ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во предложений
2101 Хокимият Учкурганского района 24/01/2019 08/02/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Туман худудидаги қишлоқ хўжалиги мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-2101

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йил 25 апрелда 2452-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиқиб, туманда 2019 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, “Агросервис МТП” МЧЖ, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага ва техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва кўрсатилган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.

2. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига:

мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, “Агросервис МТП” МЧЖ, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлар ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвални юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалик ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;

техник кўрикдан носоз деб топилган ва техник кўрикка тақдим этилмаган техникларни, техник талабга жавоб бермайдиган техникаларни ишга жалб этилишига йўл қўймаслик;

техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларни ўрнатилган тартиб асосида рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа талабларни амалга ошириш;

техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.

3. Тумандаги барча корхона, ташкилот, “Агросервис МТП” МЧЖ, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари раҳбарларига ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўрикга тегишли тўловларни тўланишини таъминлаш топширилсин.

4. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Тўламирзаевга тумагдаги корхона, ташкилот, “Агросервис МТП” МЧЖ, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларга мавжуд бўлган мулкчилик шаклидан қаьтий назар, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналари ҳисобига олиш ва уларни техник ҳолатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга амалдаги тартиблар асосан амалий ёрдам бериш топширилсин.

5. Мазкур қарор “Учқўрғон тонги” газетасида расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

              Туман ҳокими                                                      А.Вахобов

                                                                                                    Учқўрғон туман ҳокимининг 2019 йил «___» январдаги «___» сонли қарорига 1-илова

Учқўрғон туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия

Т А Р К И Б И

 

Комиссия раиси:

Ё.Хакимов                             Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат

                                               мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси

                                               Учқўрғон туман бўлими бошлиғи

 

 

Комиссия раиси ўринбосари:

А.Турдиев                               Туман хокими ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи

 

 

Комиссия аъзолари:

Х.Файзуллаев                           Туман “Агросервис” МТП МЧЖ раҳбари

                                                  (келишув асосида)

А.Абдувахобов                        “Ўзагросуғурта” АЖ Поп туман бўлими мутахассиси

                                                  (келишув асосида)

 

С.Юлдашев                              Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси  

                                                  (келишув асосида)

 

 

Общие предложения

812