ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2110 Министерство народного образования Республики Узбекистан 24/01/2019 08/02/2019 4

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
2019-2020 йилларда республикадаги умумтаълим мактабларини компьютер техникаси билан таъминлаш ҳамда халқ таълими тизимида ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-2110

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими тизимига янги тамойилларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019-2020 йилларда таълим муассасаларини замонавий ахборот-коммуникация техник воситалари билан жиҳозлаш ҳамда халқ таълими тизимида ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича “Умумтаълим мактабларини компьютер техникаси билан таъминлаш дастури” 1-иловага, “Халқ таълими тизимида ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини жорий этиш дастури” 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси  Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Халқ таълими вазирлигига 2019-2020 йилларда республикадаги умумтаълим мактабларини компьютер техникаси билан таъминлаш дастурини молиялаштириш ишларида халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда имтиёзли хорижий грант ва кредитлари, Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурида давлат бюджетидан жалб этиш чораларини кўрсин.
  3. Халқ таълими тизимидаги ахборот тизимларини яратиш ва жорий этиш, таълим муассасаларига компьютер ва оргтехникаларини ўрнатиш ва доимий мониторингини олиб бориш бўйича ягона интегратор этиб Халқ таълими вазирлигининг Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази белгилансин ҳамда ўз ваколати доирасида Марказни топшириқлари халқ таълими тизимидаги барча ташкилотлар ва муассасалар учун мажбурий деб белгилансин.
  4. Халқ таълими вазирлигига бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази қошида халқ таълими тизимидаги барча ташкилотлар ва муассасаларида ишлатиладиган компьютер ва оргтехникаларни хавфсизлик ҳамда бошқа тизим ва қурилмалар билан мослигини ўрганиш лабораториясини ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқсин.
  5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Абдухакимов, С.Р.Холмуродов ва Ж.А.Қўчқоров ҳамда Халқ таълими вазири Ш.Х.Шерматов зиммаларига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

             Бош вазири                                                                           А.Н. Арипов

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” _______даги               -сонли

қарорига 1-илова

Умумтаълим мактабларини компьютер техникаси билан таъминлаш
ДАСТУРИ

Ҳудудлар номи

Жами компьютер синфлари сони

Жумладан йиллар кесимида

2019 йил
(Эксимбанк лойиҳаси доирасида)

2020 йилда

(Эксимбанк лойиҳаси доирасида)

Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда имтиёзли хорижий грант ва кредитлари,  Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастури ҳисобидан

1

Қорақалпоғистон Республикаси

812

 

270

542

2

Андижон вилояти

715

 

185

530

3

Бухоро вилояти

527

 

189

338

4

Жиззах вилояти

599

 

174

425

5

Қашқадарё вилояти

992

150

30

812

6

Навоий вилояти

354

 

83

271

7

Наманган вилояти

598

 

104

494

8

Самарқанд вилояти

1221

387

50

784

9

Сурхондарё вилояти

891

 

310

581

10

Сирдарё вилояти

267

 

42

225

11

Тошкент вилояти

983

 

298

685

12

Фарғона вилояти

970

 

332

638

13

Хоразм вилояти

480

 

146

334

14

Тошкент шаҳри

329

 

109

220

 

Республика бўйича жами

9738

537

2322

6879

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” ________даги               -сонли

қарорига 2-илова

Халқ таълими тизимида ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини жорий этиш
ДАСТУРИ

Ахборот тизими номи

Амалга ошириш  механизми ва натижа

Муддати

Ижрочи

Молиялаштириш манбаи

  1.  

Халқ таълими  ходимларини  қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказлари ўқув жараёнини автоматлаштириш

Ҳар бир  фан  ўқитувчиларнинг  педагогик маҳорат ва билим даражасини доимий ошириб бориш ахборот тизимини ишлаб чиқиш;

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларини қабул қилишни,  давоматини ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичларини онлайн кузатиш имкониятини жорий этиш.

2019 йил
I - III чорак

Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

  1.  

“Баркамол авлод” марказларининг фаолиятини

бошқаришнинг ахборот тизими

“Баркамол авлод” марказлари фаолиятини автоматлаштириш;

тўгаракларга жалб қилинган ўқувчиларнинг маълумотларини ўқувчи ўқиётган мактабдан бевосита электрон шаклда олиш ва мавжуд тизимларга интеграция қилиш;

Марказларда фаолият кўрсатаётган педагог ходимлар ҳақида маълумотларни шакллантириш.

2019 йил
I - III чорак

Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

 

  1.  

Халқ таълими тизимида қарор қабул қилишга кўмаклашувчи  (Business Intelligence) тизими

Халқ таълими тизимидаги асосий кўрсатгичлар асосида ривожланиш ва фаолиятнинг тўғри йўналишини белгилаш;

Халқ таълими тизими бўйича маълумотлар панелини шакллантириш;

Аналитик ва статистик маълумотларни шакллантириш;

Ходимлар фаолиятида кундалик юкламаларни қисқартириш.

2019 йил
I - IV чорак

 

Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

 

  1.  

Умумтаълим мактаблари учун электрон ахборот-таълим ресурсларини ишлаб чиқиш

    Умумтаълим мактаблари учун филология фанлари, ижтимоий фанлар, аниқ фанлар, табиий ва иқтисодий фанлар, амалий фанлар, касбий таълим фанларидан электрон ахборот-таълим ресурсларини яратиш.

 

2019 йил
I - IV чорак

Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

 

  1.  

Халқ таълими тизими корпоратив электрон кутубхоналар тизими

Ўқувчиларни дарслик ва ўқув қўлланмалар билан таъминлаш мониторингини олиб бориш;

Дарсликларни QR тизими орқали тарқатиш ва улардан фойдаланишни кузатиш;

Халқ таълими тизими муассасаларида ахборот-кутубхона хизматларини рақамлаштириш.

2019 йил
II-IV чорак

Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

  1.  

Ўқув дарсликлар учун кенгайтирилган реаллик (AR)

Халқаро тажрибалардан келиб чиқиб ўқув жараёнидаги асосий дарсликларда ишлатилган расмларни 3D кўринишга ўтказиш;

дарсликлардаги расмлар (объект) ҳақида зарур маълумотларни кўрсатиш имкониятини яратиш

маълумотларни ўзлаштириш даражасини ошириш.

2019 -2020 йиллар  

 

Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

  1.  

Информатика ва ахборот технологиялар фани ўқитувчиларини масофадан ўқитиш

 

Битирувчиларни ахборот коммуникация технологиялари соҳасида касбга йўналтириш мақсадида информатика ва АТ фани ўқитувчиларини масофавий малакасини ошириш бўйича тизим яратиш ва ўқув-тренингларини ташкил этиш.

 

2019 -2020 йиллар  

Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

 

  1.  

Ўқувчиларни ахборот технологиялар соҳасига касбга йўналтиришнинг миллий тизими
(IT NATION)

Умумий ўрта таълим  муассасалари ўқувчиларини халқаро меҳнат бозори талаблари асосида ахборот технологиялар соҳасида касбга тайёрлаш;

Битирувчиларни дастурчи, дизайнер, аниматор, видеомонтаж устаси ва бошқа касбларга йўналтириш.

 

2019 -2020 йиллар  

Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

 

 

Общие предложения

1768