар бўлган хонадонларга Миллий гвардия ва ички ишлар органлари ходимлари билан биргаликда ташриф буюрган ҳолда, зарур хавфсизлик чораларини кўришни ҳисобга олади.
87. Агар рўйхатга олувчилар режадан сезиларли даражада ортда қолаётган бўлса, инструкторлар (супервайзерлар) ушбу ҳолатнинг сабабини аниқлаштиради ва зарур ҳолларда захира таркибидан рўйхатга олувчиларни жалб этилиши юзасидан қарор қабул қилади.
88. Рўйхатга олиш варағи шаклларини тўлдириш уй хўжалиги таркибини аниқлашдан бошланади.
89. Сўров давлат тилида ўтказилади. Давлат тилини билмайдиган респондентлар она тилида ёки эркин равишда танланган мулоқот тилида сўровдан ўтказилиши мумкин. Бунда рўйхатга олувчи ходимлар ушбу ҳудудда яшовчи ёки шу ҳудуднинг аҳолиси билан эркин мулоқот қила оладиган шахслар орасидан танланади.
Уй хўжаликлари шахсий ва жамоавийга бўлинади.
Шахсий уй хўжаликлари таркибига турар жой бинолари – уйлар, хонадонлар, ётоқхоналар, дала ҳовлилар ва бошқа яшаш учун фойдаланиладиган биноларда яшовчи шахслар киради.
Жамоавий уй хўжаликлари таркибига яшаш ва овқатланиш эҳтиёжлари турар жой ва хизматларни етказиб берувчи ташкилотлар томонидан қопланадиган шахслар киради. Бу ташкилотлардаги турар жой бинолари одатда барча яшовчилар учун умумий қулайликка эга (ювиниш хонаси, ошхона, ётоқхона ва бошқалар) бўлади.
Аҳолининг айрим тоифалари яшайдиган муассасалар (ташкилотлар) жамоавий уй хўжаликлари ҳисобланади.
Қуйидаги жойларда:
болалар интернатлари, тарбия муассасалари, “Болалар шаҳарчалари”да;
ижтимоий муассасаларда;
диний муассасаларда;
шифохоналар ва бошқа соғлиқни сақлаш ташкилотларида;
зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларида;
қамоқда сақлаш жойларида, тергов ҳибсхонасида, ахлоқ тузатиш муассасаларида ва махсус муассасаларда яшовчи (доимий ёки вақтинча) шахслар жамоавий уй хўжаликларида яшовчилар ҳисобланади.
Ушбу муассасаларда рўйхатга олиш ишлари уларнинг маъмуриятлари томонидан амалга оширилади.
Рўйхатга олувчилар ўзига бириктирилган ҳисоб участкаси ҳудудида жойлашган меҳмонхона туридаги муассасаларда рўйхатга олиш ишларини ушбу муассасанинг маъмурияти билан биргаликда амалга оширади.
Чақирув асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга жалб этилган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг ёпиқ ҳудудларда яшаётган оила аъзоларини (респондентларни) рўйхатдан ўтказиш ҳарбий қисм командири ёки у ваколат берган шахс томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ходимлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда уларнинг ўзи билан бирга бўлган оила аъзолари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан рўйхатга олинади.
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддати даврида яшаш жойида бўлмаган, вояга етмаган ёки муомала лаёқатига эга бўлмаган шахслар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар уларнинг уй хўжалигидаги вояга етган, муомала лаёқатига эга бўлган аъзолари томонидан маълум қилинади. Ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахслар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар уларнинг васийлари ёхуд ҳомийлари томонидан маълум қилинади.
Респондент рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб беришни рад этган ёки рўйхатга олишни ўтказиш даврида яшаш жойида (бинода) хонадонда ҳеч ким бўлмаган тақдирда рўйхатга олиш варағи шакллари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади.
Агар рўйхатга олувчилар ўз участкасида уйсизларга дуч келса, уларни 4-шакл бўйича рўйхатдан ўтказади ва ҳар бири учун 2-шаклни ҳам тўлдиради.
90. Аҳоли ҳисобининг тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг 23-25 ноябрь кунлари уч кун муддатда танланма равишда назорат кузатуви ўтказилади.
Назорат кузатуви барча ҳисоб участкалари бўйича 10 фоиздан кам бўлмаган қамров билан ўтказилади. Бунда, хонадонга ташриф буюрган ҳолда ва стационар участкаларда рўйхатга олинган респондентлар танлов асосида қамраб олинади.
Назорат кузатувидан сўнг тўлдирилган рўйхатга олиш варағи шакли рўйхатга олишни ўтказиш даврида тўлдирилган рўйхатга олиш варағи шакли билан солиштирилади ҳамда рўйхатга олиш тўлиқлиги ва рўйхатга олиш варағи шаклларини тўлдириш сифати текширилади.
91. Аҳолини рўйхатга олишнинг шахсга доир маълумотлари Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига мувофиқ махфий бўлиб, респондентнинг розилигисиз ошкор этилмайди ва тарқатилмайди.
Шахсга доир маълумотларни йиғиш ва уларга ишлов бериш натижасида шакллантирилган йиғма статистик ахборот аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотларидир.
92. Рўйхатга олиш ва назорат кузатуви ўтказилгандан кейин рўйхатга олиш варағи шакллари билан тўлдирилган сумкалар қуйидаги тартибда топширилиши керак:
рўйхатга олувчи – рўйхатга олиш ишлари якунлангандан сўнг бир кун муддатда инструкторга;
инструктор – рўйхатга олувчилардан қабул қилиб олингандан сўнг уч кун муддат ичида рўйхатга олиш участкаси бошлиғига;
рўйхатга олиш участкаси бошлиғи – инструкторлардан қабул қилиб олингандан сўнг беш кун муддат ичида туман (шаҳар) рўйхатга олиш бўлими бошлиғига;
туман (шаҳар) рўйхатга олиш бўлими бошлиғи – рўйхатга олиш участкаси бошлиқларидан қабул қилиб олингандан сўнг беш кун муддат ичида ҳудудий статистика бошқармалари ҳузуридаги бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш марказларига.
VIII. Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини
киритиш, қайта ишлаш ва якуний маълумотларини шакллантириш
93. Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш ҳудудларда амалга оширилади.
Ҳудудий статистика бошқармалари ҳузуридаги 14 та бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш марказлари ташкил этилади. Ҳар бир ҳудудий марказларда тегишли ҳудуд бўйича аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари электрон базага киритилади ва таҳрирланади.
Аҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш махсус дастурий таъминот асосида ҳудудий марказ бошлиқлари, операторлар гуруҳи бошлиқлари, ҳужжатларни сақлаш ходимлари (архив ходими), маълумотларни киритиш ва мантиқий назорат қилиш бўйича операторларни вақтинча жалб этиш орқали амалга оширилади.
Республика даражасида якуний маълумотларни жамлаш ва таҳлил этиш махсус компъютер дастури асосида амалга оширилади.
Рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш ишлари 2023 йил 29 декабргача амалга оширилади.
94. Интернет тармоғи орқали респондентлар рўйхатга олиш варағи шаклларини мустақил равишда тўлдиришлари мумкин.
Қўмита Интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантиради ҳамда ҳудудий статистика органларига юборади.
95. Бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш ва уларни қайта ишлаш бўйича назорат ҳудудий статистика бошқармалари томонидан амалга оширилади. Қўмита томонидан мунтазам равишда мониторинг ишлари йўлга қўйилиб, мувофиқлаштирилади.
Шахсга доир бирламчи маълумотлар қайта ишлаш жараёнида махфийлаштирилади.
iX. Аҳолини рўйхатга олишнинг якуний
маълумотларини шакллантириш ва уларни эълон қилиш
96. Рўйхатга олувчи ходимлар томонидан тайёрланган йиғма рўйхатлар натижалари асосида шаҳар ва қишлоқлар (шу жумладан, эркаклар ва аёллар) кесимидаги дастлабки маълумотлар шаҳар ва қишлоқ аҳолисига ажратилган ҳолда шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар кесимидаги аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотлари 2023 йил 1 март санасига қадар тайёрланади.
97. Аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотлари республика ва ҳудудлар кесимида белгиланган жадваллар кўринишида 2024 йил 1 декабрь санасига қадар шакллантирилади.
Эълон қилинган маълумотлардан ташқари қўшимча маълумотлар фойдаланувчиларнинг сўровларига мувофиқ шакллантирилади.
98. Якуний натижалар аҳолини рўйхатга олиш натижаларини эълон қилиш дастурига мувофиқ, махсус режа-жадвал асосида бирламчи маълумотлар базасидан шакллантирилади.
99. Аҳолини рўйхатга олиш натижаларини чоп этиш Қўмита ва унинг ҳудудидий органлари томонидан 2024 йил 1 декабрь санасига қадар расмий босма нашрларда шунингдек, электрон манбаларда, фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун оммабоп нашрларда, (рисолалар, пресс-релизлар, атласлар, тақдимот материалларида ва б.), Қўмитанинг расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали эълон қилинади.
100. Қайта ишланган қоғоз кўринишидаги аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларини сақлаш ва йўқ қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
101. Аҳолини рўйхатга олишнинг электрон маълумотлар базасини ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳамда аҳолини рўйхатга олишнинг йиғма ҳужжатлари қайта ишланганидан сўнг белгиланган тартибда доимий сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги тақдим этилади.
X. Аҳолини рўйхатга олишни моддий-техника
ва молиявий таъминлаш
102. 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга жалб этиладиган ходимлар фаолиятини белгиланган меъёрлар асосида ташкил этиш учун аҳолини рўйхатга олишни моддий-техника воситалари билан таъминлаш 2020-2024 йилларда Қўмита раҳбарияти томонидан тасдиқланган йиллик харид режаси асосида амалга оширилади.
103. Рўйхатга олувчиларнинг махсус сумкалари, канцелярия буюмлари, гувоҳномаси, махсус кийимлари, фонар каби товар-моддий бойликлари Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан ўрнатилган тартибда харид қилинади.
104. 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларини ва бошқа аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини марказлашган ҳолда чоп этиш ва уларни ҳудудий статистика органларига етказиб бериш Қўмита томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби бўйича ташкилий-услубий
Низомга
ИЛОВА
Аҳолини рўйхатга олиш ишларига вақтинча жалб этиладиган
ходимларни тайёрлаш ва ўқитиш усуллари
|
Чора-тадбир номи |
Қатнашчилар сони |
Ўтказиш жойи |
Муддати |
|
1-босқич. Халқаро тажриба ва амалиётни ўрганиш |
|||
|
Халқаро экспертлар |
Давлат статистика қўмитаси ходимлари, |
Давлат статистика қўмитаси |
Режа-жадвал асосида
|
|
2-босқич. Аҳолини рўйхатга олиш бошқарув ходимларини тайёрлаш |
|||
|
Давлат статистика қўмитаси мутахассислари ҳудудий статистика бошқармалари ходимларини аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ўқитади |
Ҳудудий статистика бошқармалари ходимлари, |
Давлат статистика қўмитаси |
Режа-жадвал асосида |
|
Давлат статистика қўмитаси мутахассислари ҳудудий статистика бошқармаларининг бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш марказлари ходимларини ўқитади |
Ҳудудий статистика бошқармалари ходимлари, |
Давлат статистика қўмитаси |
Режа-жадвал асосида |
|
3-босқич. Аҳолини рўйхатга олиш бўйича ҳудудий ходимларни тайёрлаш |
|||
|
Ҳудудий статистика бошқармалари мутахассислари туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлимлари ходимларини ҳамда ҳудудий комиссиялар аъзоларини аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ўқитади |
Туман (шаҳар) статистика бўлимлари ходимлари, |
14 та ҳудудий статистика бошқармаларида ҳар бир вилоятда ўртача |
Режа-жадвал асосида |
|
4-босқич. Уй-жой рўйхатини тузувчиларни тайёрлаш |
|||
|
Туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлимлари ходимлари аҳоли уй-жой фондини хатловдан ўтказиш бўйича уй-жой рўйхатини тузувчиларни тайёрлайди |
Уй-жой рўйхатини тузувчилар, (ўртача |
Барча туман (шаҳар) марказларида ҳар бир туманда ўртача |
Режа-жадвал асосида |
|
5-босқич. Аҳолини рўйхатга олувчи ходимларни тайёрлаш |
|||
|
Туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлимлари ходимлари аҳолини рўйхатга олиш бўйича рўйхатга олиш участкаси ходимларини ўқитади |
Аҳолини рўйхатга олиш участкаси ходимлари,
|
Барча туман (шаҳар) марказларида ҳар бир туманда ўртача |
Режа-жадвал асосида |
|
Аҳолини рўйхатга олиш участкаси ходимлари аҳолини рўйхатга олиш бўйича инструктор (супервайзер), стационар рўйхатга олувчи |
Инструктор-лар (супер-вайзерлар), |
Республика бўйича ҳар бир участкада ўртача |
Режа-жадвал асосида |
|
6-босқич. Бирламчи маълумотларни электрон базага киритувчи ходимларни тайёрлаш |
|||
|
Ҳудудий статистика бошқармалари мутахассислари бирламчи маълумотларни киритиш маркази ходимларини тайёрлайди |
ўртача |
14 та ҳудудий статистика бошқармаларида |
Режа-жадвал асосида |
***
Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “____”________ даги
___-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш
ДАСТУРИ
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, аҳолини рўйхатга олиш вақтида вақтинчалик хорижий мамлакатда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқарологи бўлмаган шахслар тўғрисидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш амалга ошириладиган саволлар рўйхати Аҳолини рўйхатга олиш дастури ҳисобланади.
Аҳолини рўйхатга олиш дастури қуйидаги саволларни ўз ичига олади:
1. Асосий демографик кўрсаткичларга тегишли саволлар:
фамилия, исми, шарифи;
туғилган вақти, тўлиқ яшаган ёши;
жинси;
уй хўжалигида биринчи кўрсатилган шахс (оила бошлиғи) билан қариндошлик муносабати;
никоҳ ҳолати (15 ёш ва ундан катта шахслар учун);
туғилган давлати.
2. Аҳолининг механик ҳаракати, миграциясига тегишли саволлар:
яшаб турган аҳоли пунктида яшаш муддати;
яшаб турган аҳоли пунктига қаердан кўчиб келганлиги;
яшаб турган аҳоли пунктига қачон кўчиб келганлиги;
узлуксиз бир йил давомида бошқа мамлкат ҳудудида яшаганлиги;
узлуксиз бир йил қайси мамлкат ҳудудида яшагани;
бошқа мамлакат ҳудудидан қачон кўчиб келганлиги;
бошқа мамлакат ҳудудига қачон кўчиб кетганлиги;
бошқа мамлакатга нима сабабдан кетганлиги.
3. Аҳолининг миллий хусусиятлари, фуқаролигига тегишли саволлар:
фуқаролиги;
миллати (вояга етмаган болалар учун эса ота-оналари ёки вояга етган яқин қариндошлари жавоблари асосида белгиланади);
она тили;
эркин суҳбатлашадиган тиллар.
4. Аҳолининг таълим даражасига тегишли саволлар:
таълим даражаси;
ўқишни ёки ёзишни билиши;
илмий даражаси мавжудлиги;
3-6 ёш оралиғидаги болаларнинг мактабгача таълим ташкилотига бориши;
ҳозирги вақтда таълим олиши.
5. Яшаш учун даромад манбаи.
6. Аҳолининг бандлигига тегишли саволлар:
асосий меҳнат фаолияти;
иш жойи жойлашган жой;
аҳолини рўйхатга олиш бошланган кунга қадар охирги бир ҳафта ичида (жорий йилнинг 24-31 октябрь кунлари) фаолият туридан қатъий назар, иш ҳақи тўланадиган ёки даромад келтирадиган ҳар қандай иш билан машғул бўлганлиги;
аҳолини рўйхатга олиш бошлангунга қадар охирги бир ой ичида (жорий йилнинг 1 октябрдан 31 октябргача) иш излаганлиги, таклиф этилган ишга икки ҳафта мобайнида кириша олиш имконияти, ишга киришмаслик сабаби.
7. Болалар сонига тегишли саволлар:
фарзанд дунёга келтирганлиги;
жами фарзандлар сони;
тирик туғилган фарзандлар сони.
8. Турар жой хусусиятларига тегишли саволлар:
турар жойнинг тўлиқ манзили;
турар жойнинг мулкчилик шакли;
турар жойнинг тури;
турар жойнинг умумий майдони, шу турар жойдаги яшаш хоналар сони, яшаш хоналарининг майдони;
турар жойнинг қурилган вақти;
турар жой ташқи деворларининг асосий материаллари;
турар жойда мавжуд қулайликлар, санитар-гигиеник шароитлар;
турар жойда яшовчи уй хўжаликлар (оилалар) сони ва уларнинг таркиби (респондентнинг аҳолини рўйхатга олиш вақтида қаерда эканлиги, мазкур турар жойда доимий, вақтинчалик яшаши ёки вақтинчалик яшамаслиги, мазкур турар жойда яшамаслик сабаби ва муддатлари кўрсатилган ҳолда).
9. Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари тўғрисидаги шахсга оид маълумотларини йиғиш бўйича саволлар рўйхати:
жинси;
туғилган санаси;
фуқаролиги;
доимий яшайдиган давлати;
Ўзбекистонга келиш санаси;
Ўзбекистонга келиш сабаби.
10. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида болалар интернатларида, тарбия муассасаларида, «Болалар шаҳарчалари»да, ижтимоий муассасаларда, диний муассасаларда, шифохоналарда ва бошқа соғлиқни сақлаш ташкилотларида, зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларида, қамоқда сақлаш жойларида, тергов ҳибсхонасида, ахлоқ тузатиш муассасаларида ва махсус муассасаларда яшаётган (бўлган) респондентлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ходимлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда уларнинг ўзи билан бирга бўлган оила аъзолари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқаролар ҳамда уйсизларнинг шахсга доир маълумотлари “Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома” асосида йиғилади.
Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан бериладиган саволар:
муассаса номи;
муассаса тури;
мазкур муассаса, ташкилотда рўйхатдан ўтадиган жами респондентлар сони;
уйсизлар ва уларнинг сони;
мазкур муассаса, ташкилтдаги респондентлар рўйхати. Мазкур рўйхатга тушган барча респондентлар учун шахсга доир саволнома тўлдирилади.
***
Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “____”________ даги
__-сон қарорига
3-ИЛОВА
2022 йилда Ўзбекистон Республикасида
аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхати
2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш дастури асосида ишлаб чиқилган 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари қуйидагилардан иборат:
1-шакл. “Турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати”;
2-шакл. “Шахсга оид саволнома”;
3-шакл. “Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома”;
4-шакл. “Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома”.
5-шакл. “Вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақаси”.
***
Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил “____”________ даги
__-сон қарорига
4-ИЛОВА
Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни
жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармони билан тасдиқланган Концепцияга мувофиқ ишлаб чиқилди ва ходимларни жалб этишдаги ягона ёндошувни белгилаб беради.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга (кейинги ўринларда – аҳолини рўйхатга олиш деб юритилади) тайёргарлик кўриш
ва уни ўтказиш, унинг натижаларини қайта ишлаш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.
II. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб
этиладиган ходимлар тоифалари
1. Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва натижаларини қайта ишлаш жараёнларига Ўзбекистон Республикасининг вояга етган муомала лаёқатига эга фуқаролари жалб этилади.
2. Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда ҳамда ҳудудларда ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштиришда Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ходимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар статистика бўлимлари ходимлари жалб этилади.
3. Туман ва шаҳар миқёсида туман, шаҳар аҳолини рўйхатга олиш бўлими, аҳолини рўйхатга олиш, инструкторлик ва ҳисоб участкаларида ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун шартнома асосида ходимлар жалб этилади.
4. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги уйларнинг тайёргарлик босқичида тузилган рўйхатларини ва картографик материалларни қайта ўрганиш (аниқ ҳудуддаги уйларнинг ҳақиқатда мавжудлигини текшириш) учун шартнома асосида уй-жой рўйхатини тузувчилар жалб этилади.
5. Давлат идоралари, ташкилот ва муассасалар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ходимлари орасидан меҳнат қилиш ва ўқиш жараёнига таъсир этмаган ҳолда рўйхатга олиш участкалари бошлиқлари, инструкторлар, рўйхатга олувчилар, маълумотларни қайта ишлаш учун ходимлар, зарур ҳолларда, бошқа тоифадаги шахслар ҳам аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларига ихтиёрий равишда шартнома асосида жалб қилинади.
Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этилган ходимлар режа-жадвал асосида ўқитилади.
6. Рўйхатга олиш жараёнларига давлат идоралари, ташкилот ва муассасалар ходимлари жалб этилганда уларнинг ўртача ойлик маошлари сақланиб қолинади. Бунда рўйхатга олиш ишларида иштирок этган ходимлар ўз иш жойлари раҳбарлари томонидан қўшимча рағбатлантирилиши мумкин.
7. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш тегишли ташкилотлар ва муассасаларнинг ваколат берган ходими томонидан амалга оширилади.
Аҳолини айрим тоифаларини рўйхатга олувчи ходимлар уларнинг ўртача ойлик маошлари сақланиб қолинган ҳолда шартнома асосида ишга жалб қилинади. Рўйхатга олиш ишларида иштирок этган ходимлар ўз иш жойларидан қўшимча рағбатлантирилиши мумкин.
III. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида ташкил этиладиган
бўлинмаларда вақтинчалик штат бирликлари
8. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида ташкил этиладиган бўлинмаларда вақтинчалик штат бирликлари:
а) туман (шаҳар) миқёсида:
туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлими – бўлим бошлиғи, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бош мутахассиси, уй-жой рўйхатини тузувчи;
рўйхатга олиш участкаси – участка бошлиғи, участка бошлиғи ўринбосари;
инструкторлик участкаси – инструктор (супервайзер), стационар рўйхатга олувчи;
ҳисоб участкаси – рўйхатга олувчи.
б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри аҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш марказларида – марказ бошлиғи, операторлар гуруҳи бошлиғи, оператор ва ҳужжатларни сақлаш диспетчери.
IV. Жисмоний ва юридик шахсларни
аҳолини рўйхатга олишга жалб этиш тартиби
9. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун вақтинча жалб этиладиган рўйхатга олувчи ходимлар (уй-жой рўйхатини тузувчилар, рўйхатга олувчилар, стационар рўйхатга олувчилар, инструкторлар (супервайзерлар), рўйхатга олиш участкаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари) сони белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда – ҳудудий комиссиялар) томонидан аниқланади.
Рўйхатга олиш ишларига вақтинча жалб этиладиган ходимлар сони тўғрисида якуний маълумотлар синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш ва уй жойларни хатловдан ўтказиш натижаларидан келиб чиқиб шакллантирилади.
10. Туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлими ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари томонидан муддатли меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишга жалб этилади. Аҳолини рўйхатга олиш хусусиятларидан келиб чиқиб шартнома намуналари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда Давлат статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади.
11. Уй-жой рўйхатини тузувчилар туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ҳудудий статистика органлари билан биргаликда танлаб олинади.
12. Жисмоний ва юридик шахслар ҳудудий комиссиялар ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этилади.
Жалб этилган рўйхатга олувчи ходимлар билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари раҳбарлари ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузилади.
13. Аҳолини рўйхатга олиш бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш маркази ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари томонидан танлов асосида саралаб олинади.
V. Рўйхатга олиш ходимларига қўйиладиган талаблар
14. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб қилинадиган шахслар давлат тилини билиши, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши, умумий ўрта, ўрта махсус (касб-ҳунар таълими) ёки олий маълумотга эга бўлиши, муомала лаёқатига эга, аҳоли билан мулоқотга кириша оладиган, аниқ ва тушунарли ёза оладиган ҳамда тегишли ҳудудда доимий яшаб турган бўлиши талаб этилади.
15. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб қилинадиган фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорти) ва СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами) рақами мавжуд бўлиши лозим.
VI. Рўйхатга олувчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш
16. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб қилинган шахсларнинг асосий иш (ўқиш) жойларидаги лавозими ва ўртача ойлик маошлари (стипендиялари) сақлаб қолинади.
17. Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, натижаларни қайта ишлашга жалб этиладиган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш мазкур Низомнинг
1-иловасига, синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш 2-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
18. Агар шартномада кўрсатилган иш муддати тугамасдан аввал шартнома бекор қилинадиган бўлса, иш ҳақини ҳисоблаш ҳақиқий ишланган вақтга (муддатга) мутаносиб равишда амалга оширилади.
19. Ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган жисмоний шахслар тоифаларига самарали меҳнат фаолиятидан келиб чиқиб, ҳудудий комиссияларнинг қарорига асосан ўз маблағлари ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан мукофот ва рағбатлантириш кўринишидаги тўловлар берилиши мумкин.
20. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фаол иштирок этган шахслар самарали меҳнат фаолиятидан келиб чиқиб, қўмита раиси ҳамда ҳудудий комиссияларнинг қарорига асосан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин.
21. Аҳолини рўйхатга олишга жалб этиладиган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш бюджет маблағлари ва қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
22. Аҳолини рўйхатга олишга жалб этилган шахслар билан меҳнат муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низомга
1-ИЛОВА
Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш,
унинг натижаларини қайта ишлашга жалб этиладиган шахслар
меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори
|
Лавозими |
Иш даври |
Бир ойлик тўлов миқдори |
|
Туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлими |
||
|
Бўлим бошлиғи
|
01.06.2021 й. -01.03.2023 й. |
туман (шаҳар) статистика бўлими бошлиғи лавозим ойлик маоши миқдорида |
|
Бўлим бошлиғи ўринбосари |
01.06.2021 й. -01.03.2023 й. |
туман (шаҳар) статистика бўлими бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида |
|
Бўлим бош мутахассиси |
01.06.2021 й. -02.01.2023 й. |
туман (шаҳар) статистика бўлими етакчи мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида |
|
Рўйхатга олиш участкаси |
||
|
Участка бошлиғи |
10.10.2022 й. -02.01.2023 й. |
туман (шаҳар) статистика бўлими бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида |
|
Участка бошлиғи ўринбосари |
10.10.2022 й. -02.01.2023 й. |
туман (шаҳар) статистика бўлими бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида |
|
Инструкторлик ва стационар рўйхатга олиш участкаси |
||
|
Инструктор |
10.10.2022 й. -12.12.2022 й. |
туман (шаҳар) статистика бўлими бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида -5% |
|
Стационар рўйхатга олувчи |
25.10.2022 й. -01.12.2022 й. |
туман (шаҳар) статистика бўлими етакчи мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида |
|
Рўйхатга олувчи |
25.10.2022 й. -01.12.2022 й. |
|
|
Уй-жой рўйхатини тузувчи |
01.08.2021 й. -01.09.2021 й. |
|
|
Бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш маркази |
||
|
Марказ бошлиғи |
01.12.2022 й. -31.12.2024 й. |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бўлими бошлиғи лавозим ойлик маоши миқдорида |
|
Операторлар гуруҳи бошлиғи |
01.12.2022 й. -29.12.2023 й. |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бўлим бошлиғи ўринбосари лавозим ойлик маоши миқдорида |
|
Оператор |
01.01.2023 й. -29.12.2023 й. |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида |
|
Ҳужжатларни сақлаш ходими (архив ходими) |
01.12.2022 й. -31.12.2024 й. |
|
Аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низомга
2-ИЛОВА
Аҳолини синов тариқасидаги рўйхатга олиш жараёнига жалб этиладиган
шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори
|
Лавозими |
Иш даври |
Бир ойлик тўлов миқдори |
|
Туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлими |
||
|
Бўлим бошлиғи
|
01.03.2021 й. -01.06.2021 й. |
туман (шаҳар) статистика бўлими бошлиғи лавозим ойлик маоши миқдорида |
|
Бўлим бошлиғи ўринбосари |
01.03.2021 й. -01.06.2021 й. |
туман (шаҳар) статистика бўлими бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида |
|
Бўлим бош мутахассиси |
01.03.2021 й. -01.06.2021 й. |
туман (шаҳар) статистика бўлими етакчи мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида |
|
Рўйхатга олиш участкаси |
||
|
Участка бошлиғи |
10.10.2021 й.-31.12.2021 й. |
туман (шаҳар) статистика бўлими бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида |
|
Участка бошлиғи ўринбосари |
10.10.2021 й. -31.12.2021 й. |
туман (шаҳар) статистика бўлими етакчи мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида |
|
Бош мутахассис (рўйхатга олувчилар заҳирасидан олинади) |
25.10.2021 й. -01.12.2021 й. |
туман (шаҳар) статистика бўлими етакчи мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида |
|
Инструкторлик ва стационар рўйхатга олиш участкаси |
||
|
Инструктор |
10.10.2021 й. -13.12.2021 й. |
туман (шаҳар) статистика бўлими бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида – 5 % |
|
Стационар рўйхатга олувчи |
25.10.2021 й. -01.12.2021 й. |
туман (шаҳар) статистика бўлими етакчи мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида |
|
Рўйхатга олувчи |
25.10.2021 й. -01.12.2021 й. |
|
|
Уй-жой рўйхатини тузувчи |
01.05.2021 й. -01.06.2021 й. |
|
|
Бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш маркази |
||
|
Марказ бошлиғи |
01.12.2021 й. -01.04.2022 й. |
Қорақалпоғистон Респуликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бўлими бошлиғи лавозим ойлик маоши миқдорида |
|
Операторлар гуруҳи бошлиғи |
01.12.2021 й.-01.04.2022 й. |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бўлим бошлиғи ўринбосари лавозим ойлик маоши миқдорида |
|
Оператор |
01.01.2022 -01.04.2022 й. |
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бош мутахассиси лавозим ойлик маоши миқдорида |
***
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси |
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш
ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича
“Йўл харитаси”
|
Т/р |
Тадбирлар номи |
Амалга ошириш шакли |
Амалга ошириш муддатлари |
Масъул ижрочилар |
|
I. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар |
||||
|
Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда маълумотларни киритиш ва қайта ишлаш учун вақтинчалик биноларни ажратиш бўйича қўлланмани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш |
Идоравий норматив ҳужжат |
2020 йил |
Давлат статистика қўмитаси |
|
|
Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш |
Идоравий норматив ҳужжат |
2021 йил |
Давлат статистика қўмитаси |
|
|
Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимларни лавозим мажбуриятларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш |
Идоравий норматив ҳужжат |
2021 йил |
Давлат статистика қўмитаси |
|
|
2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишда шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Идоравий норматив ҳужжат |
2021 йил июнь |
Давлат статистика қўмитаси |
|
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2022 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2021 йил |
Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
|
|
Аҳолини рўйхатга олиш варақлари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларини сақланиши, йўқ қилиниши тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат |
2020 йил |
Давлат статистика қўмитаси, “Ўзархив” агентлиги |
|
|
II. Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш |
||||
|
Аҳолини рўйхатга олиш иштирокчиларини картография материаллари (схематик режа ва хариталар) билан таъминлаш.
|
Схематик режа ва хариталар |
2021 йил 1 мартга қадар (синов)
2022 йил 1 мартга қадар (асосий) |
Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари, ҳудудий комиссиялар |
|
|
Аҳоли пунктларидаги яшовчилар сонини кўрсатган ҳолда хонадон ва уйлар рўйхатини шакллантириш. |
Ташкилий амалий тадбирлар |
2021 йил 1 мартга қадар (синов)
2022 йил 1 мартга қадар (асосий) |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман, шаҳар ҳокимликлари, |
|
|
Ҳар бир аҳоли пунктлари ҳудудини рўйхатга олиш, инструкторлик ва ҳисоб участкаларига бўлиш, ҳар бир рўйхатга олувчилар учун иш ҳажмини аниқлаш. |
Ташкилий амалий тадбирлар |
2021 йил 1 июнга қадар (синов)
2022 йил |
Ҳудудий комиссиялар, |
|
|
Аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа ҳужжатларни нашр эттириш. |
Аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа ҳужжатлар |
2021 йил
2022 йил |
Давлат статистика қўмитаси |
|
|
Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун жалб этиладиган вақтинчалик рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш, рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш. |
Аҳолини рўйхатга олувчи ходимларнинг тасдиқланган рўйхати |
2021 йил
2022 йил |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари, ҳудудий комиссиялар |
|
|
Қуйидаги ишлар учун алоқа воситалари билан жиҳозланган бинолар билан таъминлашни ташкил этиш: рўйхатга олувчи вақтинчалик ходимларни ўқитиш; туман (шаҳар) аҳолини рўйхатга олиш бўлимлар, рўйхатга олиш, инструкторлик ва стационар участкалар учун; аҳолини рўйхатга олиш материалларини қайта ишлаш; аҳолини рўйхатга олиш учун мўлжалланган моддий-техникавий воситаларни сақлаш; рўйхатга олиш ва бошқа ҳужжатларни вақтинчалик сақлаш учун қўриқланадиган. |
Ташкилий амалий тадбирлар |
2020-2024 йилларда |
Ҳудудий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман |
|
|
Туман (шаҳар) рўйхатга олиш бўлимларини, рўйхатга олиш ва инструкторлик участкаларини зарур ҳолларда транспорт воситалари билан таъминлаш. |
Ташкилий амалий тадбирлар |
2020-2024 йилларда |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари |
|
|
Аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа ҳужжатларини, шунингдек, махсус сумкалар, канцелярия моллари ва бошқа жиҳозларни туман (шаҳар) рўйхатга олиш бўлимлари, рўйхатга олиш ва инструкторлик участкаларига етказиб бериш. |
режа-жадвалга асосида |
2021 йил
2022 йил |
Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари |
|
|
Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати; Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар Ҳудудий комиссиялар; Туман ва шаҳар статистика бўлимлари. |
Режа-жадвал асосида |
2020-2022 йилларда |
Давлат статистика қўмитаси, |
|
|
Рўйхатга олувчи вақтинчалик ходимларни ўқитишни ташкил этиш. |
Режа-жадвал асосида |
2021-2022 йилларда |
Давлат статистика қўмитаси, ҳудудий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман |
|
|
Республика ва ҳудудий оммавий ахборот воситаларидаги (телевидение, радио, нашриётлар) реклама компанияларини қўшган ҳолда, аҳолини рўйхатга олиш масалалари бўйича ахборот-тарғибот ишларини олиб бориш, жамоат жойларида (вокзаллар, аэропортлар, метрополитен ва бошқалар) аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш. |
Видеороликлар, ижтимоий рекламалар, кўргазмали қуроллар, баннерлар, |
2020-2022 йилларда |
Давлат статистика қўмитаси, |
|
|
Қуйидагиларни таъминловчи “Аҳоли рўйхатга олиш” ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш: рўйхатга олиш шаклларидан маълумотларни киритиш, тўплаш ва сақлаш усули; таҳлил қилиш жараёнларини мониторинг қилиш, ушбу жараённи услубий таъминлаш; идоралараро электрон маълумотлар интеграцияси; манзиллар, каталоглар ва таснифлагичлар реестрида мавжуд бўлган маълумотларнинг жорий ҳолатини сақлаб туриш; аҳолини рўйхатга олиш шахсий маълумотларини автоматлашган тарзда таҳлил қилиш; шахсий маълумотларни рухсатсиз кириш, ўғирлаш, бузиш ёки йўқотишлардан ҳимоя қилишни таъминлаш; аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотларидан фойдаланишни бошқариш. |
Идоравий ҳужжат |
2021 йил |
Давлат статистика қўмитаси, |
|
|
Аҳолини рўйхатга олишни сифатли ўтказилишини таъминлаш. |
Ижрочилар-нинг ташкилий режаси |
2021 йил
2022 йил |
Республика комиссияси, Давлат статистика қўмитаси,ҳудудий комиссиялар, ИИВ, ДХХ, ФВВ, |
|
|
III. Молиявий ва моддий-техникавий таъминот |
||||
|
Тегишли манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда белгиланган тартибда 2021 йил (синов тариқасида) ва 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, маълумотларни қайта ишлаш ва натижаларини эълон қилиш билан боғлиқ харажатлар сметасини Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш |
Харажатлар сметаси |
2020-2024 йилларда |
Давлат статистика қўмитаси, |
|
|
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари параметрларини шакллантириш бўйича қарорда кўзда тутилган аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, якуний маълумотларни таҳлил қилиш ва эълон қилиш тадбирларини молиялаштириш учун ҳар йили маблағ ажратиш. |
Харажатлар сметаси |
2020-2024 йилларда |
Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, |
|
|
Аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш, якуний маълумотларни таҳлил қилиш ва эълон қилиш тадбирлари учун зарур товарлар (махсус сумкалар, канцелярия моллари ва б.) ишлар ва хизматларни сотиб олишни амалга ошириш. |
Ижрочиларнинг қўшма ҳаракатлар режаси |
2020-2024 |
Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар |
|
|
IV. Аҳолини рўйхатга олиш якунлари |
||||
|
Республика ва ҳудудлар кесимида аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотларини тайёрлаш. |
Тадбирлар жадвали |
2023 йил |
Давлат статистика қўмитаси |
|
|
Маълумотларни автоматлаштирилган ҳолда таҳлил қилиш, киритишни кодлаштириш, аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотларини назорат ва таҳрирлаш, аҳолини рўйхатга олиш маълумотлар базасини шакллантириш. |
Тадбирлар жадвали |
2024 йил |
Давлат статистика қўмитаси |
|
|
Республика ва ҳудудлар кесимида аҳолини рўйхатга олишнинг якуний натижаларини олиш, расмий нашр эттириш, тарқатиш, ахборот билан таъминлаш ва эълон қилиш, аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотларини материалларини архивда сақлашга тайёрлаш. |
Тадбирлар жадвали |
2024 йил |
Давлат статистика қўмитаси |
|
***
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳасига тушунтириш хати
I. Қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш учун асос
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 28 февралдаги СҚ-36-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида тайёрланди ва киритилмоқда.
II. Қарор лойиҳасини қабул қилиш зарурлиги
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2015 йил 10 июндаги “2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар” резолюциясига таяниб, аъзо-давлатларни 2020 йилда Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш дастури доирасида аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишга тааллуқли халқаро ва ҳудудий тавсияларни инобатга олган ҳолда камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни ўтказишни қатъий даъват этади.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Аҳоли сонига, ёш-жинс таркибига кескин таъсир кўрсатган ўзгаришлар, ҳудудий жойлашув хусусиятлари ва бошқа ижтимоий-демографик ўзига хосликлар аҳолининг жорий ҳисоби бўйича мавжуд маълумотларни қўллашни сезиларли даражада чекламоқда.
Республика аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш орқали шакллантирилиб, узоқ муддатли прогнозлар ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадли дастурларини, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш Миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муҳим пойдевор ҳисобланади.
Мазкур қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг ташкилий ва услубий тамойилларини, аҳолини рўйхатга олиш дастури
ва саволномаларини, дастурий-техник таъминоти ва маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнларини синовдан ўтказиш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларидаги масъулиятини янада ошириш мақсадида ишлаб чиқилди.
III. Қарор лойиҳасининг мазмуни
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳасида
2021 йилда (синов тариқасида) ва 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш вақти ва муддатлари, аҳолини рўйхатга олиш дастури ва саволномалари, рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимларни танлаш, ўқитиш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби, шахсга оид маълумотларни йиғиш, сақлаш ва аҳолини рўйхатга олишнинг якуний маълумотларини чиқариш тартибини белгилаш кўзда тутилган.
Мазкур қарор билан қуйидагилар тасдиқланади:
- Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби бўйича ташкилий ва услубий Низом;
- Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш дастури;
- Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхати;
- Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом;
- Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини элон қилиш бўйича “Йўл харитаси”.
Шунингдек, қарор лойиҳасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнларининг иштирокчилари, жумладан, 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика ва ҳудудий комиссиялар, Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари, мутасадди вазирлик ва идораларҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг вазифалари белгиланмоқда.
IV. Халқаро тажрибани ўрганилганлиги
Қарор лойиҳаси БМТ нинг Европа иқтисодий комиссиясининг 2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича Европа статистиклари конференциясининг асосий тамойиллари
ва тавсияларига асосланиб, ишлаб чиқилди.
Қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда МДҲ, Осиё ва Европа мамлакатлари, жумладан, Россия Федерацияси, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Тожикистон, Грузия, Литва, Латвия ва бошқа давлатларнинг тажрибаси ўрганилди.
V. Молиялаштириш манбалари
Аҳолини рўйхатга олиш ўтказиш харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
VI. Кутилаётган натижа
Қарор лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, бирламчи маълумотларини таҳлил қилиш ва якуний натижаларини эълон қилишга доир белгиланган вазифаларни тўлиқ, сифатли ҳамда ўз вақтида бажариш имконини беради.
Аҳолини рўйхатга олиш натижасида:
- республика ва ҳудудлар бўйича аҳоли сони аниқ ҳисоблаб чиқилади;
- аҳолининг жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти, турмуш даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари бўйича ягона ахборот базаси яратилади;
- демографик сиёсатни, аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш, аёллар ва болалар аҳволини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун ахборотлар базаси кенгайтирилади;
- аҳоли пунктлари ва шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва уларни жойлаштириш бўйича келгуси 10-30 йиллик ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли пойдевор яратилади;
- ҳудудларни ривожлантириш ва жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш бўйича сиёсий ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур маълумотларни олиш имконини беради;
- халқаро рейтингларда республикамиз статистика салоҳияти индекси яхшиланишига эришилади.
***




Антикоррупционная экспертиза
Гендерная экспертиза
Опросник
regulation.gov.uz




